Етмиш беш йиллик юбилейимни Рухсора
иккаламиз Бўстонлиқдаги “Чотқол”
санаториясида кутиб олдик. Бу ерда шароитлар жуда яхши. Аммо Интернет алоқаси
йўқ экан. Тошкентдан атиги 50 километр узоқликдаги туман марказида-я...
Уйга қайтгач, Интернетни очиб, элликдан зиёд
кишининг дил изҳорини ўқидим. Кечикиб бўлса ҳамки, уларга қуйидаги умумий
жавобни йўлладим.
“Каминани туғилган куним билан муборак
этганларга бошим ерга теккунча эгилиб таъзим қиламан!
Шу қадар қадрдонларим борлигини ҳис қилиш
бағоят мароқли, албатта.
Остоналарингга осойишталик берсин! Мен сизлар билан биргаман! “
Табрикларни кўчириб ҳам олдим.
Dilafro'z Raxmatova
Бугун, 3 июль, биринчи маротаба отамнинг гапларига қулоқ солмадим. Ҳозир ўзлари онам билан узоқда, интернет тармоқлари ҳали етиб бормаган сўлим тоғ бағрида дам олаяптилар. Қайтиб келганларидан сўнг албатта, таъзиримни берадилар деб қўрқаяпман.Хуллас, бугун отам - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, ажойиб устоз, меҳрибон ва ғамхўр отажоним Нусрат Рахматнинг таваллуд кунлари. Интернет пайдо бўлгандан буён унинг афзалликларини тарғиб қиладилар-у, у орқали мақолаларига муносабат билдиришимни, бирор-бир байрам орқали табриклашларимни хоҳламайдилар. Йўқ, бу нарса анча илгари пайдо бўлган экан. Олийгоҳга биринчи йили қабул қилинмаган, ва таниш домлалар нега "бир оғиз шипшитиб" қўймаганларидан, кейинчалик ўз соҳалари бўйича фаолият юритганимда ҳам кимнинг қизи эканлигимни уқдирар чоғларида ҳам намоён бўлар эди.
Отамнинг бу хислатларини қандай баҳолашни билмайман, Яна бир одатлари борки, туғилган кунларини қариийб мана 10 йилдирки, таниш-билишлардан, қариндошлардан узоқларда нишонлашни ёқтирадилар. Нима учун шундай қиласиз, бу одамлардан йироқлашиш, эмасми? деган саволимизга лўнда қилиб, "Йўқ, таваллуд кунимда яқинларим келиб мақтаб кетишларини хоҳламайман. Бу менга эриш туйилади"дейдилар.
Ҳозир бу сўзлардан кейин Нусрат Раҳмат одамови экан, кўп давраларни ёқтирмас экан деган худосага келишингиз мумкин. Лекин даврани роса қизиқтирадиган, бировнинг ютуқларини айтиб берадиган, ҳар бир яхши гапга соддаларча самимий ишонадиган, қаҳ-қаҳа отса, онамнинг таъбири билан айтганда "етти гузар эшитадиган" кўнгли очиқ инсон атрофида ёру-дўстлар, биродарлар жуда кўп
Ҳамсуҳбат бўлган инсонлар илик ва самимий фикрларини айтишади. Фақат шу туғилган кунларида онам билан четроққа қочиб кетишлари қизиқда.
Хуллас, бугун меҳрибон ва қаттиққўл, самимий ва қочоқ (Абдулла Қодирийдан) хушчақчақ ва жиддий отамнинг таваллуд кунлари. Бугун у киши 75 ёшни қарши олдилар! Шу ёшга етган кишилар фарзандлар, набиралар, яқинлар атрофида бўлмайдими, деб сўрадик. Мен ўн кунларда қайтаман ва биз яна биргамиз дедилар!
Дадажон, сизни асарларингизни ўқиб савод чиқардик, Тошкентларга кўчиб бориб турли миллат вакиллари билан ҳамсуҳбат бўлиб, тафаккуримизни бойитдик. Уғилларингиз савдо сотиқ ишларини ўрганди. Бундан кейин ҳам сизни хушчақчақлик, самимийлик, соғлом муҳит , ва саломатлик тарк этмасин. Онам, фарзандлар, неваралар, қавму- қариндошларнинг ёрқин юлдузи бўлиб юринг! Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!
Заррух Бегбуди и еще 50 сделали публикации в вашей Timeline.
День рождения: 3 июля
Заррух Бегбуди написал в вашей Timeline — здесь: Sharon Woods Park
Парк · Sharonville, Огайо, Соединённые Штаты Америки
Здесь был Заррух Бегбуди
·
·
Миршариф Ходжаев в Нусрат Рахмат
Нусрат Раҳмат 75 ёшдаС А Р К А Ш
Йигирманчи асрнинг 70-80-йилларида қўйларни сунъий қочириш ва ҳар бир совлиқдан иккитадан қўзи олиш амали ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланаётган бир шароитда газетада бу усулнинг зарари ва у давом эттирилса, қоракўлчилик издан чиқиши мумкинлиги тўғрисида таҳлилий мақола босилди. Муаллифи Нусрат Раҳмат эди. Мақола ўта журъат билан ёзилганлиги ва цензура томонидан ўтказиб юборилганлигидан ҳайратландим. (Охир-оқибат журналистнинг фикри тўғри чиқди ва бу усулдан воз кечилди).
Атроф-жавонибни ҳимоя қилиш ҳали ҳеч кимнинг хаёлига келмаган ўша замонларда матбуотда Нусрат Раҳматнинг экологик муаммолар хусусидаги ўта долзарб мақолалари чиқа бошлади. Журналист тағин ҳақ эканлигига, йиллар ўтиб, гувоҳ бўлдик ва бугун мазкур муаммо ҳар бир кишининг оғзида.
1988 йилда шу муаллифнинг Ўзбекистон Фанлар академиясининг Тошкент яқинидаги «Ядро физикаси институти керакми?» деган муаммоли мақоласи эълон қилинди. Ўшанда кўпчилик ҳайратлангани эсимда. Орадан йигирма саккиз йил ўтгандан кейин, яъни 2016 йил майида мазкур институт тугатилди.
Бу нима? Фол очишми? Ёки муаммо илдизини теран англаш орқали хулоса чиқаришми? Ўзингиз ўйлаб кўраверинг.
Ниҳоят, Н. Раҳматнинг ўзбек журналистикасида ҳали ҳеч ким тил тегизмаган лўлилар муаммолари тўғрисидаги мақолаларини ўқиб, муаллифнинг кимлиги билан қизиқдим. Самарқанд вилоят газетаси – «Ленин йўли» (ҳозирги «Зарафшон») мухбири, мутахассислиги бўйича олим-агроном экан. Республика «Қишлоқ ҳақиқати» газетасининг Самарқанд ва Бухоро вилоятлари бўйиа махсус мухбири, «Меҳнат» нашриёти муҳаррири, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси бўлим мудири бўлган. Олим-агрономнинг менман деган журналистларга ёзиш нималигини кўрсатаётганлигидан тағин ҳайратландим.
