Тўртинчи вароқ
Ҳазил
Уйга
кириши билан, хотини қувониб кетипти.
“Қаёқларда
қолиб кетдингиз?”
“Қишлоқ тинчми”? сўрапти Жуманазар ака.
“ Маҳалла раиси билан милиса излаб
келганди сизни”.
“Нима иши бор
экан” хавотир аралаш сўрабди Жуманазар ака.
“Билмасам, Блогер деган жўрангиз бор экан,
ўша билан юзма-юз қилишармиш. Жуманазар аканинг кўз олдига, бир вақтлар у билан
суҳбатлашган Ҳаққул деган блогер тушибди. Бечорани негадир жиннихонага ташлашгани
ҳам қулоғига чалинган экан.