среда, 21 августа 2019 г.

ҲОЖИБОЙ ТОЖИБОЕВНИ ХОТИРЛАБ...



 Мустақиллик эълон қилингандан кейин Тожикистон бизга бир неча истеъдод эгаларини тақдим этди. Булар орасида Асқар Маҳкам билан Ҳожибой Тожибоевни алоҳида тилга олгим келади. Минг надоматларким, уларни ўз ватанларига тобутда олиб кетишди.
 Асқар Маҳкам ҳақида кейинроқ...
 Бугун Ҳожибой Тожибоевни хотирлагим келди.

                              *  *  *
   У саҳнада пайдо бўлиши билан одамлар тартибсиз кулабошладилар. Ҳожибой қаншарини қашиб қўйганди, кулги тағин авж олди.
   Унга гул тутқазишди. Ҳожибой гул ўралган газетани олиб, ундаги сарлавҳаларни ўқишга киришди.
   “Чўчқалар яхши семирмоқда”
   Залда кулги.
  “Прокурор пора олмайди”. 
   Кулги.
   “Доллар қадрсизланмоқда”
   Қаҳқаҳалар.
                                 *  *  *
    Ўзбекнинг ўзи қизиқ, ўзидан сўзи қизиқ,  давом этди у. Бир жойга меҳмон бўлиб борган эдик. Бир маҳал уйнинг эгаси кириб: “ Меҳмонжонлар ёзилиб ўтиринглар”, деса бўладими?! Йўқ, дедим мен, анаёққа  бораман.
                                      *  *  *
 Фалончи юрармиш, дейишади. А, юрадида! Ўтирсинми.
                                     *  *  *
   Зиядин шундай бораётган эди. Ҳалиги рақиб бир нима дедида
   Шундай орқасига қайтиб: “ Бир нима дедингми”   деб сўради ва жавобини ҳам эшитмай, битта калла қўйди. У чўзилиб йиқилди! Кейин футболингни ҳам, чемпионатингни ҳам қўйиб қўйдиб, деб чиқиб кетди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий