Nusrat Rahmat
Шеърият
- Главная
- Таржимаи ҳол
- Автобиография
- Ўзбекча Солнома
- На русском
- Ба тоҷикӣ
- In English
- Видео
- FARZANDGA O’GITLAR
- Hikoyalar
- Kitoblar
- МАҚОЛАЛАР
- Фото
- ЖАДИД
- БЕШ ҲИКОЯ
- КАЛВАК МАХСУМ НОМАЛАРИ
- МЕН ЖУРНАЛИСТМАН
- ФАРЗАНДГА ЎГИТЛАР
- БУНИ ҲАЁТ ДЕБДИЛАР
- Facebook’даги саҳифам
- Ютубдаги каналим
- Шеърият
- ЯНГИ ҲИКОЯЛАР
- САРҲИСОБ
- Марафонча югуриш
- Асқад Мухтор дедилар
- Turkish
четверг, 11 декабря 2025 г.
ИДРОК ЭТГАНЛАРИМ
ЖОНИВОРЛАР. АХИР УКАЛАРИМИЗ...
Сергей ЕСЕНИН
Бу гал диққатингизни қоқиўтга, ҳа, оддий қоқига қаратмоқчиман. Эътибор берганмисиз, у гуллаганидан кейин гулдон ўрнида юзлаб оппоқ «парашют»чалар ҳосил этади. Сўнг салгина шабада кўтарилиши билан ана шу «парашют»чаларнинг ҳар бири ўзидан анча оғир уруғни кўтариб, кўкка парвоз қилади ва аллақаерга бориб, «юмшоқ қўнади»…
Сиз уни ҳозирги замон «парашют»ларига таққослаб кўринг-а! Парашют юкни фақат юқоридан пастга олиб тушади. Қоқиўтнинг бағоят такомиллашган, физика ва аэродинамика қонунларига мос келадиган «парашют»чалари эса шамол кучи билан юқори кўтарилади ва узоқ йўл босиб пастга тушади.
Табиат қоқиўт уруғини тарқатиш учун қўллаган бу жараённи амалда татбиқ этиш учун ҳали кўп йиллар керак, албатта.
***
Инсон қадим-қадим замонларданоқ сайроқи қушларни хонакилаштирганини биламиз. Бугун бедана, булбул, каклик, канарейка сингари ўнлаб парранда турлари бизга эстетик завқ ато этади.
Лекин, негадир инсоният сайроқи ҳашаротларни қўлга ўргатишга эътибор бермаган. Ваҳоланки, улар орасида овози ширалилари оз эмас. Бунга қора чигиртка билан жизиллоқ (цикада)ни мисол қилиб олиш ўринли бўлар эди. Бу жониворларнинг дилкаш қўшиғидан дилим завқ-шавққа тўлган дақиқалар кўп бўлган. Қора чигиртка кўпроқ шом маҳали хониш қилади. Унинг бетакрор қўшиғини шаҳарларда ҳам тинглаб қолиш мумкин. Чириллаб қўшиқ айтиши сизга гоҳида чанг, гоҳида флейта оҳанларини эслатиб қолади. Жизиллоқ (уни саратон, ҳам дейишади) бир маромда ғижжак чалаётган санъаткорни ёдга солади.
Мен бир маҳаллар қора чигиртка билан жизиллоқни қутичага солиб, олиб юрганман, аммо улар тутқунликда хониш қилишмаганди.
***
Сиз уни бармоқларингиз орасига авайлаб олинг-у, ўзгача нигоҳ билан синчиклаб назар ташланг. Шунда, табиат чигиртка деган маҳлуқни зўр дид ва ҳафсала билан бунёд этганига ишонч ҳосил қиламиз. Унинг кейинги чайир ва кучли оёқлари отникига жуда ҳам ўхшаб кетади, кўзлари бургутникидай ўткир, ўмровлари кенг.
Бу жонивор вазиятга қараб юради, сакрайди, учади. Агар инсон ўз гавдасига нисбатан чигирткадай сакраганида эди, тўққиз қаватли уйнинг устидан ҳам ҳаккалаб кетган бўларди.
Биламан, сиз унинг зарари ҳақида кўп эшитгансиз, аммо табиат учун «зарарли» ёки «фойдали» фарзанд йўқ. Шу сабабли бу гал жониворни ўтлоқ орасига беозоргина қўйиб юборинг – ризқини топиб есин.
!
вторник, 18 ноября 2025 г.
ИБН СИНО ЁЗАДИЛАР...
Шарқнинг буюк олими Ибн Сино ўлкан табиб, файласуф бўлиш билан бирга, истеъдодли шоир ҳам бўлган. Бир вақтлар тақсири оламнинг “Пирўзинома” асарини форс-тожик тилидан ўзбекчага таржима қилгандим. 1993 йили “Суғдиёна” нашриёти уни нашрдан чиқарганди.
“Фарзандга ўгитлар” деган асаримни шунинг таъсирида ёзганман.
* * *
…Одил Анушервоннинг рўзғорида хеч нимарса ҳикматдан кўра қадрлироқ саналмасди ва ул аср ҳакимлари ҳам ҳаммадан эътиқодли ва қанаоатбахш эдилар.
Бир куни Анушервон Бузургмеҳрни ҳузурига чорлаб, деди:
– Истардимки, мумтоз насиҳатлар тингласам, уларда сўзлар сиқиқ, маьно теран бўлса.
Бузургмеҳр бир йил муддат сўраб мазкур хикматларни жамлади ва уларни «Эзгуликнома» деб атади, ҳамда Анушервонга элтди. Унга (Анушервонга) маъқул тушди тасарруфидаги бир шаҳарни унинг (Бузургмеҳрнинг) хусусий мулкига илова этиб, ушбу каломларни зар ҳарфлар билан битишни буюрди. Китобни доим ёнида тутиб, кўп вақтини унинг мутолаасига бахш этадиган бўлди.
Бузургмеҳр сўзга оғиз очиб деди:
– Устозимдан савол айлардим, у жавоб қайтарарди.
Дедим:
– -- Эй устоз, худодан нима тилайинки, унда жами яхшиликлар жамул-жам бўлсин?
Деди:
– -Уч нарса: сиҳатлик, эминлик ва товонгарлик.
Дедим:
– - Ишларимни кимга ишониб қолдирай?
Деди:
– -Ул одамгаки, асл шоҳиста бўлса.
Дедим:
– _ Ким билан эмин бўлай?
Деди:
– +Ҳасадхўр бўлмаган дўст билан.
Дедим:
– +Биҳиштга сазовор киладиган нарса недур?
Деди:
– +Ёшликда илм олмоқ, ҳақ иши билан банд бўлмоқ.
Дедим:
– +Одамлар олдида мўътабар этадиган айб нимадир?
Деди:
– +Ўз ҳунаридан воқиф этмоқлик.
Дедим:
– +Дўст ношоиста ва номақбул чиқса, у билан орани қандоқ қилиб узмоқ керак?
Деди:
– + Уч восита ила: зиёратига – кўришга кам бориш, ҳол сўрамаслик ва ундан хожат истамаслик.
ҲОЖИБОЙ ТОЖИБОЕВНИ ХОТИРЛАБ...
Кулги.