Шу-шу олим-агрономнинг ҳар бир чиқишини интиқлик билан кутадиган бўлдим. Бундай журналистларни, одатда, новатор – янгилик яратувчи деб олқайдилар. Н. Раҳматнинг «Мен редакцияданман» номли илк китоби эса, ўша йилларда, катта шов-шувга сабаб бўлди. «Фарзандга ўгитлар», «Сабоқлар ва сўқмоқлар» асарлари, кейинчалик «Жадид» романи ҳам ўқувчилар томонидан илиқ қаршиланди.
Н. Раҳматнинг «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси бош таҳририяти томонидан чиқарилган «Буни ҳаёт дебдилар ёки ўғлим Улуғбекнинг кундалиги» ҳикоялардан иборат романи яна ўйлашга мажбур қилди. Гап шундаки, асар жанри роман деб белгиланган ва у конкрет шахслар ҳаётидан ёзилган ҳужжатли ҳикоялардир.
Бадиий адабиёт, журналистика ва, умуман, филология фанида бундай асар жанри роман эмас, «бадиий публицистика» дейилади. Бадиий публицистика шу пайтгача атама (атама – маълум тушунчани аниқ тавсифлаш) сифатида тан олинмаган. Хўш, бадиий публицистика деганда нима англанади? Тадқиқотчилар мазкур жанрга «бадиий-илмий матн» ва «ифодали тасвир журналистикаси» дея икки хил таъриф беришади. Журналистика назарияси эса бадиий публицистикани журналистиканинг ўзига хос алоҳида жанри сифатида баҳолайди. Умуман, публицистика инсон илмий ва образли фикрлаш усулларининг бир бўғини сифатида майдонга келади. Яъни, конкрет шахс фаолияти ҳақидаги ёзувда публицистик ғоя сусайганида ҳикоя матнида ҳужжатлилик белгилари йўқолади ва ҳаёт ҳақиқатининг типик тасвири (бадиий-публицистик матннинг бадиий матнга айланиши) бошланади.
Фан илмий атамалар ёрдамида фикрласа, санъат ва адабиёт образлар кўмагида яралади. Демак, публицистикага илмий жанр деб қараладиган бўлса, образлилик унга ётдир. Публицистика бадиий адабиёт намунаси дейилса, назариётчилар фикрича, унинг ҳужжатлилиги бунга монелик қилади.
Бадиий публицистика тадқиқотчилари бу жанрда образ яратиб бўлмайди, мабодо яратилганида ҳам, у муаллифнинг тўқимаси, дейдилар. Нафсиламрини айтганда, бадиий адабиётда яратиладиган типик образлар ҳам муаллифнинг тўқималари. Масала моҳиятини қанча чуқур идрок этмоқчи бўлсангиз, шунча кўп чигалликка дуч келасиз?
Романни аллақандай илмий ёки техник адабиётлар нашриёти эмас, мамлакатнинг энг нуфузли нашриёт-матбаа компанияси чоп этган ва бадиий публицистик жанрни «роман» деб атаган. Ўзбек адабиёти тарихида эса шу пайтгача ҳужжатли роман ёзилганини камина билмайман.
Бу ҳодисада кўзга яққол ташланадиган зиддият бор. Яъни, назариётчи ва тадқиқотчилар бадиий публицистика ёрдамида образ яратиб бўлмайди, дейишларига қарамай, нашриёт бош таҳририяти, бу ақидага атайлаб терс боргандек, битикларни бадиий асар деб атаган. Демак, нашриёт даъвосига кўра, бадиий публицистика ёрдамида типик бадиий образ яратиш мумкин.
Бу назарий гапларни айтишдан мақсад, Нусрат Раҳматнинг «Буни ҳаёт дебдилар» романи адабиётшунослар ва журналистика тадқиқотчилари олдига яна бир жумбоқ қўйганлигини таъкидлашдир. Бу, бир қарашда, адабиётшунослик ва публицистика назарияси талабларига тескари бориш, тан олинган русумларга нисбатан саркашлик қилишдир. Яна новаторлик демасдан иложинг йўқ.
Юқорида бадиий публицистика ҳали атама сифатида тан олинмаган, дедик. Мазкур соҳадаги тадқиқотлар ХХ асрнинг ўрталарида бошланганига қарамай, бу бадиий тасвир йўналишининг ўзбек адабиётида пайдо бўлганига олти юз йилдан ошди. Жумладан, Саккокийнинг Мирзо Улуғбек вафотига бағишлаб қасида ёзганига олти аср бўлди. Шоир ўша асарида:
Фалак минг эврилиб, илкига келтирмас,
Менингдек шоири турку сенингдек шоҳи донони,
дея ёзганида конкрет шахс – Мирзо Улуғбек образини назарда тутган. Бу бадиий публицистиканинг ўзбек мумтоз адабиётидаги илк намуналаридан бири.
Алишер Навоийнинг «Мажолис ун-нафоис», «Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер», Бобурнинг «Бобурнома», Муҳаммад Солиҳнинг «Шайбонийнома» сингари асарлари ва бошқалар ҳам, ҳозирги замон ибораси билан айтганда, бадиий публицистика намуналаридир. Бундан чиқди, Н.Раҳмат эски анъанани давом эттирган ва конкрет шахслар ҳаёти тасвири орқали роман ёзиб, ўзига хос янгилик яратган, холос.
Шу ўринда «Буни ҳаёт дебдилар» романида тасвирланган айрим образларни кўздан кечирамиз. Асарнинг «Совчиликда» деб аталган ҳикоясида бош қаҳрамон – Улуғбек амакисига қаллиғ излаётган бувисига эргашиб, бир оилага ташриф буюришади. Кампир куёв бўлгич ўғлини, авлод-аждодларини мезбонларга, қаҳрамон тили билан айтганда, чину ёлғон қўшиб, роса мақтайди. Уй соҳиблари «қизимизнинг инон-ихтиёри бобосида», дея, уйга қарияни таклиф этишади. Чол (асардан парча келтирилмоқда): «Бурчакка ўтириб олиб, кўзини ерга тикканича сўради.
–Сизни танимай турибман. Кимнинг қизисиз?
–Асли қўшмачитликман, – бувим ҳам, бошларини кўтармай, жавобга ўтдилар, – бадаллик Раҳматжон деганнинг аёли бўламан. Хўжайиним «Сталиноборон», «Қизиласкар» колхозларида ҳосилот шўро, шофер бўлиб ишлаган... Отам – Истамбек, бобом – Искандарбек. Икковлари ҳам катта заминдор бўлишган...
Сукут сақлаб ўтирган мўйсафид вазмингина гап бошлади.
–Бобонгиз бек эди. Яхши отлари кўп эди, аммо сургун бўлмайин деб отларини ҳукуматга топширди, қизини қаролига бериб, уни ишбоши қилиб қўйди. Ҳай-ҳай!
Йиллар ўта елкага тушган бу дашном бувимга қаттиқ ботган бўлсаҳамки, меҳмондорчилик таомилларига озор етказмай, аввалги оҳангда давом этдилар.
