воскресенье, 19 октября 2025 г.

БОМБА ҚЎЙИЛГАН ҚАВАТ

 

   Самарқанднинг Гагарин кўчасидаги собиқ марказий авиакассадан жануб томонга қараб, тахминан беш юз метрлар ўтсангиз,  чорраҳа чиқади. Бурчакда беш қаватли, ғиштли бино бор.  (Гагарин 128). Бу иморат Иттифоқ даврида ёш оилалар учун мўлжаллаб қурилган бўлиб, энсиз, олд қисми айвонли, бир ёки икки хоналидир. Бинонинг биринчи ва иккинчи қаватида  хусусий клиника жойлашган.  Унинг пешонасида эса “Som So’zani Plus medical klinic” деган ёзув бор.



   Аммо бугунги дардли монологимиз биринчи ва иккинчи қаватдаги шифохона ёки ҳақида эмас, ҳамма−ҳамма мамлакатлар, миллатларда ҳам энг манфур ҳисобланган қабоҳат хусусидадир.
   Ана шу юқори қаватдаги уйларнинг анчагинаси эгасиз эканлигини уларнинг деразалари ойнасиз, синиқлигидан ҳам англаш мумкин. Магарам, бу хоналарни текинга беришса ҳам, жилла ор−номусли одам мазкур бинога қадам қўймади.

БЕХБУДИЙ. ТВ "МАЪНАВИЯТ ВА МАРИФАТ". 2020 НОЯБР

 


среда, 8 октября 2025 г.

 

БОЯҚИШ МУАЛЛИМ ЁКИ ЭРТАКДАН СЎНГ


  Ҳозирги китобхон анчайин инжиқ, нозиктаъб – у руҳиятга боғлиқ тафсилотларни, табиат тарҳлари чизилган саҳифаларни хушламайди; киноя ёки муаммолар моҳиятига етиш учун бош қотиришни эп кўравермайди. Лекин ҳақиқат ёки чўпчаклигини  фарқлаб бўлмайдиган воқеалар; охир-оқибат, гуёки, адолат зам-зама қиладиган, ўз ибораси билан айтганда: “қизиқ” олди-қочдилар бўлса, шунда ҳам аввал “чўқилаб кўриб”, дилига ўтиришса ўқийди, бўлмаса, телевизор тугмачаларини бирма-бир босиб (ахир, унинг ихтиёрида талай каналлар; бунга компьютер ҳам келиб қўшилди) юборади ва шўрлик ёзувчи не-не умидларда битган қораламалар қўли осилиб, ноумид  бўлиб қолаверади.
         Начора, ёзувчи ҳам бунга қасдма-қасд ўлароқ, ногаҳоний илмоқлар, янги-янги ноанъанавий шакллар, шунингдек, ғаройиб ўйдирмалар, юмор билан йўғрилган эртакнамо ечимлар ўйлаб топишга мажбур бўлади.

    Менинг ушбу қораламам ҳам шулар жумласидандир. Ундан ғоявий хато изламаслигингизни ёки  жилла бўлса ҳам шаккокликка йўймаслигингизни сўрайман.

суббота, 27 сентября 2025 г.