пятница, 21 июня 2019 г.

ШУ ТИЙРАН КЎЗЛАР


   БУ ШЕЪРНИ ЁЗГАНИМГА ҚИРҚ ЙИЛДАН ОШДИ. У АНЧАЙИН ТАРҚАЛИБ КЕТДИ, АММО КЎПЛАР УНИНГ МУАЛЛИФИ КИМЛИГИНИ БИЛИШМАЙДИ. ЎЗИМ БИТГАНИМНИ ТАСДИҚЛАШ МАҚСАДИДА ҚАЙТА ЭЪЛОН ҚИЛДИМ

 Сизга боқиб турган шу тийран кўзлар,
Меникимас, дўстлар...
“Кўзи ожиз” бўлиб туғилгандим ман,
“Бечора, дейдилар, қисматинг экан”.
Сезмасдим:
Тун нима, ё кундуз нима,
Баҳор латофати ё юлдуз нима?!
Эртадан-кечгача ўтирардим жим,
Ахир, юмуқ эди менинг кўзларим.
Илк баҳорда бир кун Тошкентдан дадам,
Доктор олиб келди, қувондим бирам!
Профессор экан,
Кўрди кўзимни.
Тинглади ҳасратли, мунгли сўзимни.

ОМАДСИЗЛИК

  Ушбу ҳикояни 2008 йилда ёзгандим. 2010 йилда бу зерикарли асар ўқувчилар сони  жиҳатидан биринчи ўринни олганди. 


Жуғрофий, иқтисодий ва ҳатто, табиий нуқтаи назардан қаралганда ҳам, тақдир жағалвойликларга ўнг қўлини чўзган, дейиш мумкин бўлади. Юқори томон — тоғ, бир тегирмонча сув қишин-ёзин шарқираб ётади. (Баҳорда қутуриб, йўл, кўприкларни вайрон қилиши нохушроқ, албатта). Бу ёғи шаҳарга ҳам яқин. Қишлоқдан бирор чақирим пастдан эса икки вилоятни бир-бирига боғлайдиган шоҳкўча ўтади.
Шуларни ҳисобга олиб, жағалвойликларни тоғ ҳам, шаҳар ҳам боқади, дейишга асосимиз бор. Шўролар даврида қишлоқ гоҳида ўрмон хўжалигига, гоҳида колхоз ҳисобига ўтиб турган бўлса ҳамки, тирикчилик тарзи қўшнилардан фарқ қилмаган ҳолда, ички бир қонуният асосида кечди. Бу йиллар давомида қишлоқ ёнбағирликдан, анча пастга тушди, уй ва ҳовлилар сатҳи кенгайди, томлар шиферланди, хуллас, цивилизация деган «меҳмон» дарвозаларни таққиллатмай қолмади-ки, буларни санаб ўтириш ортиқчадир.

среда, 19 июня 2019 г.

АЙИҚ ЭРГАШТИРГАН АМАКИ



- Дарё ёқалаб юрамиз,- деди хўжайин.
Айиқ одатдагидек, индамади. Сукут эса   аломати ризо эди.
Машиналар оқими бир зум  тин  олмайдиган шоҳкўча ёқалаб юраётган йўлларини ўзгартиришди: дарё соҳилига ўтиб олиб, юқорига ўрлашди. Бу - ноўнғай, машаққатли эди: қаршидан бот-бот ботқоқликлар, тўқайлар чиқар ва уларнинг  енгиб ёки четлаб ўтишга тўғри келарди. Соҳилда егуликлар топиларди - чаканда, ёввойи олча, олма…Гоҳида рўпараларидан деҳқон чайлалари чиқиб қолар, уларни нон, қовун ва бошқа егуликлар билан  сийлашарди. Айиқ эса турли  илдизпоялар, парранда тухумлари, жониворлар билан  нафсини қондирарди.
Хўжайиндан мудом нон ҳиди келиб турарди ( у белига нон боғлаб олганди). Сахий, хушфеъл эди хўжайин: бот-бот белбоғини ечиб, ўртага ёяр ва улар нонни сувга ботириб ейишарди.