–Ҳа, энди бир ҳовуч тупроғим мусофир юртларда қолиб кетмасин, деганлар-да...
Чол индамади... Кейин уни олиб чиқишди. Бир неча дақиқадан кейин кирган уй бекаси оиланинг сўнгги қарорини аён қилди.
–Ойтимулло, дилингизга қаттиқ олманг, бобоси рози бўлмадилар. Насибаси ўзга ерга сочилган эканми...
Ташқарига чиқиб, йўлга тушгач, бувим ҳалиги чолни лаънатладилар.
–Дийдоринг қурсин, сан босмачини!».
Бир қарашда, кундалик ҳаётда тез-тез учрайдиган воқеа тасвирлангандек. Аммо чуқурроқ ўйласангиз, жамиятда илгари содир бўлган ижтимоий-сиёсий зиддият – қулоқлаштириш ва босмачилик ҳаракатининг орадан ярим аср ўтгандан кейин ҳам жиддий асоратлари сезилиб турганлиги, кишилар ҳалигача бир-бирларининг сиёсий қарашларини кечира олмаётгани шу қисқа саҳнада устакорлик билан тасвирланган. Муаллиф икки оила бир пайтлар ғоявий курашнинг икки томонида бўлишган, улар бир-бирларига душман эдилар, демасдан, кампирнинг «Дийдоринг қурсин, сан босмачини!», деган биргина ибораси билан катта ижтимоий зиддиятни очиб берган.
Мазкур тафсилот бадиий публицистика жанрида шу тарзда ишончли ва образли қилиб берилганини кўрдик. Хўш, уни бадиий асарда ҳам шу тахлитда тасвирласа бўладими? Бўлади, албатта. Демак, бадиий публицистикадаги ҳужжатлилик образлиликка монелик қилмаяпти-ку? Бу ҳолатда муаллифнинг тўқимаси йўқ.
Адабиёт назариясида бадиий образ эстетиканинг ҳаёт ҳақиқатини тасвирлаш ва уни ўзгартиришнинг фақат санъатга хос бўлган асосий категорияларидан бири дея таърифланади. Шунингдек, бадиий асарда ҳар қандай воқеа-ҳодисанинг муаллиф томонидан ижодкорлик билан тасвирланиши ҳам образ деб аталади. Кўриб турганингиздек, юқорида келтирилган парчада муаллиф ҳаёт ҳақиқатини «ижодкорлик билан тасвирлаб» бера олган. Шундай экан, тадқиқотчиларнинг бадиий публицистикада образ яратиб бўлмайди, деган даъволарига қандай қараш керак?
Асардаги «Лўли момо» ҳикоясига диққатингизни тортмоқчиман. Бош қаҳрамон хонадонларига Лўли момонинг ойда бир ёки икки марта келиб туриши, қиш фаслида камнамо бўлиши ҳақида гапиради. «Мен ҳар гал бир нарсадан жуда ажабланаман: уйимиздагиларнинг бу аёлга бўлган муносабатларида киборларча нописандлик яққол сезилиб туради. Масалан, уйимизга балонли газ тарқатадиган киши келиб қолса, ўзларини қўйишга жой топишолмайди. Тўрдан ўрин кўрсатиб, қуюқ илтифотлар қилишади. Бувим унга пул берадилар, дуо қиладилар. Дадам ҳам у билан ҳисоблашадилар. Солиқ йиғадиган Конторчи амаки ҳам ҳовлимизда ўзини ҳокимдай тутади. Ҳар гал томорқамизни ўлчаш зарурлигини шаъма қилиб қўяди. Шунда бувим нолиб қоладилар, ўғилларига иморат қуриш учун ер зарурлигини айтиб, зорлангандай бўладилар, қимматчилик йиллари колхозда ишлаганликларини ҳам гап орасига қистириб ўтадилар.
Лўли момо масаласида эса ... айтмай қўяқолай. Ўринларидан ҳам туришмайди, калондимоғлар. Худди шундай бўлиши керакдай, Лўли момо ҳам пойгакроқда ўтириб олади. Бувим каравот устидан туриб саломлашиб қўяқоладилар», дейди болакай Улуғбек ва Лўли момо билан бувиси суҳбатини батафсил келтиради. Кампирлар гурунги асносида бувининг Лўлига беписандлик билан муносабатда бўлганлиги сезилиб туради. Парча:
«...Бир кун у киши (Лўли момо) анча башанг кийиниб келдилар.
–Кенжа ўғлимни уйлантиряпман, – дедилар тантанавор оҳангда, – Сизларни тўйга айтгани келдим. Ахир, қирқ йилдан бери даргоҳларингга кириб-чиқаман. Хабар қилмасаларинг ҳамки, бирорта тўй-маъракаларингдан қолганим йўқ».
Лўли момонинг хабар қилинмаган тўй-маъраклардан қолмаслиги инсон боласининг бундан ортиқ таҳқирланиши мумкин эмаслигини кўрсатувчи далилдир. Шунча гапдан кейин ҳам бош қаҳрамон бувиси лўлилар тўйига боришдан ор қилади. Ўғли (асар муаллифи) тўйга боргани учун аёлдан қаттиқ дашном эшитади ва ҳоказо.
Воқеа советлар тузуми даврида содир бўлган ва бу ҳикоя ўша замонда матбуотда ҳам эълон қилинган эди. Гап шундаки, Лўли момо шу юрт фарзанди, ўзини тенгсиз деб баҳолаган Совет давлати фуқароси. Аммо жамиятда хўрланган ва таҳқирланган.
Буви эса манфаат унадиган кишиларга илтифот кўрсатиб, шундай ҳам хўрланган Лўли момога беписанд муносабатда бўлади. Қаҳрамон (муаллиф) бувининг иккиюзламачилигини ишончли деталлар орқали очиб беради. Улуғбекнинг болаларга хос самимияти ва ҳақгўйлигидан ўқувчи қалби ҳаприқиб кетади. Ваҳоланки, ҳикоя бадиий тўқима эмас. Иштирокчиларнинг барчаси конкрет шахслар ва асар бадиий публицистика жанрига тегишли. Буни бадиий образ демасликнинг иложи борми?
«Лўли қиз» ҳикоясида ҳам ўзбек йигитининг лўли қизни севиб қолганлиги ва муродига етолмаганлиги тасвирланади. Бу муаммо ҳам ўша замонда ҳали бирор ёзувчи ёки журналист томонидан кўтарилмаган эди. Асардаги бошқа образлар хусусида ҳам шунга ўхшаш фикрлар билдириш мумкин.
Бадиий образ тасвири ва ҳужжатлилик муаммосига ечим топиш мақсадида жаҳон адабиёти тарихидан мисоллар изладим. Александр Генис «Қалб фотографияси (Филологик роман теварагида)» номли мақоласида бундай деб ёзади: «Бадиий тўқима бадиий ўғрилик бўлиб қолди, унинг муваффақияти китобхон ёки муаллифнинг нодонлик даражасига боғлиқ.
