Ушбу сарҳисобни Улуғбекнинг шаҳардаги янги ҳовлиси (Мингтут маҳалласи)да ёзябман.
Рухсора билан бу ерга кўчиб келганимизга уч ҳафтача бўлди. Қишлоқда ҳам шароит
яратиб беришган эди. Аммо ўғиллар ёлғиз яшашимизга рози бўлишмади.
Бу ерда андак зерикябман. Аммо
начора...Турфа кишилар билан танишишга, суҳбатлашишга ҳаракат қилябман.
Ветаптекада бўлябман.
Декабр ойини сарҳисоб қилдим. “Зиё истаган...” сайтидан ҳикояларимни қарийб
минг киши сақлаб олибди. Бошқа сайтларда ҳам ўсиш бор.
Умуман, ўтган йилдан мамнунман. Эвара
кўрдим. Амиржон. Сарвиноз медицина институтига кирди. Набираларда интилиш
кучли. Ўғиллар ишида ҳам тараққиёт бор. Янги птицефабрикани ишга туширишди
улар. Ёзда Рухсора билан Зомин санаториясида яхши дам олдик. Жисмоний машқларни
канда қилмаябман.
Йўқотиш ҳам бўлди: синглим Мустаҳкам
оламдан ўтди.
Ўтган йил қошиқлар музейининг асосий
юмушларини бажариб бўлдим. Миршариф, Тошпўлат, Зиядулла билан оилавий
ўтиришимиз давом этиб турибди. Сиёсий ва миллий мунозараларга аралашмай қўйдим.
Комментариев нет:
Отправить комментарий