воскресенье, 16 июня 2019 г.

ЮТУБДАГИ...

  Ютубдаги каналим унча бой эмас, аммо шунга қарамай, кейинги ойларда унга кирувчилар сони анча ошди.

2. ИКИР-ФИКРЛАР

Адабиётда нуфуз билан эмас, истеъдод билан яшаганлар, ўзлигини топганлар ва ўзлигинг билан бўлганлар, бахтиёрдирлар! Ҳаммага ўхшаб яшайдиган бўлсанг, яшашнинг нима кераги бор.
* * *
Маърифат яловбардорларидан кўра дин арбобларини кўпроқ тарғиб-у ташвиқ қиладиган санъат ва адабиёт ўз йўлини йўқотган карвонга ўхшаб қолади!
* * *
Гапирадиганлар кўпайиб, тингловчилар камайган ёхуд ёзадиганлар кўпайиб, ўқийдиганлар камайган муҳит ислоҳотга, аниқроғи, табобатга муҳтождир!
* * *
Шуни унутмаслик керакки, бугун ўзини минбарга ёки адабиётга ураётган ва гоҳида соддадил саҳройиларнигина ийдириб юборадиганларнинг асл муддаолари мукофот олишдан ўзга нарса эмас!

ИКИР - ФИКРЛАР

 Кейинги пайтларда шунга амин бўлдимки, Фаесбукда, иложи борича,  бир ўқишда тугайдиган,  қисқа асарларни   хуш кўришаркан. Ора-орада  шундай  “қисқа метражли” лавҳалар ёзиб туришга қарор қилдим.

