четверг, 19 июня 2025 г.

 

3. БЕҲБУДИЙ ЁЗАДИЛАР



  3.1907 ЙИЛДА РОССИЯ ДАВЛАТ ДУМАСИГА  ЙЎЛЛАНГАН
                 ЛОЙИҲА ВА МАКТУБЛАРДАН


   “Миллатимизни истеъдодсиз ва идораи дохилия ва афтономияни ижро ва ҳифзига қодир эмас зан этувчилар, албатта, хато эдарлар.
   Оврупойи Русия мусулмонларидан  зиёдароқ афтономияни Туркистонга берилмоғи лозимдур.

                                               * * *

    Давлат  Думаси учун Туркистонни(нг) адади нуфуси исломиясига (мусулмонлар сони) га мутаносиб вакил сайлансун.
ЕТТИНЧИ  БОБ

"ЎЗЛАРИНИНГ ТОПШИРИҚЛАРИ БИЛАН"

         Журналист нохуш ва ғуссали воқеалар билан бирга кўплаб латифанамо, чўпчакнамо ҳодисаларга ҳам дуч келади, ғалати фелдаги кишилар билан ишлайди ёки мулоқотда бўлади. Аммо ана шундай ҳодисалар ёки образлар унинг мия тўқималарида синтезланмас экан, у ҳақиқий ижодкор эмас, даққоқ ижрочи бўлиб қолаверади.
         Матбуотга эса даққоқ мардикорлар эмас ҳақиқий ҳўжайинлар керак!
         Рус олими Климент Тимирязев фотосинтез ҳодисасини кашф этмагунча, биз ўсимлик баргининг оламшумул хизматидан бехабар эдик. Шу оддийгина барг қуёш нурини олиб, уни синтезлар ва ғайриорганик моддани органик моддага, яъни бебаҳо неъматга айлантираркан. Мева нимаси биландир қуёшга ўхшаб кетиши  бежиз эмас.

пятница, 13 июня 2025 г.

2. БЕҲБУДИЙ ЁЗАДИЛАР




                                         “ Қасди сафар”дан         

“Андра  (Ҳозирги Адирне. Изоҳлар бизники. Н.Р.) Истанбулни бошқа тил ила айтганда, Туркия давлатининг дарвоза ва устунидир... Истанбул ила Андра ароси қитор  ( поезд) ила ўн соатлик йўл бўлуб Австриё насоралари темир йўлнинг соҳиби... Бечора мусулмонлар беш юз йилдан бери Оврупода ўлтуруб, оврупо одати, либоси ва ямон ишларини одат қилиб, аммо илм, ҳунаридан керагича ҳисса олмабдурлар. Бул ҳар ерда шундайдур. Бу кунгача бир чақирим темир йўли бино қилмоқға бутун мусулмонларнинг илм ва иқтидори йўқдур, аммо папирус, ичкулик ва бузуқлик тарафига бор кучимиз ила аъло ҳолда тирмашармиз”.  
                                                                                      Туркия

   “ Баъзи ҳожиларимизни киссаларига оқчалари бўлуб, сарф этмасликлари ва ялғондан, биз мискин деб ҳаммол ила ва бир икки ғуруш расм  оладурғон, карантин ва банд (порт)лар маъмурлари ила урушиб юргонлари боиси таъсиф (афсусланарли)дур”...

понедельник, 2 июня 2025 г.

1. БЕҲБУДИЙ ЁЗАДИЛАР


“Марвда  аҳоли аксария ила рус, арман ва эрон табъаларидур. Атроф халқи туркман бўлуб, шаҳарий бўлғонлари йўқ. ..Йўл устиндаги туркманларни бошиндаги узунлиги уч ярим қариш, эни экки қаришдан зиёда телпагидан башқа кўргу ери йўқ, фақат ҳануз белида аксария ила ханжари бордур. Аммо алар ханжар ўрниға қалам тутиш замони келганини билмайдурлар”. (“Саёҳатнома”)
                                          
                                                    * * *
“Ер – қум. Бир тараф ўтсиз тоғ, беш-ўн тева, бир-экки эски олачиқ ҳар ерда оз-оз кўринур. Бу қазоқларга лозим эдики, ўзлариға яқин шаҳарлар атрофинда йиғилиб турғун бўлинсалар, валлоҳ, бу кетишни охири йўқ бўлмоқдир. Муҳтарам қазоқ талабалари, қазоқ уламо ва зиёлилари муни талқин этсалар керакдур”. (Қизиларвот)