понедельник, 3 ноября 2014 г.

САРҲИСОБ 40


Олти ойдан бери ёғоч қошиқлар музейини яратиш ташвишидаман. Қирқ йил давомида икки юздан ортиқ, бир−бирига ўхшамайдиган қошиқларни тўплаган эканман. Бу орада қайси юртда бўлсам, бозорлар, антиквар ва совғалар дўконларидан ёғоч қошиқ изладим.Кейинчалик қавмлар ҳам олиб келадиган, дўстлар қошиқ совға қиладиган бўлишди. Коллекцияда Хитой императорларининг темир дарахтидан ясалган қошиқлари, дастасида ҳинд худоларидан бири Брахманинг ҳайкалчаси нақш этилган ёки африкаликларнинг кокос ёнғоғи пўчоғидан ясалган қошиқларини кўриш мумкин. Шунингдек, унда Чингиз Айтматов, Машраб Бобоев, Ошиқ Эркин, Миршариф Хўжаев совғаларини томоша қиласиз.

Ёғоч қошиқ фақат ошхона ашёси эмас, санъат асари эканлигига қайта−қайта ишонч ҳосил қилганман. Коллекциямда яҳудийлар, грузинларнинг бир неча асрлик қошиқлари бор ва уларнинг нақшларига қараб, ана шу халқларнинг санъати жуда қадимий эканлигига ишонасиз. Ҳозиргача уларни йирик кузгуларга ёпиштириб чиқдим. Қошиқлар қайси қитъаларга тегишли эканлигини қайд этдим. Баҳоргача музейни ишга тушириш ниятидаман.
Хонанинг бир бурчагида ўзимнинг ҳам (йиллар ўтиб кетябди) мўъжаз музейимни яратиб қўймоқчиман. Ана шу ниятда газета, журналларда чоп этилган мақолалар рўйхатини тузиб чиқдим. 1966 – 2006 йиллар, яъни қирқ йил давомида ёзилган 163 та мақола топдим. Булар, тахминан ярми бўлса керак. Талай газета, журналларни сақламаган эканман. “Қишлоқ ҳақиқати”да олти йил ишлаб, юзга яқин мақола ёзганман, “Муштум”да ўнлаб ҳажвияларим босилганди. Ўзбекистон адабиёти ва санъатида Иброҳим Ғафуров, Хуршид Давронга ёзган мактубларимни ҳам тополмадим. (Мабодо, ижодкор бўлсангиз, менинг хатоларимни такрорламанг).
Мавжуд рўйхатга қараб, “Мен кашф этган Ҳиндистон”деган мақоламдаги эътирофимни такрорлагим келди:
“Берунийнинг минг йил аввал бу ерларни пиёда кезиб, китоб ёзиб қолдирганининг аҳамиятини англаш учун инсон бағоят солиҳ ва равшанфикр бўлмоғи керак. Бизнинг ашраф боболаримиз сайру саёҳат қилиш ва кўрганлирини қоғозга тушириш зарурлигини биздан кўра чуқурроқ ҳис этишган. Шайхур раис (Ибн Сино) ёзадилар: “Менинг номим, тирикдир, бедорнинг ўғлиман. Жаҳондаги ҳамма ҳолатларни билиш учун саёҳат қилмоғим, олам бўйлаб юрмоғим керак”.
Зеро, юрган − дарё, ўтирган − бўйро.
Агар сиз саёҳатда бўлсангиз-у, таассуротларингизни гапириб бермасангиз, демак, беҳуда юргансиз!
Агар сиз қалам соҳиби бўлсангиз-у, кўрганларингизни қоғозга туширмасангиз, касбу-корингизга хиёнат қилибсиз!
Мен Пекин кўчалари, Тожикистон тоғларида; Қизилқум саҳроси, Бухоро жин кўчаларида; Қора денгиз пляжлари, Украина заповедникларида; Гуржистон чой плантатсиялари, Булғория чорвачилик фермаларида бўлдим.
Қўлда қалам ва блокнот билан, албатта!
Гоҳида, ёлғиз қолганимда, оёқларимни меҳрибонона силаб, уларга сўз қотаман:
”Қарийб етмиш килолик юкни етмиш йилдан бери кўтариб юрганларинг учун, сизларга раҳмат! Буёғи кўп қолмади, чамамда. Худо сизларни менга кўп кўрмаса бўлгани...”
Берунийнинг пойафзалини тозалаб қўйишни ўзимга шараф деб билишимнинг боиси энди сизга аён бўлгандир!