                                                *  *  *

     Шу ёшларга етиб, аниқроғи, турфа  тузумлар ва вазиятларни бошдан кечириб, қишлоқ аёлларининг ҳаёти яхши бўлганини, афсуски,  кўрмадим. 
    Уруш (1941−1945) дан кейинги  йилларни яхши эслайман. Ўшанда қишлоқдаги жами оғир меҳнат аёллар зиммасида эди. Ўзим ҳам қишлоқда туғилиб, ўсганман ва уларнинг арава ҳайдагани,  қўш қўшгани, ҳўп айлантирганини кўп кўрганман. Бугунги авлод, жумладан, қўш ва ҳўп ҳайдаш ҳақида тумтоқроқ тасаввурга эга бўлганлиги боис, бу юмушлар  технологиясига ( таъбир жойиз бўлса) жилла таъриф бериб ўтмоқчиман.
   Қўш дегани бир жуфт ҳўкиз ва улар тортадиган омочдан иборат.  Қўшчи оғир омочни ёнга ағдариб юбормасдан, ерга имкон қадар чуқур ботириб  бориши ва  бирайўла ҳўкизларни  йўлга солиши  керак бўлади. Мен ҳавас учун ҳайдаб кўрганман ва бу юмуш фақат бақувват эркакларнинг иши эканлигига ишонч ҳосил қилганман.
   Бу ҳўкизлар  ювош бўларди; ғунажин,  сигирлар келиб роса ҳидлашар ва охир-оқибат,  ҳафсалалари пир бўлиб жўнаб кетишарди. Чунки бу меҳнаткаш жониворлар ахта қилинарди.
   Ҳўп ҳайдаш эса андак бошқача. Аёллар саҳродан ўроқ билан буғдой ёки арпани ўришар, сўнг аравада  келтириб, текис ва шамолгоҳ  жойда чош қилишарди. От ёки эшакнинг ёнига ўша қобил-мўмин ҳўкизлардан икки-учтасини ҳамроҳ қилишар ва  ғалла сомонидан жудо бўлгунча,  унинг устидан айлантиришарди. Кейин эса, шамолда совуриб, донни ажратиб олишарди.
    Ҳўп ҳайдайдиган аёлларнинг ўзига хос, дилни ўртантирадиган,  хазин қўшиқлари ҳам бўларди. Машаққатли меҳнат, оғир турмуш, жудоликлар ҳақидаги бу ғамли хиргойининг ҳар тўрт қаторидан кейин:
           Сомони сенга-ё,  ҳайда-ё, ҳайда,
           Буғдойи менга-ё, ҳайда-ё ҳайда...
 деган даъваткор нақорат  бир маромда такрорланарди.
    Уларга кунлик, мажбурий меҳнат нормаси белгиланарди. Ана шу режани бажармагани учун,  раис бир аёлни қамчи билан савалаганига гувоҳ бўлганман.
   1966 йили қишлоқ хўжалик институтини битириб, Пайариқ туманида бир муддат агрономлик қилишимга тўғри келганди. Эрталаб, қуёш  юз кўрсатмасдан занг чалинарди ва далага,  асосан хотин-халаж чиқарди. Улар эрталабдан − кечгача, баҳордан –  кузгача яганалаш, ўтоқ қилиш, чопиш, суғориш, чилпиш сингари жами дала юмушларини бажаришарди. Шунингдек, томорқа ва рўзғор ишлари ҳам ана шу бечоралар зиммасида эди.  Бу –ҳақиқий эксплуатация  эвазига арзимас ҳақ тўлашарди. Адолатсизлик устига адолатсизлик, деганларидек,  айрим йиллари улар қарздор бўлиб чиқишарди.
     Далада эркакларни кўрмасдингиз:  улар раҳбарлик, савдо ишлари, шунингдек,  трактор, машиналарни  таъмирлаш, бошқариш сингари ишлар билан банд бўлишарди. Ўша йиллари  етиштирилган миллион-миллион  тонналаб пахтанинг бутун оғирлиги ўзбек аёллари елкасига тушарди.
   Мақтаниб нима қилдик, ҳозир ҳам қишлоқ аёлларининг турмуши кўнгилдагидек эмас. Эндиликда фермер фақат ўз қавмларига иш беради, қолганлар − бекорхўжа. Самарқандда эса шўрлик аёллар  мардикор бозорига чиқиб кетишди.
   Ўтган йил бу бозорга ишим тушиб борган эдим. Атрофимни аёллар ўраб олишди. “Бетон қуйиш, шағал ташиш бўлса ҳам бораверамиз”,  деди улардан бири. Кўзимга ёш ҳалқаланди.
   Айрим ношуд мухбирлар ана шу жабрдийдаларни бот-бот танқид остига олишни хуш кўришади, хотин-қизларнинг  бу рафторлари ўзбек аёли шаънига доғ эканлигига урғу беришади.    Аммо ўйлаб кўрсангиз, бу ўринда миллий мансубликнинг заррача алоқаси йўқ.  Магарам бу каломни қўллаш зарурати  бўлса, ўзбек эркакларини танқид қилиш жоиз. Амалдорлар қишлоқларда корхоналар очиб, аёлларни иш билан таъминлашсин, оила сардорлари ор қилишсин ва рўзғорни таъминлашсин.
    Россияга иш излаб кетган минглаб, ўн минглаб аёлларимизнинг ҳаёти эса бундан ҳам мудҳишроқдир...

                                                 *  *  *

   

четверг, 13 июня 2019 г.

