воскресенье, 23 февраля 2020 г.

CАРҲИСОБ - 28


Апрел серёғин, салқин келди. Шунга қарамай, ҳовлига кўчиб келдик, аммо экин эколмадик. Бу ерга келиб, соғлиғимни тикладим. Бир ҳафта физиотерапияга  қатнадим, докторлар билан маслаҳатлашдим. Врач юрагим учун бошқа дориларни ёзиб берди. Аммо босим жойида. Набирам Фотима Бокудаги халқаро фестивалдан учинчи ўринни олиб келди.  9 мамлакатдан 100 киши  қатнашган экан. Деярли ҳамма ёшар бўйича биринчи ва иккинчи ўринларни озарбайжонликлар олишибди. Республикамизда бўладиган турли халқаро мусобақаларда бизникилар ғолиб бўлиши сабабини англагандай бўлдим. Аммо бизники ҳолва экан.
    Ой охирида қудамиз Садри бобо оламдан ўтдилар. Уч йил тўшакда ётгандилар. Бел боғлаб турдик.
   Фаесбукда чиқишлар қилдим. Айримларини ўқишингиз мумкин.

.

               

                  2. ДЎСТИМ МИРШАРИФГА НОМАЛАР

     Бу йил 72 га кираман. Кишининг етмишдан кейинги руҳий ва жисмоний ҳолатини тобора чуқурроқ ҳис қилаябман. Тез чарчаш, бой берилган имкониятлардан изтироб чекиш, хатоларни эслаб, афсусланиш...
Табиат иккаламизни ҳам бир хил касаллик – хафақонлик (гиппертония) билан “сийлади”. Сизга ўхшаб, соғлик ҳақида кўпроқ бош қотираман, Ҳар куни таблетка ютаман, парҳез ва ҳакозо. Иккаламизни ҳам даволовчи врачимиз, айнан инфарктдан жон берганига қараганда, ҳали медицина уни даволашдан ожиз. Қон босимингиз 200 дан ошганда, “Ўладиган ахмақ йўқ” деганингизни эслаб, тасалли топаман.
Ҳайтдан кўпроқ тасалли излайман. Қизларим мени кўргани келиб, юзимдан ўпганида, гарчанд помада изларидан хавотир тортсам ҳамки, томоғимга тиқилган шўртак туйғуни ютмасдан, кўз ёшларимни яшириб, тасалли топаман. Хуршид Даврон, Давронбек Тожиалиев асос солган сайтларни очиб, сўнгги ҳафтада асарларимни қанча киши “сақлаб олганлигини” ҳисоблаб чиқаман, мен бўлмаганда ҳам бу одамлар китобларимни ўқишади деган умиддан ботинан ва зоҳирар тасалли топаман.
Эътибор бераябсизми, бизнинг айрим тенгдошларимиз ўзларини минбар ва микрофонга уришга мойил бўлишаябди. Улар бахтли ва фаровон замон учун ҳокимлар ва ҳукуматга таҳсинлар айтишдан чарчашмайди. Давраларда эса газ ва светнинг танқислиги, йўлларнинг бузуқлигини гапириб, катталарни сўкишади. Мен билан сизни бу иккиюзламачиликдан Худонинг ўзи сақлаган бўлсин! Умуман эллик ёшдан кейин ТВга чиқмаслик керак, деб ўйлайман. Одамлар экранда гўзал чеҳраларни кўргилари келади. Буришган башаралар ҳар қандай дилни хуфтон қилади.
Мен ҳам сизга ўхшаб оптимистман. Халқ орасида бир шавқатсиз нақл бор. “ Ўн − қўй, йигирма − бўри, ўттиз − арслон, қирқ – қилич, эллик − пахта, олтмиш − ахта, етмиш − тахта. Начора, кекса ҳофиз куйлаганидек, “рафтан, мераванд, меоян – мераванд”. Яъни кетишди, кетишади, келишади − кетишади. Шунга қарамай, мен ҳалиги нақлнинг охирини ўзгартирдим. “Етмиш − нўхта, саксон − тахта” Буни кўчириб олинг. Буюраман!
Начало формы
o   
Жумагул Сувонова Кетиш эмас,мангу яшашни ўйлаб яшаш керак.Кўнгилни чўктирувчи бундай ёзишмалардан кўра бир шингил табассум ташлашларингизни жуда-жуда истардим.Одобсизлигим учун минг бора узр сўрайман! Иккалангиздан ҳам.
o   
Саодат Амонова Аммо, бу ҳақиқат, айрим пайтларда аччиқ ҳақиқат таъмини ҳам тотиб кўриш фойдадан холи бўлмайди... Раҳмат, Нусрат ака, биз ёшлар сиз каби фидойи инсонлардан ўрнак олиб, яшашимиз лозим...
o   
Холбиби Садинова Ассалому алайкум Миршариф ака. Илохим Сиздаги оптимистликнинг хеч булмаса 50 % домламиз Нусрат Рахматга хам юксин. Мен 100 % ишонаман Сиз гипертония касаллигидан бутунлай кутулиб кетасиз. Агар хохласангиз кулимдан келганича ёрдам бераман. Мендан кетад...Еще
o   
Миршариф Ходжаев Барака топинг.
o   


Комментариев нет:

Отправить комментарий