Показаны сообщения с ярлыком АДАБИЁТНИНГ ЯНГИ МЕЗОНИ. Показать все сообщения
Показаны сообщения с ярлыком АДАБИЁТНИНГ ЯНГИ МЕЗОНИ. Показать все сообщения

среда, 14 сентября 2016 г.

АДАБИЁТНИНГ ЯНГИ МЕЗОНИ



   Табиатан, бот-бот микротадқиқотлар ўтказиб туришни хуш кўраман. Бундан йигирма  беш йиллар муқаддам,  қайси тоифадаги кишилар кўп китоб ўқишини ўрганишга ҳаракат қилгандим. Танлаганларим орасида  врачлар, ёзувчилар, педагоглар, чўпонлар, асаларичилар, қоровуллар ҳам бор эди. Йил давомида, уларни холисона кузатдим, сўраб-суриштирдим.  Шу жараёнда метро эскалаторидан китоб ўқиб чиқадиганлар эътиборимни тортиб қолди. Уларни ана шу хавотирли, ноўнғай вазиятда  ўқишга даъват этган куч нима? Одатми, китобни ёзган муаллифнинг истеъдодими, вақтдан ютиш истагими...Кейин уларга яқинлашиш ва мазкур асрордан хабардор бўлишга ҳаракат қилдим.  Бу одамлар,  аксар ҳолда, русизабон кишилар бўлиб чиқарди. Ва улар ўқийдиган китоблар, кўпинча, медицинага оид оммабоп, қизиқарли ва андак радикал тарзда, яъни медицина анъаналарини жилла инкор этган кайфиятда ёзилган адабиётлар; шунингдек, детективлар, мифлар бўлиб чиқарди. Соф адабий асар ўқийдиганларни эса учратмадим. Зеро, адабий асарни бундай ноўнғай вазиятда  ўқиш ножоиз ҳам.