Бу дунёнинг остига ё кезма етади ё эзма. Мен умр бўйи ҳам кезма, ҳам эзма бўлдим, аммо дунё жумбоқларининг охири кўринмайди.
Сиз “Қишлоқ ҳақиқати”, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Зарафшон”, газеталари; “Гулистон”, “Саодат” журналларининг 1970 − 1990 йиллардаги тахламларини варақлаб кўринг-а. Эҳ-ҳе, нималар ҳақида қалам тебратмадим мен...
Редакция топшириғи билан қамоқхона, жиннихона ва ҳатто моргга ҳам кириб чиққанман.
( Эҳ, сарбаланд эди, мухбирлар, у замонларда!)
Шунинг учун ҳам ўзимни ёзувчидан кўра кўпроқ журналист, мухбир деб ҳисоблаганман.
2006 йилдан кейин Интернетда –блогимга (nusratrahmat.blogspot.com) ёзадиган бўлдим.

ГАЗЕТА ВА ЖУРНАЛЛАРДА ЧОП ЭТИЛГАН
МАҚОЛАЛАР
(Матн билан танишиш мумкин)
“ЖУРНАЛИСТ”
1. “Кто же прав” 2. 1977
2. “Не сглаживая остроты” 8.1981
”ШАРҚ ЮЛДУЗИ”
1. Дашт (қисса) 5.1981
2.“Буни ҳаёт дебдилар” (роман) 4. 2007
“САОДАТ”
1. “Бизнинг ўрмонлар” 12. 1985
2. “Журъатли олима” 06.1985
3. “Буни ҳаёт дебдилар” 04 1988
4. “Изланиш давом этади” 11.67
5. “Яшаш, яратиш завқи” 4.1969
6. “Тўрт ёрқин лавҳа” 6.1969
7. “Сен тақдиримизсан, ҳаёт 9.1969
8. “Халқ тақдирин бир жилғаси” 3.1970
9. “Онахонлар” 6.1970
10. “Яхши рўзғор – жаннат” 7.1970
11. “Табиатга садоқат” 10.1970
“ГУЛИСТОН”
1.“Кун тартибидаги муаммо” 5.1978 (Бу суҳбат журналнинг йиллик мукофотига сазовор бўлган)
2. “Шахсий хўжаликнинг умумий ташвишлари” 3.1980
3. “Менимча” 4.1979
4. “Оқтов монологи” 12.1974
5. “Бойқуш нега йиғлайди” 3.1969
6. “Оҳунинг мунис кўзлари” 3.1970
”МУШТУМ”
1.“Московдан номалар” 10 12.1912
2.”Бетайин овчилар” 2.1970
”СОВЕТ ЎЗБЕКИСТОНИ
САНЪАТИ”
1.“Табиат санъатнинг абадий намунаси” 1.1982.
2.“Қатралар” 9.1983
“ҲАЁТ ВА ИҚТИСОД”
1. “Қўлни беринг, фермер” 07. 1990
2. “Московдан номалар” 08. 1991
3. “Буюклар бизнинг кунларда” 08. 1991
4. “Сен неча пулсан?” 04. 1991
5.”Бобур таърифлаган боғлар” 04. 1990
“МЕҲНАТ ВА ТУРМУШ”
1.“ Гулузорим” (Ҳикоя) 4.1975
2. “Тоғбеги” 9.1975
3 “Бахти очилган лўлилар” 7.1970
4. “Тоғларнинг жасур фарзанди” 7.1970
“ФАН ВА ТУРМУШ”
1.”Баргдаги кушандалар” 7.1973
2. “Ҳашаротларга мўйлов нимага керак”11.1970
“МУХБИР”, “ПЕЧАТЬ УЗБЕКИСТАНА”.
