вторник, 4 сентября 2018 г.

САЛОМ, ТОЖИКИСТОН


Оилавий бўлиб Тожикистонга бориб келдик. Таассуротларимиз бир олам. Чегарада “Хуш омадед”, деб кутиб олишди.
Йўлда, ҳатто нотаниш одамлар ҳам бизга илтифот, мадад кўрсатиш пайида бўлишарди. Йўл патруллари, милиционерлар табассумини кўриб, дилингиз яйрайди. Душанбе - сокин, яшил, тоза шаҳар экан, деган хулосага келдик.
Бу ҳақда бугун ёки эртага блогимга янги фото ва видеолар жойлаш ниятидаман.
Уч йил муқаддам ёзилган “Калвак махсум номалари” асаримда эса ўша пайтда чегарадан ўтиш уқубатларини қаламга олган эканман. Хоҳишингиз бўлса, ўқирсиз...

НОМА № 3
Жамила биқин оғриғидан бот-бот шикоят қилгани боис, уни
машинага миндириб, докторга олиб бордим. “Ўтхалта шамоллаганга
ўхшайди”, деди хотинимни обдон текшириб кўрган врач. Уч-тўрт кун
ётсин, отдай қилиб юборамиз.”  
  "Ўзбекча" бўлимидан З қисм, З,4 номалар

Комментариев нет:

Отправить комментарий