Бугун ўзбек ва тожик жадид
адабиётининг асосчиларидан бири, аллома Садриддин Айний таваллуд топган кун.
Адибнинг ўзбек тилида ёзилган “Қуллар”, “Судхўрнинг ўлими” сингари
асарлари жаҳон адабиёти дурдоналари
сафидан ўрин олган. Биргина “Судхўрнинг ўлими” ўттиздан ортиқ тилларга таржима
қилинган.
Садриддин Айний Марказий Осиё ёзувчиларидан биринчи бўлиб Сталин мукофотига
сазовор бўлган эди. Унинг номи адабиётимизда Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла
Қодирий билан бир қаторда туради.
Аммо
сўнгги йилларда Айний ҳазратларига бўлган нохуш муносабат дилингни хуфтон
қилади. 2009 йилда вилоятнинг собиқ амалдорлари унинг Самарқанддаги уй-музейини бузиш ҳақида
фармойиш беришди. Ёзувчининг
мухлислари булдозер қаршисига чиқдилар
ва у ортга қайтишга мажбур бўлганди. Майли, амалдорлар ва булдозерчилар жоҳилдир. Аммо
яқинда адабиёт дарсликларини варақлаб, Садриддин Айнийнинг номи бу китоблардан
олиб ташланганининг гувоҳи бўлдим ва надомат чекдим. Бу, бағоят калтабинликдан
ўзга нарса эмас! Аслида, амирнинг етмиш даррасига чидаб берган ёзувчига бу
зарбалар заррача таъсир қилмаслиги аниқ. У асрлар оша яшайверади! Жоҳил амалдорлар ва адабиёт дарсликларини
тузадиганларга айнан шу умрбоқийлик аламли бўлса ажаб эмас...
Комментариев нет:
Отправить комментарий