Бир хиллик, якранглик кишини зериктиради. Бу, муқаррар тарзда, оригиналликкка иштиёқ туғдиради. Янги воқеаларга муштоқлик белгидир. Янги замон белгиси. Санъат ўз ҳаётининг катта қисмида эски, одатда, жуда эски воқеаларга – Инжил воқеаларига (Шарқ мумтоз адабиётида Қуръон воқеаларига. М.Х.) қаноат қилиб ўтган. Ҳаммага таниш универсал сюжетларни муаллиф тўқимасига алмаштириб, адабиёт одамлар орасида шу қадар шуҳрат топдики, бир неча аср мобайнида воқеаларнинг чекланган захирасини тамом қилиб бўлди. Китоб босадиган машинкаларнинг даъватига жавобан модернизм вужудга келди. Агар реалист воқеаларни ҳикоя қилиб берса, модерн санъаткор воқеаларни қандай ҳикоя қилиб бераётганини ҳикоя қилиб берарди...
Бадиий тўқимага асосланган адабиёт тугаб-битгани ҳақида унинг буюк вакиллариёқ гапира бошлаган эдилар. Лев Толстой Лесковга зорланган эди: «Ўзи йўқ одамлар ҳақида ёзсанг виждонинг қийналиб кетади. Улар сен тасвирлаётган ишларнинг ҳеч қайсисини қилган эмас. Нечукдир бўлмағур ишлар қиляпмиз. Билмадим, бадиий шакл тугаб битганми ёки қиссанинг умри битдими ёхуд мен ўзим тугаб битяпманми?»...». («Жаҳон адиблари адабиёт ҳақида». Озод Шарафиддинов таржимаси. Тошкент, «Маънаият» нашриёти, 2010 йил).
Маълумки, бадиий адабиётда, жумладан, роман ёки қиссада, бош қаҳрамон образини ижобий шахс сифатида тасвирлаш азалий анъанага айланган. Адабиётда қонуният даражасига кўтарилган бу удумни дастлаб бузганлардан бири Франц Кафка эди ва у модернизм йўналишининг асосчиларидан деб тан олинди. Унинг издоши Альбер Камю «Кафка ижодида илинж ва бемаънилик» деб номланган эссесида ижодкор асарлари таҳлилига уларнинг мазмунидан кўра шаклига ва иборасидан кўра тасвирига баҳо бериш орқали ёндашади. Муаллифнинг ўзи ҳам Кафка усулини қўллаб ёзган «Бегона» романи бош қаҳрамони Мерсо образини, одатдагидек, ижобий шахс сифатида эмас, ХХ аср ўрталарида ғарбда шаклланган экзистенциализм фалсафаси (инсон мавжудлигининг мутлақ ноёб ҳодиса эаканлигини, ҳаёт мазмуни муаммолари, инсонннинг ўлимга муносабати ва яралишнинг бемаънилигини устувор даражага қўювчи фалсафий оқим) тарафдори, яъни жамиятдан мутлақо ажралиб қолган, бефарқ киши сифатида тасвирлайди. Шу боис асарни «Бегона» деб номлайди.
Бадиий асарда бош қаҳрамон образини бу тарзда яратиш ўз даври учун ижодий жасорат эди. Шу сабабли ҳам асар Нобель совринига сазовор бўлди ва жаҳон адабиётининг дурдоналаридан бири сифатида тан олинди.
Бадиий тўқима «бадиий ўғрилик» даражасига етган замонда Нусрат Раҳматнинг конкрет шахслар ҳаётидан қилган ҳикояларига роман деб жанр белгилаш бадиий тўқимага асосланган адабиёт «тугаб-битганини» ва оригиналликкка иштиёқнинг ортиб бораётганини исботловчи яна бир далилдир балки.
Бу мисол билан бадиий адабиёт ва бадиий публицистика жанрлари ҳақида адабиётшунослик ва журналистика тадқиқотчилари ўртасида шаклланган бир қолипдаги қарашга Нусрат Раҳматнинг ҳам терс борганлигини таъкидламоқчиман, холос. Бадиий асар яратишдаги бу ҳаракатнинг тўғри ёки саҳвул-қалам эканлигини, романдаги сюжет яхлитлиги, кулминация, образ яратишдаги ютуқ ва камчиликлар сингари адабиётшуносликка дахлдор масалаларни профессионал таҳлил қилиш адабиёт танқидчилари ҳамда публицистика тадқиқотчиларига ҳавола.
Муаллифнинг «Фожиа» номли ҳикоялар тўплами ҳам кенг китобхонлар орасида шов-шувга сабаб бўлди. Камина яқинда кичик таҳлил уюштирдим. Фейсбукда журналист Давронбек Тожиалиевнинг бадиий адабиёт намуналарини тарғиб қилувчи портали бор. Унда ўзбек тилида ижод қилган мумтоз адабиёт вакилларидан тортиб замонавий ижодкорларнинг деярли барчаси асарлари намуналари мавжуд. Шу портални очиб, ўзбек тилида ижод қилган ва қилаётган қайси муаллифлар асарларига қизиқувчилар сони кўплигини ҳисобладим. Ишонасизми, Нусрат Раҳмат сайтига кирувчилар энг кўп экан. Бунинг сабабини тушунолмадим ва тушунтиришим ҳам қийин. Мазкур далил Н.Раҳматнинг ҳаммадан кучли ёзувчи эканлигини кўрсатмайди, албатта. Интернет порталига кирувчиларнинг асосий кўпчилиги ёшлар бўлганлиги ва уларнинг Алишер Навоий, Бобур ва бошқа алломалар асарлари тилига «тишлари ўтмаслиги» натижасида замонавий тилда ёзилган ҳикояларга кўпроқ қизиқиши табиий. Аммо замондош ёзувчи-шоирлар орасида ҳам Нусрат Раҳматнинг, асосан, «Фожиа» ҳикоялар тўплами саҳифаларини очувчилар (ўқиши ёки ўқимаслигини аниқлаш қийин) сони кўплиги қизиқ. Инонмасангиз, ўша сайтни очиб, текширинг. Бу ҳолат Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, ёзувчи Нусрат Раҳматнинг жиддий адабиётшунослик бефарқроқ қараётган асарларидан ўқувчилар нималарнидир топаётганлигини кўрсатади.
Нусрат Раҳматнинг журналистик ва бадиий ижоди ҳақида мушоҳада юритиб, турмуш тарзини зимдан кузатиб, бу шахс феъли ҳамда битиклари намуналарида жамият ҳаётига ўта синчковлик, адабий удумларга аллақандай «беписандлик», баъзи расму ойинларга нисбатан саркашликка ўхшаш хусусиятларни туйдим. «Бегона» романи қаҳрамони Мерсо жамият аъзоларининг у ҳақда қандай фикр юритишларига мутлақо бефарқ бўлганидек, Нусрат Раҳматдаги «саркашлик»да ҳам жамият маломатларидан холи ҳур шахс феълини кўрдим. Негаки, маломату ғийбатлардан устун турган киши ҳурдир.