“КОРРЕСПОНДЕНТ”
1. “Читая совет специалиста” 2.1969
2. “Қорабайирнинг қисмати” 4.1969
3. “Кечир бизни она табиат. 3.1969
“ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ
ХЎЖАЛИГИ”
1. “Фитомиза –ҳосил қалқони” 7.1969
“ЎЗБЕКИСТОН АДАБИЁТИ ВА
САНЪАТИ”
1. “Мантиқни мададга чорлайлик” (Ҳалим Сайид билан баҳс) 15.04.2005
2. “Панд насиҳатга тобингиз қалай” 2. 07. 2004
3.“Янги адабиётга эҳтиёж”( Шукур Холмиразаевга хат) 23. 04.2004
4. “Аллома адиб” ( С.Айний ҳақида)
5.“Беҳбудий муфти либосида” 30. 08 2002
6.”Экология долзарб эмасми”? ( Д. Нурийга хат) 18. 02. 2004
7. “Бефарқ қаролмайман.” 23.05.2009
8.”Умрим узун бўлар...” 05.09.2003
9.”Зарафшонни ким лойқалатмоқда...” 5.03.2004
10. “Мантиқни мададга чақирайлик” (Радиоактив чиқиндилар ҳақида) 6.10.89
11. “Бибихоним яшайди” 10.06.1981
12. “ Раҳбар: самимият, инсонийлик” 25.09.1981
13. “Мойжувоз олдидаги ўйлар” 1981
14. “Отлар ва зотлар хусусида” 8.01.1982
15.”Буюмлар орасидаги одамлар” 1.01.1982
16. “Ўртача колхознинг таржимаи ҳоли” 6.05.1983
17. “Судга беришга қарор қилдим” ( Экология масаласи) 21.04.1989
18. “Асрий чинор сояси” 12.07. 1985
19. “Олтинга тенг вақт” 18. 04.1986
20. “Виждон хастали”гини ўқиб...” 8.08 1986
21.”Эскалатордаги одам”3.11.2001
22. “Икки халқ ардоғида” (С. Айний ҳақида) 28.08. 2001
23. “Қаноти қайрилган қорабайирлар” 11.01.1985
24. “Ойнаванд олам“ 18. 05. 1984
25. “Қайдасиз, селекционерлар” 28.02.1986
26. “Мададга муҳтож” 29.05 1981
27.”Бир парча замин”13.08.1982
28. “Илтижо” (Ҳикоя) 14.08.1981
29. “Кахетия тупроғида” 3.08.1984
30. “Тинчлан, тинчлан, замин” (Газли зилзиласи) 13. 04. 1984
31. “Ёш публицистлар ва ҳаёт” 16.03.1984
32. “Табиатга меҳр – инсонга меҳр” 06.1984
33, “Муслима опанинг “муслимка”си” 26.10. 1984
34. “Заминдош ва замондош ўйлари” (Китобимга С.Умиров тақризи) 1. 10. 1984
35.”Буни ҳаёт дебдилар” ( Машраб Бобоев мактуби)
36. “Шум бола”га мактублар”
37.”Колумб ва Карим ака”14. 10. 1983
38. “Юрак хасталиги” (Суҳбат) 10. 09. 1982
39.”Шикор” 30.10. 1981
40. “Бизнинг бозорлар” 18. 6.1982
41. “Отлар ва зотлар хусусида” 8.01. 1982
42.” Заминнинг қон томирлари соғломми?”
43. “Жайдари сигир нега йўқолди” 30.10.1987
”ЁЗУВЧИ”
1.“Қишлоқда қолган шоирлар” 7.11.2003
”ҚИШЛОҚ ҲАҚИҚАТИ” “ҚИШЛОҚ ҲАЁТИ”
“СЕЛЬСКАЯ ПРАВДА”
1.”Бу табаррук тупроқ” ( Доцент П.Узоқов билан ҳамкорликда) 14 07.1979
2. “Кўзойнакли илон” 18.09.1973.
3. “Пахтакорни нечун алқаймиз” 18.5. 2004
4. “Асалари – масал ари” 24.9.2004
5. “Когда цветёт арбуз” 14.03.1984
6. Қуёшдек сахий” 9.1.1986
”ДАРАКЧИ”
1.“Кунлардан бир кун” (Ш.Отабоев мен ҳақимда) 2.4.2005
2. “Ҳозирги ёшлар биздан устун”5.8.2004
3. “Пекинда пиёда юрсанг...” 20.10.2005
4. “Кечирим сўрашни унутманг”17.11.2005
5. “Муршиди комил” (Ботирхон Валихўжаев билан Хожа Аҳрори вали ҳақида суҳбат) 3.6.2004
6. “Қайдасиз, Сибир сувлари...” 20.5.2004
7. “Қўлингни бер, китобхон” 18.3.2004
8. “Нусрат Раҳмат билан суҳбат” 5.8.2004
9.”Чорраҳаги болакай” 22.1.2004
10. “Падаркуш “изтироблари” 3.1.2003
“БЕКАЖОН”
1. “Оила учун курашмоқ керак”10.11.2005
2. “Инсон тақдири” 19.05.2006
3. “Туш таъбири” (Ҳажвия) 28.04.2006
4. “Бу− бизнинг табиат” 14.09.2006
5. “Бешинчи эр” (Ҳажвия) 17.07.2006
6. “Юлдузлар башорати” 08.6.2006
7. “Кексалик хусусида” 26.6.2006
8. 9. “Ўзбекистоннинг етти муъжизаси” 13.07.2006 ва 04.1.2007
10. “Шукрона”31.8.2006
11. “Чинор жисмидаги болта” 22.12.2006
“ҲУРРИЯТ”
1. “Мухбир ва чио−чио сан” 10.3.2004
2. “Нусрат Раҳматга хат” (Норқобил Жалил) 23.6.2005
”МАЪРИФАТ”
1. “Фарзандларимиз ўз муалимларидан ибрат олсин” 9.10.2004.