ИЛИНЖ ЖЕЛАНИЕ

ИЛИНЖ
Блогимга (nusratrahmat.blogspot.com) АҚШ, Ҳиндистон, Украина, Қозоғистон, Тожикистон, Перу ва бошқа мамлакатлардан кирадиганлар сони кўпайди.
Улар кимлар? Юртдошларимизми ёки ўша мамлакат фуқароларими? Шунингдек, улар қайси тилдаги (ўзбекча, русча, инглизча) ва қайси жанрдаги асарларни ўқишаётганидан бехабар бўлиб қолябман.
Муҳтарам чет эллик ўқувчилардан, бу ҳақда электрон почтам ёки феесбукдаги манзилимга маълум қилишларингизни сўраб қоламан.
ЖЕЛАНИЕ
В последные время читатели моего блога (https:nusratrahmat.blogspot.com) из США, Индии, Украине, Казахстана, Таджикистана, Перу и из других стран увеличилось. Кто они? Наши соотечественники или граждани той страны? Материалов на каком языке (узбекский, русский, английских) и каких жанры больше интересует их?
Уважаемые читатели из этих стран! Откликнитесь.

"ПРЕЗИДЕНТАМ НЕОБХОДИМО ВСТРЕТИТЬСЯ"


Этот материал был опубликован мной 01 12 2011 года на сайте "Центр Азия"
Уважаемым президентам Узбекистана Исламу Каримову и Таджикистана - Имомали Рахмону необходимо и немедленно придется встретиться. Ради мира, дружбы, уважения и для будущего своих народов надо забыть все обиды, разочарования и протянуть руки друг-другу.

О Б И Й

“ОБИЙ”
Ўғлим – Улуғбекнинг номидан ёзилган бу ҳикояга йигирма йил бўлди. Аниқ қаҳрамонлар ва воқеалар асосида ёзилган. Бу орада паррандачилик фабрикаси хусусийлаштирилди, Обийнинг қизлари Мексикага олиб кетаётганда, бандаликни бажо келтирганини айтишди. Директор ва Опа оламдан ўтишди. Ўғлим ветаптека очди ва иши юришди.
ОБИЙ
"Ўғлим Улуғбекнинг кундалиги" туркумидан
Бу машъум уй ҳақида аввал ёзганман.
«Концлагер товуқлари» бобидаги мана бу мисраларни хотирласангиз кифоя.
«1975 йили вилоятнинг мафкура ишлари бўйича котиби ўз ўйнаши билан шу ердаги меҳмонхонага норасмий яъни хуфёна ташриф буюради. Албатта, туни билан кайфу сафо, ҳалиги ишлар... Эрталаб улар чиқаверишмагач, қоровул хавотирланиб, эшикни тақиллатади. Садо бўлмагач, раҳбарларга хабар етказади. Улар ҳам ошиқ-маъшуқларни уйғотолмагач, эшикнинг ошиқ-маъшуқини бузишади. Кириб қарашса, бахтиқаро ўйнашлар ваннада Одам Ато билан Момо Ҳаво кийгизиб юборган либосда бандаликни бажо келтириб қўйишибди»
.http://nusratrahmat.blogspot.com/2010/09/blog-post.html

воскресенье, 9 июня 2019 г.

БЛОГИМГА...

    Блогимга хуш келибсиз. Кичик хабарлар билан бирга ҳажми йирикроқларига ҳам эътибор қаратишингизни истардим.  Айниқса, "Беш ҳикоя", "Буни ҳаёт дебдилар", "Калвак махсум номалари" "Фарзандга ўгитлар"га кўп меҳнат сарфлаган эдим...

пятница, 7 июня 2019 г.