Бугун 75 ёшини нишонлаётган қаҳрамонимиз умр бўйи бировлар юрган сўқмоқлардан ўтишни истамади, журналистикада ҳам, адабиётда ҳам ўз ёлғизоёқ йўлини излади ва уни топди. Бу сўқмоқдан бошқаларни ҳам эргаштириши табиий. Муҳтарам ижодкорни барча мухлислари номидан қутлуғ ёш билан муборакбод этамиз!
Миршариф ХЎЖАЕВ.
2016 йил 3 июль.
·
·
Умид Али в Нусрат Рахмат
Устоз умрингиз узун бўлсин! Сиҳат-саломатлик тилайман!
·
·
Хушбахт Истадов в Нусрат Рахмат
Зодрузатон муборак!
·
·
Soleh Yahyaev в Нусрат Рахмат
Ассалому алайкум! Туғилган кунингиз муборак бўлсин! Ҳамиша орзуларингизга эришиб юринг!
·
Каримберди Турамурод в Нусрат Рахмат
Кеча устозимиз, ўзбек публицистикаси устунларидан
бири, таниқли адиб Нусрат Раҳматнинг таваллуд куни эди. Муборак 75 ёшлари
қутлуғ бўлсин! 100 ёшда ҳам бошларимизда дуогўй бўлиб юрсинлар!
Устознинг хислатлари жуда кўп. Биргина хислатларини кўрсатадиган, "Такси" туркумидаги бир ҳикоямни эътиборингизга ҳавола этмоқчиман.
"Такси-99": “Манавини ишлатиб туринг”
“Такси” туркумига кирувчи дастлабки ҳикояларимни ёзиб бўлгач, уларни эълон қилишдан олдин бир-икки кишига кўрсатиб, маслаҳатларини олмоқчи бўлдим.
− Ўзингизнинг зарарингизга ёзибсиз, − деди Наргиза Розиқова. – Бу ёзганларингизни ўқиган мухлисларингизнинг тасаввуридаги “Жийда гули”дек асар муаллифи бўлган машҳур ёзувчи бир поғона пастга тушади. Улар энди сизни оддий бир киракаш экан-ку, дейишади. Маслаҳатим, буни ҳеч қачон эълон қилманг!
Ким билади, балки тўғридир, аммо мен киракашлик қилганимда ҳам, “Жийда гули”ни ёзганимда ҳам ўша-ўша Тўра Мурод бўлганман, ҳозир ҳам ўша Тўра Муродман. Бу нарсани эълон қилиш билан обрўйим тўкилиб қолади, деб ҳисобламайман.
− Ўқувчиларингиз сизнинг асарларингиздан ҳамиша бир ҳикмат, ўзларига бир ибрат олишган, сиздан ана шундай асарлар кутишади, − деди Холиёр Сафаров. – Бу ёзганларингизда ана шу, ўзингизгагина хос бўлган жиҳатни кўрмаяпман.
Ким билади, балки бу ҳам тўғридир. Аммо мен киракашлик қилган давримда кўрган-кечирганларимни ёзишни, уларни эълон қилишни жуда-жуда истаётган эдим. Балки бу бошқачароқ ёзишга уринишдир? Балки бу ёш билан боғлиқдир? Кекса ижодкорлар мемуарлар ёзишга ўч бўлиб қолишади-ку? Мен негадир буларни одамлар ўқишини истар эдим. Ҳикматини ўзлари топиб олишар.
Шуларни ўйлаб ўтириб, бир воқеа эсимга тушди.
Киракашликни бошлаганимга ҳали кўп бўлгани йўқ эди. Бир куни устоз адиб, Ўзбекистонда публицистика жанрининг забардаст устунларидан бири бўлган Нусрат Раҳмат қўнғироқ қилиб қолдилар.
− Дўстим, янгангиз билан сизни кўришга бормоқчи эдик, қабул қиласизми?
Дўстим деб мурожаат қиладиган устознинг “Қабул қиласизми?” деб лутф қилишлари мени мутаассир қилди.
− Устоз, аслида мен сизларнинг зиёратингизга боришим керак эди, − дедим шошиб. – Аммо ташриф буюрмоқчи экансиз, бундан бошим осмонга етди. Марҳамат, устоз, жоним билан сизларни кутаман.
Кўп куттирмай, устоз янгамиз билан етиб келдилар. Мен ижоддан узоқлашиб, устоз билан ҳам анчадан бери кўришмаганимдан, суҳбатларини олмаганимдан хижолат бўлдим. Бир-биримизни соғинган эканмиз, анча суҳбат қилдик.
Устоз бугунги кунда яшаш, рўзғор тебратиш осон бўлмаётгани тўғрисида гапирдилар. Менинг ҳеч қаерда ишламаётганимни билишларини айтиб, менинг обрўйимга мос келадиган бирор иш қидираётганини, шундай иш, яъни ижод билан боғлиқ, менинг имкониятларимни очиб берадиган бирор муносиб иш топилса, албатта, чақиришларини айтдилар.
Нусрат ака шуларни айтиб, олдимга газетага ўралган каттагина нарсани қўйдилар.
− Устоз бу нима? – сўрадим ҳайрон бўлиб.
− Дўстим, айтдим-ку, ҳозир рўзғор тебратиш қийин бўлиб қолди, деб. Сиз ҳақингизда, сизнинг истеъдодингизни қадрлашмаётгани, сизда бўлган катта ижодий имкониятлардан фойдаланишмаётгани, бирор муносиб ишга таклиф қилишмаётгани ҳақида, оилам, болам-чақам деб, сиз айни кунларда киракашлик қилишга мажбур бўлганингиз ҳақида янгангизга айтган эдим, − дедилар устоз мулойим оҳангда. – У киши сизнинг ижодингизни юксак қадрлайдилар. У кишининг таклифлари билан ўзимизнинг оиламизда йиғилиб қолган мана шу пулларни сизга, холисанлиллаҳ, ёрдам сифатида олиб келдик. Шуни ишлатиб туринг! Илтимос, дўстим, бундан сира кўнглингиз оғримасин!
− Бу бизнинг нафақа пулларимиздан йиққан пулларимиз, болаларимиз ҳамма нарсани муҳайё қилиб қўйишганидан бу пулларни ишлатишга эҳтиёжимиз йўқ, илтимос, олинг! – суҳбатга қўшилди янгамиз. – Хафа бўлманг, ҳали ҳаммаси яхши бўлиб кетади.
Очиғи, кўзларимга ёш келди. Устознинг отамдек меҳрибонлигидан, аёлининг кўнглимни оғритишдан чўчиб, пулни олишимни ўтинишидан кўнглим ийиб кетди. Тўғри, руҳан эзилган, сиқилган кунларим бўлди. Ишдан кетгач, бирор киши ҳолимни сўрамаганида, ёзмай қўйганимда бирор киши “Нега ёзмай қўйдингиз?” деб сўрамаганида, айримлар орқаваротдан “Аҳволи шу экан-ку?” деб кулганида, доимо мени мақтаганлар нима иш қилаётганимни ҳам сўрамай қўйганида асабларим қақшаган. Иш сўраб борганимда, ўзимни, ёзганларимни мақтаган айрим ташкилот раҳбарлари гоҳ эътиқодимни, гоҳ соқолимни, гоҳ узун кўйлагим-у, бошимдаги дўппимни баҳона қилиб, чиройли сўзлар билан рад қилишганида тушкунликка ҳам тушганман. Кўкрагимни ерга бериб, ҳафталаб уйда ётганман ҳам. Аммо буларнинг ҳаммаси ўтиб кетган, мен киракашликдан ҳам завқ олаётган кунларим эди.
