вторник, 19 марта 2019 г.

7. БЕҲБУДИЙ ЁЗАДИЛАР


                                                      МАЪНАВИЯТ

    Тиётр нимадур? Жавобиға: тиётр ибратномадур. Тиётр ваъзхонадур. Тиётр таъзири адабиядур. Тиётр ойинадурки, умумий ҳолларни анда мужассам ва намоён суратда кўзликлар кўриб, кар ва қулоқсизлар эшитиб асарланар. Аччиқ бўлса ҳам ( у ) ҳақиқатни сўзлар.

суббота, 16 марта 2019 г.

6. БЕҲБУДИЙ ЁЗАДИЛАР


                                                          “ҲАҚ ОЛИНУР...”

     27 ноябрда ( 1917) Ҳўқандда Туркистон мухторияти умумий мусулмон съездида эълон қилинди. Муборак ва хайрли бўлсун! Камина ҳам мажлисда бўлиши учун ифтихор этаман. Яшасун Туркистон мухторияти!.. Туркистонинг ҳар тарафидан 300 қадар киши мунда бор эди. Яъни ваколат ила юбориб эдиларким, бунинг катта бир қисми уламо ва машойих эдилар. Рус, яҳудий ва арманлардан ҳам вакиллар бор эди. Биргина киши бўлсун, бу мухториятга ҳеч бир фирқадан мухолифат этмади. Эътироз ва протест деган сўз асло бўлмади...Оқшомгача бутун Хўқанд кўчаларидан мактаб ва мадрасалардан такбир овозлари чиқар эди. Зиҳи саодат!

                                                     *  *  *

       Бутун Туркистон иттифоқ этса, 15 миллионлик бир  қувват оламға келурки, мунга ер титрайди. Агар сўзумни фаҳмлатолган бўлсам, ўзимни бахтли ҳисоблардим.

воскресенье, 10 марта 2019 г.

5. БЕҲБУДИЙ ЁЗАДИЛАР


                                                 МИЛЛАТ

  
     Бошқа  миллатларға қаралса кўрилурки, мунтазам мактаблари бор ва аввал мактабда диний илм устида дунёвий илм ва фанлар ҳам ўқилур. Чунки дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдур. Замона илми ва фанидан бебаҳра миллат бошқа миллатларга паймол  бўлур.

                                                    *  *  *

     Туркистон меваси, донаси, тоши, туфроғи, эски нимарсалари Оврупо бозориға кетур. Муни  Оврупо даллоллари келиб, оз баҳога сотатурғон бизда бир одам йўқ. Азбаски, Оврупо ила савдо қиладурғон бизда бир одам йўқ.

суббота, 2 марта 2019 г.

4.БЕҲБУДИЙ ЁЗАДИЛАР


              САМАРҚАНДДА УСУЛИ ЖАДИД МАКТАБИНИ  ИМТИҲОНИ

                                           ХУСУСИДА

        Самарқандий муаллим Мулло Абдуқодир қори Абдушакур ўғлини Самарқанд боғотига  барпо этган мактабига баланд даражалик Самарқанд областини военний  губернатори жанобларини таклиф қилганим ва ул жанобни бориб кўруб, маъқул қилиб шаҳарга киргузмакка берган рухсатлари ва мактабни молия ва тартиби ушбу газетни 2 номерида ёзилиб эрди....Бойларимиздан жаноб Мулло Муҳаммад Раҳимбой ва Кобул бўлустнойи мирзо Назирқул ҳожи  Мавлонбой, Мулло Эшонқул, Мулло Шамсиддин махзум, Мулло Ҳасанбой, Мулло Жўрабой ва бошқалари беш тўрт сўмдан ва баъзилари жома...бахшиш қилдилар.


                                                 ИБРАТ  

    Ҳоло ойинаи жаҳон статистиқларига боқилса, вусъатча (ҳудуд) Бухорони тўртдан бири, нуфусға (аҳоли сони) тақрибан баробар Сербия мамлакатини икки миллён халқи учун олтмишдан зиёда газета нашр бўладур. Инчунин, икки ярим миллион юноний грекларни икки юздан зиёда газетаси бордур.  Уч миллиёнга яқин Хива, Бухорони бир адад газетаси йўқдур. Тўққуз миллиён Ўрта Осиё мусулмонларини бир газетаси,  (тағин) бир газета чиқармоққа салоҳияти, истеъдоди йўқдур!
    Ҳайҳот! Ибрат лозим!