четверг, 15 мая 2025 г.

 5.  ИДРОК ЭТГАНЛАРИМ

Одамларни тушуниш қийин. Уларнинг аксари оғма ва беқарор. Қишлоқ ёшлари шаҳарга интилишади-ю, бир азобда ўрнашиб олгач,қолган умрларини қишлоқларини улуғлаш, шаҳар ва шаҳарликларни ёмонлаш, ғийбат қилиш билан ўтказишади. Ёки кексаликни олинг. Ҳамма ҳам мўйсафид ёшларга етишни орзу қилади. Унга етиб олгандан сўнг, кексаликни лаънатлашади. Ўзлари танлаган касбу корни, сайлаган депутат ҳамда ҳукуматни ҳам ёмонлашгани ёмонлашган улар. Эҳтимол, бу қониқмаслик ҳиссидир. Айнан, ана шу ҳис кишини ҳаракатга солар...
* * *
Статистика –ҳақгўй ва даққоқ қария.Фоизма- фоиз айтиб беради: одамлар қанчага кўпайгани, жиноят қанча ошгани, нон истеъмол қилишнинг кўтарилиш динамикаси , гўштнинг қимматлашуви... хуллас ҳаммакўрсатгич – инсоннинг нечоғлик бахтли ёхуд бахтиқаро экaнлигини айтишдан ожиз у!
* * *
Ташвиш сени ташвишга солмагунча сен ташвишни ташвишга солма!
* * *
Халойиқ гавжум бўлиб ўтадиган йўл бўйида икки гадонинг ғижиллашиб қолганига гувоҳ бўлганман.
-Сен, ипирисқи иккинчи бор участкамга келсанг, уриб оёғингни синдираман. Бу ер учун ойида эллик минг тўлаганман!
-Вой, паст-ей! Эллик минг дейди-я!
Мен юз минг сўм бериб чиқдим бу жой учун.
Йўлда давом этар эканман ўйладим: ким экан ана шу гадолардан ҳам бож ўндирган? Албатта, амалдор!
Тиланчидан ҳам паст турган ярамас
! * * *
Онанг қайси тилда алла айтган бўлса, ўша забон, сенинг миллатингдир! Қанақа юрт ёки муҳитда яшвшингдан қатъий назар, миллатингдан тонма, чироғғим..
.* * *
"Мен ўзбекман," деб гариллайдиган, гоҳида миллат номидан гапирадиган, ўзга миллатларни камситишга мойил бўлганларни суриштириб борсанг, илдизи муғул, араб, қозоқ ёки. форсга туташган бўлиб чиқади.

 

четверг, 9 июля 2020 г.

ОИДИ ҶУФТИ ҲАЛОЛ ВА ЗУРРИЁТ


         Писар ва духтари азизам! Дар ин дунёи серғавғо ва ташвиш ҳар кас барои ёфтани ҳамсари меҳрубон ва  муносиб, тамоми ҳастии худро ба ӯ бахшидан, фарзанд дидан, мекӯшад. Вале ин бахти нек ба ҳама насиб намекунад.
         Афсӯс, ки барои тадбири бағоят пурмасъули бунёди оила ҳеҷ кас дастури возеҳу равшан ва тавсиянома нахоҳад дод, Зеро интихоби ҷуфти ҳалол кори бағоят пурназокати қалб аст. Аммо бо вуҷуди он, тамоми инону ихтиёрро ба ҳукми шумоён гузоштани ман он қадар дуруст нест. Фақат ҳамчун падари дилсӯзу пурмасъул маслиҳатҳои муфид медиҳам, ки аз фоида холӣ нест.

среда, 7 мая 2025 г.

 

 

  2. ИДРОК

ЭТГАНЛАРИМ

 Бу йил қалдирғоч ҳаммомга кирадиган даҳлизчада, лампочка устига ин қурди. Уни ҳуркитиб юбормаслик учун ҳамма эҳтиёт чораларини кўрдик: эшикни ёпилмайдиган, лампочкани ёнмайдиган қилиб қўйдим. Набираларга алланималарни қайта-қайта тайинлаган бўлдим.

  Гап шундаки, икки йил илгари айвондан жой танлаб, иннинг ярмини тиклагач, ғойиб бўлиб кетишган эди. Уларни нимадир ( мушук, илон, хакка) қўрқитганди чамаси. Биз надоматлар чеккандик.