− Устоз, менга доим ҳам меҳр кўрсатгансиз, − дедим Нусрат акага. – Ҳозир кўрсатаётган мурувватингиз учун ҳам ташаккур! Аммо пулларингизни ололмайман. Янгажон, сиз ҳам хафа бўлманг! Устоз, тўғри, мен ҳозир ҳеч қаерда ишламаяпман, аммо Худога шукур, пулга зориқиб қолганим йўқ. Ризқимизни Аллоҳ бериб турибди.
Мен пулларни устоз томон суриб қўйдим.
− Пулларни олмаслигингизни билардим, − дедилар устоз. – Сиз жуда ориятли йигитсиз. Оч қолсангиз ҳам бировдан бир нима сўрамайсиз. Бировга дардингизни достон қилмайсиз. Аммо сиз ҳақингизда айтганимдан бери янгангиз ҳол-жонимга қўймайди. “Шундай яхши ёзувчи зориқиб қолмасин, юринг, ёрдам берайлик”, дейди-да.
− Аллоҳ рози бўлсин сизлардан, − дедим уларга. – Қачон пулга муҳтож бўлсам, албатта, сизлардан сўрайман. Ҳозирча, етиб турибди.
Жонкуяр меҳмонларимни кузатиб қўяр эканман, устоз мени четга тортдилар:
− Майлику-я, дўстим, сизнинг киракашлик қилаётганингизни эшитиб, мен хафа бўлиб кетаяпман-да, − дедилар овозларини пасайтириб. – Иложи бўлса, қилманг, шу ишни. Ахир сиз ёзувчисиз. Ёзувчиман деб кўксига уриб юрган кўп ёзувчилардан яхшироқ ёзасиз. Киракашлик қилманг, жон дўстим, мен сизга муносиб бир иш топаман, албатта!
Устознинг хислатлари жуда кўп. Биргина хислатларини кўрсатадиган, "Такси" туркумидаги бир ҳикоямни эътиборингизга ҳавола этмоқчиман.
"Такси-99": “Манавини ишлатиб туринг”
“Такси” туркумига кирувчи дастлабки ҳикояларимни ёзиб бўлгач, уларни эълон қилишдан олдин бир-икки кишига кўрсатиб, маслаҳатларини олмоқчи бўлдим.
− Ўзингизнинг зарарингизга ёзибсиз, − деди Наргиза Розиқова. – Бу ёзганларингизни ўқиган мухлисларингизнинг тасаввуридаги “Жийда гули”дек асар муаллифи бўлган машҳур ёзувчи бир поғона пастга тушади. Улар энди сизни оддий бир киракаш экан-ку, дейишади. Маслаҳатим, буни ҳеч қачон эълон қилманг!
Ким билади, балки тўғридир, аммо мен киракашлик қилганимда ҳам, “Жийда гули”ни ёзганимда ҳам ўша-ўша Тўра Мурод бўлганман, ҳозир ҳам ўша Тўра Муродман. Бу нарсани эълон қилиш билан обрўйим тўкилиб қолади, деб ҳисобламайман.
− Ўқувчиларингиз сизнинг асарларингиздан ҳамиша бир ҳикмат, ўзларига бир ибрат олишган, сиздан ана шундай асарлар кутишади, − деди Холиёр Сафаров. – Бу ёзганларингизда ана шу, ўзингизгагина хос бўлган жиҳатни кўрмаяпман.
Ким билади, балки бу ҳам тўғридир. Аммо мен киракашлик қилган давримда кўрган-кечирганларимни ёзишни, уларни эълон қилишни жуда-жуда истаётган эдим. Балки бу бошқачароқ ёзишга уринишдир? Балки бу ёш билан боғлиқдир? Кекса ижодкорлар мемуарлар ёзишга ўч бўлиб қолишади-ку? Мен негадир буларни одамлар ўқишини истар эдим. Ҳикматини ўзлари топиб олишар.
Шуларни ўйлаб ўтириб, бир воқеа эсимга тушди.
Киракашликни бошлаганимга ҳали кўп бўлгани йўқ эди. Бир куни устоз адиб, Ўзбекистонда публицистика жанрининг забардаст устунларидан бири бўлган Нусрат Раҳмат қўнғироқ қилиб қолдилар.
− Дўстим, янгангиз билан сизни кўришга бормоқчи эдик, қабул қиласизми?
Дўстим деб мурожаат қиладиган устознинг “Қабул қиласизми?” деб лутф қилишлари мени мутаассир қилди.
− Устоз, аслида мен сизларнинг зиёратингизга боришим керак эди, − дедим шошиб. – Аммо ташриф буюрмоқчи экансиз, бундан бошим осмонга етди. Марҳамат, устоз, жоним билан сизларни кутаман.
Кўп куттирмай, устоз янгамиз билан етиб келдилар. Мен ижоддан узоқлашиб, устоз билан ҳам анчадан бери кўришмаганимдан, суҳбатларини олмаганимдан хижолат бўлдим. Бир-биримизни соғинган эканмиз, анча суҳбат қилдик.
Устоз бугунги кунда яшаш, рўзғор тебратиш осон бўлмаётгани тўғрисида гапирдилар. Менинг ҳеч қаерда ишламаётганимни билишларини айтиб, менинг обрўйимга мос келадиган бирор иш қидираётганини, шундай иш, яъни ижод билан боғлиқ, менинг имкониятларимни очиб берадиган бирор муносиб иш топилса, албатта, чақиришларини айтдилар.
Нусрат ака шуларни айтиб, олдимга газетага ўралган каттагина нарсани қўйдилар.
− Устоз бу нима? – сўрадим ҳайрон бўлиб.
− Дўстим, айтдим-ку, ҳозир рўзғор тебратиш қийин бўлиб қолди, деб. Сиз ҳақингизда, сизнинг истеъдодингизни қадрлашмаётгани, сизда бўлган катта ижодий имкониятлардан фойдаланишмаётгани, бирор муносиб ишга таклиф қилишмаётгани ҳақида, оилам, болам-чақам деб, сиз айни кунларда киракашлик қилишга мажбур бўлганингиз ҳақида янгангизга айтган эдим, − дедилар устоз мулойим оҳангда. – У киши сизнинг ижодингизни юксак қадрлайдилар. У кишининг таклифлари билан ўзимизнинг оиламизда йиғилиб қолган мана шу пулларни сизга, холисанлиллаҳ, ёрдам сифатида олиб келдик. Шуни ишлатиб туринг! Илтимос, дўстим, бундан сира кўнглингиз оғримасин!
− Бу бизнинг нафақа пулларимиздан йиққан пулларимиз, болаларимиз ҳамма нарсани муҳайё қилиб қўйишганидан бу пулларни ишлатишга эҳтиёжимиз йўқ, илтимос, олинг! – суҳбатга қўшилди янгамиз. – Хафа бўлманг, ҳали ҳаммаси яхши бўлиб кетади.
