САМАРҚАНДДА УСУЛИ
ЖАДИД МАКТАБИНИ ИМТИҲОНИ
ХУСУСИДА
Самарқандий муаллим Мулло
Абдуқодир қори Абдушакур ўғлини Самарқанд боғотига барпо этган мактабига баланд даражалик Самарқанд
областини военний губернатори
жанобларини таклиф қилганим ва ул жанобни бориб кўруб, маъқул қилиб шаҳарга
киргузмакка берган рухсатлари ва мактабни молия ва тартиби ушбу газетни 2
номерида ёзилиб эрди....Бойларимиздан жаноб Мулло Муҳаммад Раҳимбой ва Кобул
бўлустнойи мирзо Назирқул ҳожи Мавлонбой, Мулло Эшонқул, Мулло Шамсиддин
махзум, Мулло Ҳасанбой, Мулло Жўрабой ва бошқалари беш тўрт сўмдан ва баъзилари
жома...бахшиш қилдилар.
ИБРАТ
Ҳоло ойинаи жаҳон
статистиқларига боқилса, вусъатча (ҳудуд) Бухорони тўртдан бири, нуфусға (аҳоли
сони) тақрибан баробар Сербия мамлакатини икки миллён халқи учун олтмишдан
зиёда газета нашр бўладур. Инчунин, икки ярим миллион юноний грекларни икки
юздан зиёда газетаси бордур. Уч
миллиёнга яқин Хива, Бухорони бир адад газетаси йўқдур. Тўққуз миллиён Ўрта
Осиё мусулмонларини бир газетаси,
(тағин) бир газета чиқармоққа салоҳияти, истеъдоди йўқдур!
Ҳайҳот! Ибрат лозим!
ПАРТИЯЛАР ҲАҚИДА
Учинчи “социал-
демократически”- иштирокиюни омиюн” маъишати муштарака ( большевиклар) фирқасидурки, бул ҳам дохилан икки фирқага
бўлинур. Бири социал демократ иштирокиюн, дигари (бошқаси) “социал революционер
инқилобиюн” дир. Буларни бошлуча муроди
ҳозирги барча закун, мулкият қонунларини бутун бузуб, мол ва ерларни ҳамма
халойиқ ўртасиға муштарак қилиб, анинг манфаатини бутун халойиқ ўртасида
мусовий этмоқчидур. Бойлик ва камбағалликни йўқ қилиб, дунё молини роҳатидан
ҳаммани баробар фойдаланатуриб, масъуд ва роҳат умр ўтказмоғига ва ҳар ким ўз
истиқболидан амин бўлмоғига закун ва қоида жорий қилмоқчидурлар. Буларнинг
программини жорий бўлмоғига ҳозирги асримиз мустаид ( тайёр) эмас. Балки неча
асрларга таваққуфи ( муддати) бордур. Дунёға нелар бўлмади? Ким билур, балки
замони келиб, буларнинг программи қонуний жорий бўлса, ҳамма минқулли ал вужуҳ
баробар бўлуб, сир китоблариға ёзилған Жобулға, Жобулса ( афсонавий шаҳарлар)
ва тартиб маишати ер юзиға балки жорий бўлар. Ҳар ҳолда бу партиянинг муроди
мумкин лаяқъа ёинки хаёлидай кўрунуб, бу тоифага қўшулмоқ биз, мусулмонлар учун
ниҳоятда зарарликдур.
МАКТАБ, МАДРАСА
Туркистонға нисбатан Бухоро
маъдани илмдур. Туркистон мударрислари аксария ила Бухорода хатми улум
этадурлар. Бухоро тили форсий ва аксари уламоси Бухоро ва Самарқанд кўҳистон
форсларидурки. Мадрасаларда форсий дарс берадурлар ва талабаси турк, татар,
қирғиз, туркман, форсий на бўлса бўлсин форсий таълим берар, Фарғона, Сирдарё
ва Маворои баҳри Ҳазар ва туркмони шарқий Хива, Афғонистон ва Туркистон вилоят
ва мамлакатларини талабалари қаю тилға бўлса бўлсинлар ва Бухоро дарсларини
форсча айтарлар
* * *
Cамарқандий Мулло Абдулқодир шаҳардан уч
чақирим ташқаридаги ўз ҳовлисида усули жадид мактаби очиб эдики, болаларни
шаҳардан бориб келиши кўп мушкуллиги учун ман роқими хуруф ( муаллиф)Маҳмудхўжа
муфти жаноб баланд даражалик Самарқанд губернатори ва полицмейстерини олиб бориб, кўрсатиб ва
шаҳарга ўз ҳовлимга кўчуруб, мактабни очдурмоқ учун рухсат олиб шаҳарга
киргузиб эрдимки, икки йил бўладур.
* * *
Самарқанд тараққийпарварлари шаҳримиза
қироатхонаи исломия очиб, бандани китобхона асҳоби раис сайлаб эдилар. Буда
аъдомиз назариға ноқобил узв бизим учун катта қусур ўлан ҳоло кутубхонада
Қуръони каримни қўймаюр эмиш, деган сўзни узун бир тил раста ва бозорларда
сўйладилар. Холбуки, кутубхонада бир неча мартаба Қуръон ҳадя этган роқими
хуруф ва дафтар ила собитдур. ( Ўзим туҳфа этганим дафтарга қайд этилган)
* * *
Русский туземний мактабларға
ўқиганлар зиёли тугул, хаёлий ҳам ҳисобланмайдурлар. Алар фақат чаласавод
кишилардур.
* * *
Ҳар кимға маълумдурки, бизнинг Туркистон
мусулмонларини юзни 99и илмсиздир. Қишлоқ
ва саҳроларни аҳволи мундин ҳам ёмонроқ, мингдан бири эҳтимолки олими масонли
шаръия бўлса. Холбуки буларнинг ҳаммасига илм фарз эди ва буларнинг аксарул
аксари тўрт беш, ҳатто ўн саналар ила умрини мактабга ўткариб эди, аксари ҳар
кун масжидга кетар. Бовужуд шул на учун
аҳоли бу қадар илмсиз. Бу даражада жоҳил ва бу даражада ахлоқсиздир.
Албатта, бунинг сабаби аларға яхши таълим бермаслик ва аларға лозим ва муҳим
ишлардин баён қилмасликдир.
* * *
Императури аъзам ҳазратлари сувратларини
уламои динимиз осарлар ( илиб қўярлар), биз усули жадид муаллимини мактабга
қўймаганимиз ажабдир. Биза қолса, илми ҳайъат мужтаҳидлари уламои давр Мирзо
Улуғбек жанобларидек, Амир Темурдек рижоли тарихийни ( тарихий шахсларнинг)
сувратларини ҳам қўйуб, буюк зотларнинг таржимаи ҳолидан қиёфат ва маишатидан (
қиёфаси ва ҳаёти)дан ҳам дарс ибрат олурлар. (олган бўлардик)
Комментариев нет:
Отправить комментарий