 

   Нар ва мода бир-бирига қўлдош, меҳрибон бўлиб ин тиклашди, мода тухум қўйди ва яқинда бола очади.

   Аслида ҳаёт кичик-кичик шодликлар ва ғуссалардан  иборатдай. Биз гоҳида  арзимас омадсизликлардан озор кўрамиз, изтироб чекамиз. Аммо кичик қувонч ва шодликларга эътибор бермаймиз.

  Қалдирғочлар менинг хонадонимдан жой танлашгани, ин қуришгани ва ҳар гал телефон симига  қўниб қўшиқ айтгани   дилимга ногаҳоний хуррамлик ато этади. У вижирлаб сайраётганда, секин разм соламан. Табиат уни  жуда баркамол қилиб яратган: узун қанотлари қора, тўши оқ, бўйни эса қўнғир рангда. Душман маҳв этолмаслиги учун кучли қанот ато этган; ҳатто қирғий ҳам унга етиб ололмайди.

   Инсон сўнгги йиллар давомида бир тишлам гўшти ёки бошқа манфаатлари учун қирғовул, каклик, оқбовур, укки, какку, кўкқарға, сингари паррандаларни деярли қириб юборди. Аммо дилкашлиги, меҳри учунми қалдирғочни ўлдиришга уволдан қўрқди.

   Гоҳида ҳамма ўқишга, ишга жўнаб, уйда ёлғиз қоламан. Шундай пайтда дилимни ғусса босиб келабошлайди. Ногаҳонда эса қалдирғоч сайраб қолади ва ”Мен ёлғиз эмасман, дилкаш ҳамроҳим бор”, деган фикрдан қувониб кетаман.

  Шу сатрларни ўқиётган биродаримнинг айвони (балкони, подъезди)га қалдирғоч ин қўйишини тилаб қоламан.

                             *  *  *

Бир замонлар, денгиз сигири, деган жонивор бўлган. Сут эмизувчилар оиласига мансуб бу ҳайвон бироз сигирга, бтроз тьюленга ўхшаган. У сув остидаги кўкатлар билан озиқланган. Ҳозир бу жониворнинг расми сақланиб қолган, холос. Гўшти хушхўр бўлгани учун одамлар қириб юборишган уни.

“Қизил китоб”га ўхшаш “Қора китоб” ҳам ташкил этиб, диназаврлар, мамонтлар, денгиз сигирларини ёзиб қўйиш зарурга ўхшайди.

 

                                                    *  *  *

 

Икки хўрознинг жиққамушт бўлиб чўқишаётганини кўп марта кўрган чиқарсиз? Тожларини қип-қизил қонга бўяшиб, ҳаллослаб чўқишаверади-чўқишаверади. Улардан бири орқага чекингунича давом этади бу шиддатли кураш.

Агар мазкур жанжалнинг сабаблари билан астойдил қизиқсангиз, ана шу хўрозларнинг бири бошқа ёқдан келиб қолганига ишонч ҳосил қиласиз. Ҳа, ҳар бир хўроз ўзи яшайдиган ҳовли ва унинг атрофидаги ҳудудларга ҳокимлик қилади. Бу депарага бирорта бегона хўроз кириб қолгудай бўлса, улардан бири мағлуб бўлгунича кураш давом этади.

Чегара учун кураш ёввойи ҳайвонларда ҳам мавжуд. Тулки ва бўриларнинг ҳудуди бир неча квадрат километрни ўз ичига олади ва одатда, рақибларни мазкур чегарагача таъқиб этади, холос. Ҳайвонларнинг жанглари адолатли: бу курашда бир-бирини ўлдиришмайди.

***

вторник, 6 мая 2025 г.