Очиғи, кўзларимга ёш келди. Устознинг отамдек меҳрибонлигидан, аёлининг кўнглимни оғритишдан чўчиб, пулни олишимни ўтинишидан кўнглим ийиб кетди. Тўғри, руҳан эзилган, сиқилган кунларим бўлди. Ишдан кетгач, бирор киши ҳолимни сўрамаганида, ёзмай қўйганимда бирор киши “Нега ёзмай қўйдингиз?” деб сўрамаганида, айримлар орқаваротдан “Аҳволи шу экан-ку?” деб кулганида, доимо мени мақтаганлар нима иш қилаётганимни ҳам сўрамай қўйганида асабларим қақшаган. Иш сўраб борганимда, ўзимни, ёзганларимни мақтаган айрим ташкилот раҳбарлари гоҳ эътиқодимни, гоҳ соқолимни, гоҳ узун кўйлагим-у, бошимдаги дўппимни баҳона қилиб, чиройли сўзлар билан рад қилишганида тушкунликка ҳам тушганман. Кўкрагимни ерга бериб, ҳафталаб уйда ётганман ҳам. Аммо буларнинг ҳаммаси ўтиб кетган, мен киракашликдан ҳам завқ олаётган кунларим эди.
− Устоз, менга доим ҳам меҳр кўрсатгансиз, − дедим Нусрат акага. – Ҳозир кўрсатаётган мурувватингиз учун ҳам ташаккур! Аммо пулларингизни ололмайман. Янгажон, сиз ҳам хафа бўлманг! Устоз, тўғри, мен ҳозир ҳеч қаерда ишламаяпман, аммо Худога шукур, пулга зориқиб қолганим йўқ. Ризқимизни Аллоҳ бериб турибди.
Мен пулларни устоз томон суриб қўйдим.
− Пулларни олмаслигингизни билардим, − дедилар устоз. – Сиз жуда ориятли йигитсиз. Оч қолсангиз ҳам бировдан бир нима сўрамайсиз. Бировга дардингизни достон қилмайсиз. Аммо сиз ҳақингизда айтганимдан бери янгангиз ҳол-жонимга қўймайди. “Шундай яхши ёзувчи зориқиб қолмасин, юринг, ёрдам берайлик”, дейди-да.
− Аллоҳ рози бўлсин сизлардан, − дедим уларга. – Қачон пулга муҳтож бўлсам, албатта, сизлардан сўрайман. Ҳозирча, етиб турибди.
Жонкуяр меҳмонларимни кузатиб қўяр эканман, устоз мени четга тортдилар:
− Майлику-я, дўстим, сизнинг киракашлик қилаётганингизни эшитиб, мен хафа бўлиб кетаяпман-да, − дедилар овозларини пасайтириб. – Иложи бўлса, қилманг, шу ишни. Ахир сиз ёзувчисиз. Ёзувчиман деб кўксига уриб юрган кўп ёзувчилардан яхшироқ ёзасиз. Киракашлик қилманг, жон дўстим, мен сизга муносиб бир иш топаман, албатта!
Комментарии
Каримберди
Турамурод Сурат менинг илк китобим чоп этилган
пайтларда олинган ва ўша китоб устознинг қўлларида. Ёнидаги ўғлим Фаррух.
Устознинг бир одатлари бор, суратга олишаётганида камерага қарамайдилар...
Миршариф
Ходжаев Нусрат аканинг завжаи муҳтарамалари -
Рухсора янга нафақат киракаш ёзувчиларга, балки биз сингари - ит овловчиларга
ҳам шунақа карам кўрсатиб турадилар.Киракашлик, ҳарқалай, ит овлаш эмас-ку!
Воажаб, ит овлашни баъзилар паст иш деб биладилар. Баҳоваддин Нақшбанд, Алишер
Навоий ҳазратлари жорўбкашликлари (фаррошликлари) билан ифтихор қилганлар.
·
·
Карим Бахриев в Нусрат Рахмат
Нусрат ака, таваллуд айёми муборак бўлсин, Аллоҳ сизга яна узоқ умр, умрга мазмун, танга сиҳат ва ижодда омад бераверсин
·
·
Иброҳим Ҳошимов в Нусрат Рахмат
Устоз!!! Таваллуд кунингиз муборак бўлсин!Оллоҳдан узоқ умр,сиҳат-саломатлик тилайман.Ижодингизга барака.Фарзандларингиз,шогирдларингиз ва мухлисларингиз бахтига доимо соғ-омон бўлинг!!!
·
·
Abduqadir Sattar в Нусрат Рахмат
таваллуд аёмингиз муборак бўлсин
·
·
Nafisa Omon в Нусрат Рахмат
Tug'ilgan kuningiz muborak bo'lsin!
·
·
Мадина Химматова в Нусрат Рахмат
С днем рождения! Желаю Ещё долгие годы быть опорой для своих близких! Здоровья вам и вашей семье!
·
·
Амрулло Каримов в Нусрат Рахмат
Устоз туғилган кунингиз муборак!
·
·
Баҳодир Хон Туркистон в Нусрат Рахмат
Tug'ilgan kuningiz bilan tabriklayman!🎁
·
·
Одил Икром в Нусрат Рахмат
Қадрли Нусрат ака! Таваллуд айёмингиз билан табриклайман! Ҳақиқат, маърифат, меҳр-оқибат нури дилингизни сира тарк этмасин! Соғлик, хотиржамлик тилайман!
·
·
Faxriddin Tojimurod в Нусрат Рахмат
Nusrat aka, umringiz uzoq, sog'ligingiz doim bo'lsin!Азамат Шохужаев в Нусрат Рахмат
Ассалому алайкум кадрли устоз! Таваллуд айемингиз
муборак булсин. Рамазони шариф шукухи кезиб юрган ушбу фарахбахш кунлар
хаетингизни кувончли лахзаларга янада лиммо лим этсин. Сизни яхши курган
инсонлар бахтига доимо согу саломат булинг
·
·
Alisher Aymatli в Нусрат Рахмат
Рухоний фитратли инсоннинг таваллуд айеми Ийд Рамазон арафасига тукнашувида хам бир хикмат бор. Ушбу хикматни мен Ийд Рамазон минг бир айланиб, тагин таваллуд куни билан бакамти келганида бу беназир инсонни яна бир бор табриклаш имкони, деб англадим. Табриклайман!
·
·
Алимардон Аннаев в Нусрат Рахмат
Nusrak aka tug'ilgan kuningiz bilan! Sizdagi g'ayrat va shiddat hech qachon yo'qolmasin. Ijodingizga baraka va mustahkam sog'liq tilayman.
·
·
Тулкин Эшбек в Нусрат Рахмат
Ассалому алайкум азиз Устоз! Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин! Оилангиз, шогирдларингиз бахтига омон бўлинг. Эзгу тилакларим Сизга ҳамиша ёр бўлаверсин!
