Бугун – 1 апрел.
Ўтган ой давомида худди нашаванддай “Faсebook” билан боғланиб қолдим. Унда
анча−мунча нарсаларим эълон қилинди. Айниқса “Мусулмоннинг жуфти ҳалоли” деган
қатрам ва Исмат Хушев ҳақидаги фикримга яхши муносабатлар билдиришди. Ўқиб
кўринг:
*
* *
Россия
ТВсидаги бир интервью ёдимдан чиқмайди.
Чеченга
эрга тегиб, муслималикни қабул қилган, ишбилармон рус аёли айтган эди. “Эрим
корхонамда ишларди. Менга бўйсинишдан ор қилиб, бошқа ишга ўтди. Иши оғир,
алламаҳалда ҳориб келади. Чарчоқдан ваннага кирмагани учун илиқ сувни
ётоққа олиб келаман, пайпоғини ечиб, оёғини ювишга кўмаклашаман.
“Жирканмайсизми?” сўради мухбир. “Нима деябсиз, ҳушёр тортди у, агар эрим: “Ана
шу сувни ич”, деса, ҳеч иккиланмай ичаман ҳам...”
***
Сўнгги
йилларда талай қишлоқларимизда ҳаёт оғирлашди. Газ берилмай қўйди, электр
таъминоти ҳам уч-тўрт соатга тушиб қолди. Ишсизлик...
ТВмиз мухбирлари
қишлоқдагилардан интервью олаётганда, ёдимга нуқул бир донишманднинг “Ҳаёт –
театр саҳнаси, биз баримиз актёрлармиз”, деган гапи тушади.
Чунки микрофон тутилган деҳқон ҳам, чорвадор ҳам, амалдор
ҳам бугунги фаровон ҳаётларини таърифлашдан чарчашмайди.
Майли, гап
бу ҳақда эмас. Ўзимиз ҳам қишда шаҳардан ижарага квартира олиб келадиган
бўлганмиз.
Бу
ердаги “дом”имизда яшайдиганларни эрталаб, соат
5да ўттиз километр наридаги қишлоқдан сут олиб келадиган аёлнинг
“Малакў-ў-ў!” деб бақириши ўйғотади. Мен “бакалашка”ни кўтариб
пастга тушаман. У сутни қуйгунга қадар гаплашамиз.
“Ҳозир бу ерда руслар деярли қолмаган. Ҳамма ўзбеклар билан
тожиклар. Яхшиси: “Сут кетди!” деб овоз беринг”, дедим.
Чунки, қўшнилар унинг бақиришини мазах қилишаётганидан воқиф эдим. Аёл рози
бўлди, аммо бари бир одатидан воз кечмади.
Бу
аёл ҳаётдан нолимас ва уни беҳудага мақтамасди ҳам. Кўпроқ сигири ҳақида
гапирарди. Айтишига қараганда, жонивор зурриётли экан. Яъни ҳар йили
бузоқ олиб, ғунажинини вояга етказиш аждоддан−авлодга ўтиб
келаётган одат экан. Бир бор у касал бўлганда, оила анча
таҳликага тушибди. “Хўжайин мол духтирни топиб, оладиганингни
ол-у, буни давола, дедилар, такрорларди аёл. Дори
берганди, ҳарқалай тузалди”. “Эрингиз нима иш қилади?” сўрадим бир
куни. “Ёзда Россияга кетадилар, қишда уйда бўладилар, молга қарайдилар, рўзғор
ишлари дегандай. “Россиядан яхши пул топадими?” “Тузук, бултур
топганларига қизни
медколлежга ўқишга киритдик, сарпо олдик”...
Бир кун аёл
жағи боғланган ҳолда келди. “Нима бўлди, тишингиз оғриябдими” сўради
харидорлардан бири. “Йўқ, хўжайин урдилар” деди у ийманибгина.
“Нима учун?” “Бузоқ ечилиб кетиб, энасини эмиб
қўйибди”. “Хўжайинингиз золим экан”. “Йўқ, у киши ҳақ! Айб –
ўзимда!” анчайин кескин жавоб қайтарди аёл зоҳирий ҳушёрлик ила ва
ҳалиги кишига ёвқараш қилиб.
*
* *
Исмат
Хушев чет элдан ошкоралик жумракларининг калитини олиб келганга ўхшайди. Агар
чиндан шундай бўлса, демак унинг хориждаги ўн йиллик умри беҳуда ўтмабди.
Аммо жумрак
бирдан очилса, ҳамма ёқни сув ювиб кетиши ва
кўпларга ташвиш келтиришини унутмаслик керак. Зеро,шундай бўлганда
ҳам, у ошкоралик ниҳолларини қовжирашдан сақлаб қолади.
* * *
“Дом”да
зерикабошладим. Машинани тузатиб, ҳайдаб чиқдим. Ҳовлига бориб, иссиқхонага
помидор ўтқаздик.
Тўққиз
ёшли набирам Фотима пианино чалиш бўйича яна ғолиб чиқиб, Бокуга борадиган
бўлди. Қувондик. У ўтган йили “Янги авлод” конкурсининг ҳам республика ғолиби
бўлиб, бизни қувонтирганди.
73
ёшли Сиддиқ поччамиз оламдан ўтдилар. Рак. Ўғиллар билан бел боғлаб турдик.
“Жадид”ни
китоб қилиб чиқариш илинжида “Маънавият” нашриёти билан гаплашдим. Бош муҳаррир
бунинг учун 10 миллион сўмдан кўпроқ пул берадиган ҳомий топишим зарурлигини
айтди. Ҳозирча сайтдан ўқишаябди.”TurkLib” ва “Ziyouz.uz”даги асарларимни
сақлаб олувчилар кўп. Айниқса “Жадид”, “Фожиа” сингари китоблар; ва
ҳикояларни кўпроқ сақлаб олишаябди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий