Бугун – 1 июн. Эрталаб
Рухсора билан бориб, Улуғни табрикладик. 43га кирди. Ревизия тугаганини айтди.
Ҳар гал мен сабаб бўлиб, ўғлимга зарофат етказишларидан хавотир
тортаман.
Май сокин
ўтди. Садри бобонинг маракаларига қатнашиб турдим, ерга экин экиб,
кўкартириб олдим. Иссиқхонада помидор пишди.
Ўтган ой
Ўткир Ҳошимов билан Фарҳод Мусажонов оламдан ўтишди. Охиратлари обод
бўлсин.
Элчихона
ташаббуси билан Улуғбек мадрасасида америкалик ёзувчилар билан учрашдим.
Улардаги китоб нашри, тиражлар, гонорарларга ҳавасим
келди. Аммо суҳбатдан кўра мадраса кўпроқ таассурот қолдирди
менда. Батамом дигаргун бўлибди.
Ўтган ой
давомида фаесбукда қатнашиб турдим. Асосан, эски асарларни эълон қилдим.
Тасдиқлар ва ижобий шарҳлар дилимга қувват беради. Янги нарса ёзолмаябман.
Комментариев нет:
Отправить комментарий