суббота, 22 февраля 2020 г.

ЗЕРИКАРЛИ ҲИКОЯЛАР. БОЯҚИШ МУАЛЛИМ ЁКИ ЭРТАКДАН СЎНГ


  Ҳозирги китобхон анчайин инжиқ, нозиктаъб – у руҳиятга боғлиқ тафсилотларни, табиат тарҳлари чизилган саҳифаларни хушламайди; киноя ёки муаммолар моҳиятига етиш учун бош қотиришни эп кўравермайди. Лекин ҳақиқат ёки чўпчаклигини  фарқлаб бўлмайдиган воқеалар; охир-оқибат, гуёки, адолат зам-зама қиладиган, ўз ибораси билан айтганда: “қизиқ” олди-қочдилар бўлса, шунда ҳам аввал “чўқилаб кўриб”, дилига ўтиришса ўқийди, бўлмаса, телевизор тугмачаларини бирма-бир босиб (ахир, унинг ихтиёрида талай каналлар; бунга компьютер ҳам келиб қўшилди) юборади ва шўрлик ёзувчи не-не умидларда битган қораламалар қўли осилиб, ноумид  бўлиб қолаверади.
         Начора, ёзувчи ҳам бунга қасдма-қасд ўлароқ, ногаҳоний илмоқлар, янги-янги ноанъанавий шакллар, шунингдек, ғаройиб ўйдирмалар, юмор билан йўғрилган эртакнамо ечимлар ўйлаб топишга мажбур бўлади.

ИБЛИС КУЛБАСИ ЁКИ ОБИЙ


"БУНИ ҲАЁТ ДЕБДИЛАР ЁКИ Ўғлим Улуғбекнинг кундалиги" романидан


Бу машъум уй ҳақида аввал ёзганман.
«Концлагер товуқлари» бобидаги мана бу мисраларни хотирласангиз кифоя.
«1975 йили вилоятнинг мафкура ишлари бўйича котиби ўз ўйнаши билан шу ердаги меҳмонхонага норасмий яъни хуфёна ташриф буюради. Албатта, туни билан кайфу сафо, ҳалиги ишлар... Эрталаб улар чиқаверишмагач, қоровул хавотирланиб, эшикни тақиллатади. Садо бўлмагач, раҳбарларга хабар етказади. Улар ҳам ошиқ-маъшуқларни уйғотолмагач, эшикнинг ошиқ-маъшуқини бузишади. Кириб қарашса, бахтиқаро ўйнашлар ваннада Одам Ато билан Момо Ўаво кийгизиб юборган либосда бандаликни бажо келтириб қўйишибди».
Албатта, шов-шув, текшир-текшир, дегандай. Терговчилар бу юмуш билан уюшган, тажрибали мафия (етмишинчи йилларда-я!) шуғулланганини тахминлашади. Уларнинг фикрича, ўша гуруҳ қурбонини кузатиб юради; ваннага кирган заҳоти ташқаридан туриб, қувурга электр токи тегизади.

понедельник, 17 февраля 2020 г.

8. ЖУМАНАЗАР АКА САРГУЗАШТЛАРИ

                                                     Саккизинчи вароқ
                                                             Ҳазил

  Уйдагилар Жуманазар акани қувонч, ҳаяжон билан кутиб  олишипти.
   - Духтурингиз жуда яхши одам экан,- депти хотини,  ўша куни мени хонасига олиб кириб,   ётиғи билан тушунтирди. "Хўжайинингизни яқинда жавоб берамиз. Бу касаллик баҳор,  куз пайтлари қўзғайди. Шунда бемор хотирасини йўқотиб қўяди. Баъзилар айтганидай, бу жиннилик эмас...
  "Эси паст хотин, хаёлидан ўтказипти Жуманазар ака, мени аршу-аълода юрганимдан бехабар,,.
   Эртаси чойхонага  бораётса,  гўрковнинг  ,,Дамас,, да кира қилиб юрадиган ўғли бекатда йўловчи кутиб турган экан.  Ногоҳ отасининг қарз гапи ёдига тушибди.

воскресенье, 16 февраля 2020 г.

   МАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙГА БАҒИШЛАНГАН "ЖАДИД" КИТОБИМ БОСМАДАН ЧИҚДИ.
   УНИНГ ЭЛЕКТРОН ВАРИАНТИНИ ШУ БЛОГДАН ЎҚИШИНГИЗ МУМКИН.