пятница, 7 июня 2019 г.

ИЗТИРОБ №1


                              ИЗТИРОБ № 1

   Туркияда бир гуруҳ ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олингани, юртимиздан борган бир  ярамас қўшмачи ижарага олган уйида фоҳишахона очганлиги тўғрисидаги хабарлар, худо ҳаққи, бир неча кундан буён дилимдаги  зирқироқ оғриқ бўлиб турибди.
    Бу совуқ гапларни ёзган жаноб Туздан бизни бир оз аяшини, ва “ўзбек аёли” ўрнига “ўзбекистонлик аёллар” деб ёзишини таклиф этиб қоламан. Лоақалда...
   Шу кўнгилсизлик масаласида юрагимдан ўтган бошқа бир кечинма ҳақида изҳори дил қилмоқчи бўлдим. Жамоатчилик, хусуссан зиёлилар,  гўёки ор номусни, миллий ғурурни ғани билиб, кўкрагига урадиган  азаматлар ҳам  бу мудҳиш ҳолга  лоқайд, бефарқ қарадилар. Рус тилининг мавқеини кўтаришга қарши шов- шув кўтарган жамоа бу масалага келганда, айбни ҳукуматга ағдариб ёки ўзини билмаганга солиб қўяқолди.

   Йўқ, бунга ишсизлик, муҳтожлик сабаб эмас!
 Ишончим комилки, бирорта афғон аёли бундай пасткашликкка бормас эди.  
   Эркаклар айбдор!
   Нега сен 17 ёшли қизингни пул топиб келиб учун Туркияга юбординг,  ҳезалак...
   Хотининг, синглингни  Туркия, Дубайгага юбориб, улар юборган пулга чойхонада ошхўрлик қилаётган бўлсанг, томоғингга суяк тиқилсин!
   Туркнинг тагига ётиб, сенга юборилаётган  ...ҳаққи, садақа - ҳаром, ҳаром, ҳаром!!!
   Ҳей биродар! Ўзбекистон хорижга фоҳиша аёллар экспорт қиладиган мамлакатга айланиб қолиш хавфи, маломати сени ташвишга солмайдими?!
   Вужудинг титраб кетмайдими?!
   Нега бонг урмайсан!
    Бу мақолани “Поделиться” қилинглар, кўчириб босинглар, тарқатинглар, токи ҳамма ўқисин, изтироб чексин!
   
 Мақолани блогимга ҳам жойладим. 
 https://nusratrahmat.blogspot.com/

Комментариев нет:

Отправить комментарий