“ҚОЧИНГЛАР, СЕЛ КЕЛЯБДИ!”...
АМИР ТЕМУР МАКТУБИ ҲАҚИДА
“ Малик Реди Франса
Сад
ҳазор саломатӣ ва орзумандӣ аз ин муҳибби худ қабул фармоед. Бо чунин
орзумандии бисёр баъд аз таблиғи адъия ба ҳайати оли русул маълум мешавад, ки
кафар(”роҳиб” – Н.М.) Франкаси таълимдеҳ
бар ин тараф расид ва макотиби маликонро овард. Некномӣ ва азамату бузургвории
амири кабирро арза кард. Азаматпаноҳӣ маълум шуд ва низ тақрир кард, ки лашкари
амин равона шуда, душманони моро ва шуморо қаҳр ва забун кард.
Минбаъд
ходими ҷавон баъд аз ки ба хизмат тақрир шуд, ҳар чӣ воқеъ шавад акнун ба рафъ
кўшад. Умедворем, ки доимо макотиби ҳумоюн беҳ шавад ва аз саломатии амири
кабир боз моро тасаллии хотир ҳосил ояд. Дигар мебояд бозаргиёни шумо дар ин
тараф фарангиён шаванд. Ончуноне, ки эшонро азиз ва мукаррам созем ва
бозаргиёни мо бар он тараф руҷўъ созанд то эшонро азиз ва мукаррам созанд ва
бар эшон касе зўрмандӣ накунад”.
Таржимаси:
АМИР ТЕМУР МАКТУБИ ҲАҚИДА
Соҳибқироннинг 1402 йилнинг
1 августида Франция қироли Карл олтинчига йўллаган мактуби ҳақида ёзган эдик. Мазкур хат ҳозир Самарқанддаги Улуғбек музейида сақланмоқда. Уни Ислом Каримовга фарангларнинг собиқ президенти туҳфа этганди.
Мактуб бир саҳифадан иборат бўлиб, араб алфавитида, форс-тожик тилида ёзилган, хотимасида Амир Темур муҳри босилган. Тарихчи дўстимиз Нўмон Маҳмудий матнни ўзбекчага ағдарган экан; уни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Малик Реди Франса
Ўз муҳибингиздан юз минг (бор) саломатлик
ва истакларимизни қабул қилинг. Роҳиб (монах) Франкас (Франческо) биз
томонга келди ва маликнинг
мактубларини етказди. Улуғ амирнинг
яхши ниятлари ва музаффарлигини маълум
қилди. Қўшинларингиз бизнинг ва
сизнинг душманларимизни мағлуб қилганлиги маълум бўлди ва тушунтириб
берди.
Бизнинг истагимиз – ҳумоюн мактубларингиз доимо келиб
турсин ва сизнинг саломатлигингиз устиворлиги ҳақида хабар етказсин, токи бизнинг хотиримиз тасалли топсин. Бундан буён, сизнинг
ва бизнинг одамларимиз ўзаро
бориш-келиш қилсинлар, тижорат ишларининг
фойдали бўлишига эришайлик. Савдогарларингиз биз томонга
келсинлар, биз уларни азиз ва
мукаррам тутгаймиз, чунонки, бизнинг
савдогарларимиз сиз томонга борсинлар ва
уларни азиз ва мукаррам тутгайсизлар ва ҳеч ким уларга зўравонлик
қилмасин.
КАЛВАК МАХСУМ НОМАЛАРИ