суббота, 18 сентября 2010 г.

шаффоф шабнамлар

х
Ер тиз чўкиб, биздан мадад сўраябди!
Ваҳоланки, биз тиз чўкиб ундан мурувват қилишини сўрашимиз, аждодларни боққан бу она заминдан авлодларимизга ҳам насиба улашишини илтижо қилиб сўрашимиз керак эдику!
Гумроҳлик ўтмадимикин биздан?!
* * *
Йўқ, ҳайвонот боғининг панжараси жониворлар учун ҳибсхона эмас, балки қалқондир. Бу ерда ҳеч ким уларга милтиқ ўқталмайди.
* * *
Асфалтни ёриб чиққан майсани кўрганингизда дилингизда қанақа туйғулар чарх уради? Эҳтимол ачиниш ҳисларидир. Асфалтгами? Майсагами! Балки шу нозиккина баргга қиличдай қудрат ато этган она табиатга таҳсинлар ўқирсиз.
Эҳтимол, бу нарсаларнинг ҳаммаси сиз учун аҳамиятасиздир?!
Йўқ, мен бунга ишонмайман!
* * *
Қишнинг изғиринли, узун тунларидан бирида сени эслаб қолдим-яланғоч новда.
Совуқ қотиб қолмадингми? Ёвуз куч билан курашда мағлуб бўлмадингми? Вужудинг музламадими?
Сенга қудрат тилайман!
* * *
Тўққизинчи-ўнинчи синф "Биология" китобида инсон эмбрионининг расми берилган. У жуда ҳам балиққа ўхшаб кетади: думи, жабраси бор.
Ғалати: бир замонлар бобокалонларимиз балиқ бўлиш- маганмикин?
* * *
Дарахт — табиий насос. Ботқоқликларни қуритиш учун дарахт ўтқазиш тавсия этилади. Лекин бунинг акси ўлароқ дарахтлар қирилган жойларда ариқлар, булоқлар қуриб қолади.
Бир-бирига зид ҳолат. Шундай эмасми?!
Маълум бўлишича, ерда нам ҳаддан кўп бўлганда дарахт уни буғлантираркан, кам бўлганда, аксинча ҳаводаги намни тортиб оларкан.

Комментариев нет:

Отправить комментарий