ИЗТИРОБ №1


                              ИЗТИРОБ № 1

   Туркияда бир гуруҳ ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олингани, юртимиздан борган бир  ярамас қўшмачи ижарага олган уйида фоҳишахона очганлиги тўғрисидаги хабарлар, худо ҳаққи, бир неча кундан буён дилимдаги  зирқироқ оғриқ бўлиб турибди.
    Бу совуқ гапларни ёзган жаноб Туздан бизни бир оз аяшини, ва “ўзбек аёли” ўрнига “ўзбекистонлик аёллар” деб ёзишини таклиф этиб қоламан. Лоақалда...
   Шу кўнгилсизлик масаласида юрагимдан ўтган бошқа бир кечинма ҳақида изҳори дил қилмоқчи бўлдим. Жамоатчилик, хусуссан зиёлилар,  гўёки ор номусни, миллий ғурурни ғани билиб, кўкрагига урадиган  азаматлар ҳам  бу мудҳиш ҳолга  лоқайд, бефарқ қарадилар. Рус тилининг мавқеини кўтаришга қарши шов- шув кўтарган жамоа бу масалага келганда, айбни ҳукуматга ағдариб ёки ўзини билмаганга солиб қўяқолди.

четверг, 6 июня 2019 г.

ҚЎЛДА ҚАЛАМ БИЛАН

Қўлда қалам билан...
Мунофиқлик
Вилоят газетасида ишлаганимда руҳий касалликлар шифохонасидан тушган шикоятни текширгани боргандим. Ҳовлидан ўтиб кетаётганимда, юқори қаватдан бир қиз менга мурожаат қилаётганини фаҳмлаб қолдим ва хавотир аралаш унга қарадим. У менга нафрат билан қараб турарди
– Болтавой, сан номардлик қилдинг, деди у.– Мени алдадинг! Сочларимни силардинг, қара, ҳаммасини олиб ташлашди.
Болкондаги қиз-жувонлар бир хил либос кийган ва ҳаммаларирннг сочлари олинган эди. – Бир кунмас-бир кун мени излаб келишингни билардим...
Мен ҳижолат тортдим, негадир хавотирим ошди ва қадамимни тезлаштирдим.
Бош врач ўринбосари билан шикоят хати юзасидан гаплашаётганимда, жиккакроқ бир эркак келиб, менга сўз қотиб қолди.
– Ака, одамлар бу ерни жиннихона дейишади. Бу – нотўғри. Биз руҳий касалмиз. Хотиним биринчи кечада ўзини осиб қўйди...
Врач уни жеркиб, ҳайдаб юборди.
Аслида, шикоят – шифохонадаги жуда ночор аҳвол ҳақида эди ва бу ҳақда газетада чиқиш қилгандим. Аммо йиллар ўтган бўлсада, балкондаги қиз билан жиккак эркак кўз ўнгимдан кетмайди. Табиийки, қиз мунофиқлик қурбони бўлган; уни қайбирам бетамиз бола алдаган. Жиккакка келин бўлиб тушган қиз биринчи кечаёқ жиннига қўшиб қўйишганини фаҳмлаб, жонига қасд қилган. Бечора келинчакка маҳалла куй, қўшнилар мунофиқлик қилишган – бўлажак қуёвнинг руҳий касаллигини яширишган.

Ташналик
Бундан қирқ йиллар муқаддам Шофирконга Аму-Бухоро каналидан илк бор сув келганига гувоҳ бўлгандим. Канал соҳилларида тўпланганларнинг сон-саноғи йўқ эди. Боласини кўтариб олган аёллар, муйсафидлар, сипо кийинган амалдорлар...
Зарафшон дарёсидан сув келмай қолганлиги боис, бу одамлар ташналикнинг ҳамма азобларини бошдан кечирган эдилар. Қўл ювмоқчи бўлишса, бирорта ниҳол ёки экин тубига боришарди. Бир томчи бўлса ҳам шу ниҳол ёки экин намдан баҳра топишидан умидвор бўлишарди. Ҳар қадамда сарғайган дарахтлар, қовжираган экинлар дилингизни хуфтон қиларди.
Бир маҳал қийқириқлар бошланди. Янги каналда бўтана сув кўринди. Бобойлар қурбонлик учун етаклаб келган қўйларини канал соҳилларида сўйишни бошлашди. Ўсмирлар шодон ўзларини сувга отардилар. Катта ёшдаги эркаклар ҳазил-мутойиба билан бир- бирларини сувга итаришар, қувончларини яширишолмасди. Бир кампир қаршимда тўхтаб, мени дуо қилакетди.
– Илоҳим умрларингдан барака топинглар, омборларинг донга тўлсин, худои таоло насибаларингни сувдай сероб қилсин...
Бу онахон каминани канал қурувчиларидан бири деб ўйлаган бўлса ажаб эмас.
Мен репортажни тайёрлаш учун қайтганимда ҳам бу ерда шоду- хуррамлик давом этарди.
Халойиқнинг бундай беҳад сарафроз бўлганини қайтиб кўрмадим.
.