“ОИЛА ВА ЖАМИЯТ”
1.”Уйингизда кимдир кутиб турса...”
2. “Тенгини топсанг...” 13.4.1999
3.”Ҳамма озор чекиши шартми?” 29.9.1998
4. “Асқад Мухтор ўгитлари” 9.1.2002
“ПАРВОНА”
1.“ Энг ашаддий каллакесар”
2. “Наманганнинг олмаси” 13.3 2003
3. “Нохуш манзилгоҳ” 21.11.2002
4. “Ҳаёт яхши”10.4.2003
”ЁШ ЛЕНИНЧИ”
1.“Янги шеърлар” 2.3.1986
2. “Чўнтак телефон станцияси” 27.10. 1987
”ЛЕНИН ЙЎЛИ” “ЗАРАФШОН”
1.”Келдонлик Расул Ҳайдаров” 26. 11 .1976
2.“Хитой деворининг нарёғида” 8.9.2004
3.“Ўзимизнинг Нусрат ака” ( Мен ҳақимда Ўткир Расулов ёзади) 26.6.2004
.4. “Асқад Мухтор дедилар” 15.3.2003
5.”Номаълум рассом” 3.9.20026.
6. “Қаламнинг қудрати сўнмасин” 22.9.2003
7.”Чиройли бадиа” 20.11.2002
8. “Ҳукми султондир китоб” 11.6.1997
9. “Биз бирга ишлаганмиз” Ҳ.Ҳамидов, Қ. Мизомов, О. Тўйчиевларни эслаб” 28.3.1997
10. “Ўлкан селекционер” 25.9.1966
11.”Агроном – деҳқончилик инженери” 30.8.1969
12. “Булунғур пахтакорларининг бир куни” 17.10.1970
13. “Нурота лавҳалари” 14.9. 1970
14. “Уфқ қўйнидаги чироқлар” 8.12.1970
15. “Қўйтош қуёши” 1.1.1971
16. “Колхознинг алп одими” 16.1.1971
17. “Кул ғам ўғит” 15.3.1966
18. “Энг яхши тракторчи ким?” 28.11.1968
19. “Қайдасиз, турсунойчилар?” 5.3. 1969
20. “Асал баҳси” 24.4.1969.
21. “Нега бир совхозда аҳвол яхшию...”14.2.1970
22. “Бўрдоқичилик базаларида нима гап” 7.10.1970
23. “Қалдирғоч” 4.2.1969
24. “Афсоналар, ҳашаротлар ва одамлар” 8.7.1969
25. “Табиат ажойиботлари” 11.1968
26. “Ҳашаротлар ҳақида нима биласиз?” 20.2.1970
27. “Садоқат” 29.4.1970
“ТОШКЕНТ ОҚШОМИ”
1. “Чорраҳалар” 26.8.1985
2. “Журналистнинг дил сўзлари” ( А.Жўрабоев ҳақида) 4.5. 1985
3. “Ҳаёт сирлари” 7.4.1990 4.”Дашт” ( Қиссадан парча0 1.6.1981
”СУҒДИЁНА”
1”Она юраги” 14.9.2006
”ОВОЗИ САМАРҚАНД”
1.“Маъбудаи асосиам оилаам” 29.9.2004
2. Дар ҳаққи устоз” 7.11.2003
3. Аз китоби “Панднома” 7.8.1993
”САМАРКАНДСКИЙ ВЕСТНИК”
1.” Опять о хлопкоробов Америки” 14.10.1997
2. “Печальная гостиница” 10.6. 1997
3. “Обвиняется в убийстве” 23.3. 1996
4. “Корреспондент и клабишенский волк” 30.9.1993
(Давоми блогим (nusratrahmat.blogspot.com)да)

Комментариев нет:

Отправить комментарий