·
·
Халикназар Ганиев в Нусрат Рахмат
Туғилган кунингиз, муборак 75 ЁШингиз қутлуғ бўлсин! Адашмасам, 2001 йили эди, Регистондаги тўйхонада 60 ЁШингизни нишонлаган эдик. 100га киринг, ўшанда ҳам табриклаш бизларга насиб этсин, Илоҳим! Мен Сизнинг Интернетда ёзганларингизни ўқиб бораман. Яқинда замонавий роман қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги мақолангизга жавоб-шарҳ сифатида Нуриллоҳ Рауфхон деган ёзувчининг "БУ КУНЛАР" номли асарини тавсия қилган эдим. Шунга муносабат билдириб қоларсизми, деб ўйлагн эдим ... . Айтмоқчи, Муджибур Раҳмон сўраб келган ҳамкасбингиз борми?! Шу ҳақдаги латифа бот-бот эсимга тушиб туради!
·
·
Марям Азиззода в Нусрат Рахмат
С днем рождения!
·
·
Фурқат Маҳмудхўжаев в Нусрат Рахмат
Таваллуд айём муборак! Табриклайман!!!
·
·
Амиркул Каримов в Нусрат Рахмат
Нусрат ака, таваллуд айёми муборак бўлсин! КУч ғайрат асло тарк этмасин! Ижодингизга барака!
·
·
Kamalatdin Mukhanov в Нусрат Рахмат
Tug'ilgan kuningiz muborak bo'lsin! Sog'lik, tinchlik tilayman...
·
·
Рашид Раупов в Нусрат Рахмат
Ҳурматли Нусрат ака! Таваллуд кунингиз муборак! Юз билан юзлашганингизда ҳам Сизни қутлаб юраверайлик!Xolida Muhammadieva в Нусрат Рахмат
С днем рождения!
·
·
Сайёра Ходжаева в Нусрат Рахмат
Таваллуд айемингиз муборак булсин!
·
·
Хуршид Нуруллаев в Нусрат Рахмат
Таваллуд кунингиз муборак бўлсин, устоз. Неваралар, чеваралар ҳузурини кўриб юринг, илоҳим.
·
·
Dilobar Asliddin Qizi в Нусрат Рахмат
Tug'ilgan kun muborak! Shu yoshdan yana shunchasini ko'ring!
·
·
Бахтиёр Каримов в Нусрат Рахмат
Tug'ilgan kuningiz bilan tabriklayman! Sihat-salomatlik, yutuqlar, baxt tilayman!
·
·
Хабиб Темиров в Нусрат Рахмат
С днем рождения!
·
·
Ahmad Umarov в Нусрат Рахмат
Нусрат ака, таваллуд кунингиз муборак булсин! Омад ва бахт хамрохингиз булсин! Ижодингизга мувоффакият! Сог булинг!
·
·
Ира Акрамова в Нусрат Рахмат
Нусрат Рахмат - не только талантливый писатель, но и внимательный коллега, отзывчивый и бескорыстный. Словом, замечательный товарищ и настоящий друг.СЕГОДНЯ у него День рождения.
Когда-то, мы дружной кампанией, наваливались к нему домой - и, всегда, гостеприимству не было предела - Рухсора-янгамулло- готовилась основательно, а Улугбек, Мирзо, Дилафруз, келинки были на подхвате...
Нусрат Рахмат - уникальный во всём. Чего стоит заразительный,искренний смех!!!
Дорогой наш Учитель! Здоровья я желаю -самого крепкого на долгие годы! А всё остальное как-нибудь приложится!!!😍
— благодарю Бога.
Комментарии
Ismat
Khushev Табригимизни қабул этинг, Нусрат ака.
Бахтимизга доим соғ бўлинг!
Dilafro'z
Raxmatova Ирода ойти, так искренне , обоснованно
пишите, что я всегда горжусь Вами! Ваши пожелания и посты приятно читать,
спасибо!
·
·
Бахром Шарипов в Нусрат Рахмат
ТАБРИКЛИМАН!
·
·
Тулкин Рузиев в Нусрат Рахмат
Табриклаймиз, ижодий жушкинлик хамиша хамрохингиз булсин.Шарип Шадманов в Нусрат Рахмат
Акажон, таввалуд кунингиз муборак бўлсин! Сизга
узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва энг яхши тилаклар ҳамрох бўлсин.
·
·
Қобулжон Аҳмедов в Нусрат Рахмат
Таваллуд айёмингиз муборак булсин!
·
·
Дилшода Матчанова в Нусрат Рахмат
Таваллуд кунингиз муборак!
·
·
Маъруфхон Арслон Хожаев в Нусрат Рахмат
Домла табаррук ёшингиз муборак булсин умриз узок булсин доимо сог саломат булинг
·
·
Робия Гафурджанова в Нусрат Рахмат
Tavallud kun muborak bo'lsin!Umrizga, rizqizga baraka bersin Alloh!
·
·
Жонибек Алиев в Нусрат Рахмат
Tug'ilgan kuninggiz muborak bo'lsin!
·
·
Маҳмуд Йўлдошев в Нусрат Рахмат
Самарқанднинг бугунги азамат Чинорларидан бирини тўлиб тошиб табриклаймиз, соғлик, омонлик ва ижодий ютуқлар!!!!
·
·
Фарход Келдибек в Нусрат Рахмат
Муборак бўлсин! Узоқ умр, соғлик-саломатлик тилайман! Ижодий ишларингизда омад ёр бўлсин!
·
·
Hüseyin Arslan в Нусрат Рахмат
Tugulgan kuningiz qutlug bulsin.
·
·
Тошпулат Рахматуллаев в Нусрат Рахмат
Таваллуд айёмингиз муборак! Мустаҳкам соғлик тилайман. Янгамиз билан фарзандларингиз бахтига омон бўлинг.Комментарии
Марям Азиззода в Нусрат Рахмат
Хурматли Нусрат ог'а!
Муборак ёшингиз муборак булсин!
100ёшларда хам эл юрт,фарзандлар ардогида булинг илохим!
Муборак ёшингиз муборак булсин!
100ёшларда хам эл юрт,фарзандлар ардогида булинг илохим!
·
·
Н. Имомов в Нусрат Рахмат
Туғилган кунингиз билан самимий табриклаймиз
·
·
Умида Турсунова в Нусрат Рахмат
Тугилган кунингиз муборак булсин! Аллохдан юзга киришингизни кунига сураймиз.. Чунки Сиз йозадиган нарсалар жуда куп...Доим эслаб туринг, Сиз халк учун ,журналистика учун жонли энциклопедиясиз ...Сог булинг,оилангизга ,халкингизга кераклигингизни билиб яшанг.Сиздан мухлисларингиз Куп ,ажойиб асарлар кутади!
·
·
Kurbanay Kemal в Нусрат Рахмат
Tugulgan kuningiz qutlug bulsin.Sizga mustahkam soglik tilayman,
oilangizning bahtiga sog buling!!!
·
·
Saydullo Muminzoda AsakaLee в Нусрат Рахмат
happy birthday
·
·
Комментариев нет:
Отправить комментарий