Азиз
фейсбукдошлар! Биз Ф.Б.ни ўртамизда ёйилган дастурхон деб қабул қилган
эдик ва ҳар қандай шароитда ҳам одоб доирасидан чиқмасликка даъват этган
эдик. Аммо кейинги пайтларда, унда ношаърий сўзлар, ҳақоратлар,
миллатчиликлар, ўч олишлар, турли максималистик чиқишлар пайдо
бўлмоқдаки, бунга лоқайд қараб бўлмайди. Насиҳатгўйлик қилмоқчи эмасман:
аммо клавиш теришдан олдин бу гапларимизни онамиз, қизимиз хотинимиз.
синглимиз ҳам ўқиб қолиши мумкинлигини унутмаслигимиз шарт. "Одоб -
бошингдаги тож, уни кийиб истаган жойингга боришинг мумкин", дейдилар
ҳазрат Жомий. Ҳукумат ёки мухолифат шаънига ҳақоратомуз гаплар ёзиш
билан ўз қиёфамиз, савиямизни кўрсатиб қўямиз. Адолат машъалини
кўтарганларнинг қўлини унинг олови куйдириб қўйиши мумкинлигини ҳам
унутмайлик, ўзимизни эҳтиёт қилайлик.
Комментарии
Davron Ahmedov Keyingi paytda, janjalxona, g'iybatxona, g'urbatxona bo'pketti, 5 yildan beri fb daman. Boshida kirganimda qanday yaxshi edi.
Управление
Қаландар Андижоний Жуда ўринли гаплар, ОҚСОҚОЛ!
Управление
Bashorat Eshova Ассалом алайкум Нусрат ака.Мени хам кузим шундай емон сузларга кузим тушади.Одамда андиша уят булиши керак.
Управление
Akbarali Nurmatov Hafa bo'lmang ustoz, har kim o'zida borini qo'yadi-da. Lekin tanbeh berib turish zarur.
Управление
Написать комментарий...
Комментариев нет:
Отправить комментарий