ВЕТВРАЧ КЕРАК

Самарқандда ветеринария медицинаси институти ташкил этиладиган бўлди. Яхши гап. Ота-оналар фарзандларини, жумладан шу соҳага йўналтиришларини истар эдим. Ветврачлик - яхши касб. Унга нафақат қишлоқда, шаҳарда ҳам иш бор. Бозорларда, ветеринария идораларида, ҳатто ҳайвонот боғларига ҳам ветврач керак. Қўли текканни, оғзи тегади, дейишади.Ҳеч бўлмаганда ветаптека очиб ҳам бир бурда нонини топса бўлади. Врач инсонни даволайди, ветврач - инсониятни, деган нақл бор. Бир ветврач юзлаб кишиларни товуқлар ва чорва молларида учрайдиган эпидемиядан сақлаб қолиши мумкин. Умуман, жониворларни даволаш, уларни ўлимдан сақлаб қолиш - эзгу иш. Аммо малакали кадр йўқ. Ветфакни битирганларнинг аксари шприц ушлашни билмас эди.
Янги институтнинг бўлажак ректори ишни шундан бошлаши лозим. Студентлар домлаларга пора бериб ўқиса, билим олмаса яна ўша гап. Россияга мардикорчиликка кетишдан ўзга чора бўлмайди. Мамлакатимиз, ёшларимиз истиқболи ҳақида ўйлайлик...

ЎҚУВЧИГА МУРОЖААТ

Ассаломалайкум! Ҳаяллаб кетганим учун узр. Блогимга "Бояқиш ўқитувчи ёки эртакдан сўнг" деган ҳикоямни жойладим. Ҳажми йирикроқ. Сақлаб олиб, кейин бафуржа ўқиган маъқул. Шеърга ҳавасманд қиз жувонларимиз "Видео"даги монологларни ёд олсалар, саҳналар ва давраларда ёд айтсалар, уларга шуҳрат келтиришига ишонаман. Ёш журналистларни "Мақолалар" бўлимига таклиф этаман. Мен иттифоқ даврида ҳам ундан кейин ҳам долзарб мавзуларда мақолалар ёздим. Бу бўлимда ўрганишга молик нарсалар йўқ эмас. Қуйидаги манзилга лайк босинг.
nusratrahmat.blogspot.com

понедельник, 3 июня 2019 г.

ҲАЗОРАДАН - ЯЛЛАМАГАЧА

ҲАЗОРАДАН  – ЯЛЛАМАГАЧА
Оиламиз ҳаётида  жиддийгина ўзгариш юз берадиганга ўхшаб қолди. 1982 йилнинг кузида Тошкентга кўчадиган бўлдик.
Киндик қони тўкилган тупроқни ташлаб кетиш, боболар заминидан, уларнинг қабрларидан андак бўлса ҳам узоқлашиш жаъмики кўникмалардан воз кечиш осон эмас, албатта. Бувим, амаким, ёр-қариндошлар, қўни – қўшнилар, қишлоқдошлар бунга рози эмасдилар. Ойим эса дадамга зорланарди.
– Муалим, машшохийлар, дарахт бир жойда кўкаради, дейишган.
Дадамнинг жавоби тайёр эди. Ўша машшохийлар «Кун кўрмасанг, кўчиб кўр» ҳам дейишган.