воскресенье, 23 февраля 2020 г.

CАРҲИСОБ - 25


Бугун – 19 январь, Беҳбудий ҳазратлари туғилган кун. Уч кун аввал , Ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтининг янги ректорига киргандим.  Ўзимни таништириб, ҳукуматнинг 2006 йилда  Беҳбудийга ҳайкал ўрнатиш ҳақидаги қароридан нусха бергандим.
    Бугун ҳазратнинг набира ва эваралари билан бирга келдик. Залда йиғилиш ўтказишди. Сўзга ҳам чиқдик. Кейин ҳайкал пойига гуллар қўйдик. Дастлаб, янги раҳбарларнинг андак илтифотсизликларини кўриб, хавотир  тортгандим. Йўқ, тузук ташкил этишди. Анча енгил тортдим.

  “Жадид”ни  Дилафрўз, Тошпўлат Раҳматуллаев,  Ғайбиддин Фазлий  ўқишди. Таклифларнинг бир қисмини инобатга олдим. Уни аввал “Ziyouz.uz” сайтида эълон қилишни мўлжаллаб турибман.



Комментариев нет:

Отправить комментарий