 Нусрат Рахмат

42 мин. 
Поделился/-ась с Доступно всем
Доступно всем
1. ИДРОК ЭТГАНЛАРИМ
Бу гал диққатингизни қоқиўтга, ҳа, оддий қоқига қаратмоқчиман. Эътибор берганмисиз, у гуллаганидан кейин гулдон ўрнида юзлаб оппоқ «парашют»чалар ҳосил этади. Сўнг салгина шабада кўтарилиши билан ана шу «парашют»чаларнинг ҳар бири ўзидан анча оғир уруғни кўтариб, кўкка парвоз қилади ва аллақаерга бориб, «юмшоқ қўнади»…
Сиз уни ҳозирги замон «парашют»ларига таққослаб кўринг-а! Парашют юкни фақат юқоридан пастга олиб тушади. Қоқиўтнинг бағоят такомиллашган, физика ва аэродинамика қонунларига мос келадиган «парашют»чалари эса шамол кучи билан юқори кўтарилади ва узоқ йўл босиб пастга тушади.
Табиат қоқиўт уруғини тарқатиш учун қўллаган бу жараённи амалда татбиқ этиш учун ҳали кўп йиллар керак, албатта.
***
Инсон қадим-қадим замонларданоқ сайроқи қушларни хонакилаштирганини биламиз. Бугун бедана, булбул, каклик, канарейка сингари ўнлаб парранда турлари бизга эстетик завқ ато этади.
Лекин, негадир инсоният сайроқи ҳашаротларни қўлга ўргатишга эътибор бермаган. Ваҳоланки, улар орасида овози ширалилари оз эмас. Бунга қора чигиртка билан жизиллоқ (цикада)ни мисол қилиб олиш ўринли бўлар эди. Бу жониворларнинг дилкаш қўшиғидан дилим завқ-шавққа тўлган дақиқалар кўп бўлган. Қора чигиртка кўпроқ шом маҳали хониш қилади. Унинг бетакрор қўшиғини шаҳарларда ҳам тинглаб қолиш мумкин. Чириллаб қўшиқ айтиши сизга гоҳида чанг, гоҳида флейта оҳанларини эслатиб қолади. Жизиллоқ (уни саратон, ҳам дейишади) бир маромда ғижжак чалаётган санъаткорни ёдга солади.
Мен бир маҳаллар қора чигиртка билан жизиллоқни қутичага солиб, олиб юрганман, аммо улар тутқунликда хониш қилишмаганди.
***
Сиз уни бармоқларингиз орасига авайлаб олинг-у, ўзгача нигоҳ билан синчиклаб назар ташланг. Шунда, табиат чигиртка деган маҳлуқни зўр дид ва ҳафсала билан бунёд этганига ишонч ҳосил қиламиз. Унинг кейинги чайир ва кучли оёқлари отникига жуда ҳам ўхшаб кетади, кўзлари бургутникидай ўткир, ўмровлари кенг.
Бу жонивор вазиятга қараб юради, сакрайди, учади. Агар инсон ўз гавдасига нисбатан чигирткадай сакраганида эди, тўққиз қаватли уйнинг устидан ҳам ҳаккалаб кетган бўларди.
Биламан, сиз унинг зарари ҳақида кўп эшитгансиз, аммо табиат учун «зарарли» ёки «фойдали» фарзанд йўқ. Шу сабабли бу гал жониворни ўтлоқ орасига беозоргина қўйиб юборинг – ризқини топиб есин.
***
Жониворларнинг ўз фарзандига бўлган ҳудудсиз меҳр-садоқатини бир неча бор кузатиб, уларнинг фидойилиги, жасоратидан ҳайратга тушганман.
Маълумки, калхат паррандалар билан озиқланади, ўрни келса, товуққа ҳам ташланади. Аммо, бир бор товуқ калхатга ҳужум қилиб, уни даф этганига гувоҳ бўлганман. Ўшанда калхат унинг жўжаларига ташланган эди – товуқ эса ўзидан бир неча ҳисса кучли рақибга ҳужум қилиб қолди. Буни кутмаган йиртқич орқага чекинди.
Зах ва ташландиқ ертўлада кўршапалакнинг ҳали темирқанот бўлиб улгурмаган полапонларига кўзим тушди. Она кўршапалак мени кўриб безовталанди, сўнг мўъжиза рўй берди: у болалари қаршисига келиб хавотирона вижирлади ва полапонларини елкасига миндириб олди. Сўнг опичлаганича ертўлани тарк этди.
Табиат, ҳатто ҳашаротларни ҳам ана шундай садоқатдан маҳрум этмаган. Чумолининг инини сув босганида, улар, энг аввало, тариқча келадиган тухумларини олиб қочганини бир неча бор кузатган бўлсангиз керак.
Зурриёд учун кураш ҳам табиат қонунларидан биридир.
Возможно, это художественное изображение (1 человек)
Все реакции:
Zamira Raxmatova, Zilola Pirnazarova и ещё 4