понедельник, 17 февраля 2020 г.

8. ЖУМАНАЗАР АКА САРГУЗАШТЛАРИ

                                                     Саккизинчи вароқ
                                                             Ҳазил

  Уйдагилар Жуманазар акани қувонч, ҳаяжон билан кутиб  олишипти.
   - Духтурингиз жуда яхши одам экан,- депти хотини,  ўша куни мени хонасига олиб кириб,   ётиғи билан тушунтирди. "Хўжайинингизни яқинда жавоб берамиз. Бу касаллик баҳор,  куз пайтлари қўзғайди. Шунда бемор хотирасини йўқотиб қўяди. Баъзилар айтганидай, бу жиннилик эмас...
  "Эси паст хотин, хаёлидан ўтказипти Жуманазар ака, мени аршу-аълода юрганимдан бехабар,,.
   Эртаси чойхонага  бораётса,  гўрковнинг  ,,Дамас,, да кира қилиб юрадиган ўғли бекатда йўловчи кутиб турган экан.  Ногоҳ отасининг қарз гапи ёдига тушибди.

- Менга қара,  Мирфозил,  депти, сенда зарур гапим бор эди.
У сергак тортиб,  мавҳум бир хавотирлик ила кабинага таклиф этибти.
   - Биласан, у дунёга бориб келадиган одатим бор.
    Мирфозилнинг юзида киноя, мазах ва шубҳа аралаш  ифода пайдо бўлипти.  У Жуманазар аканинг анақароқлигидан хабардор эканда. Шундай бўлса ҳамки ясама одоб билан қулоқ солипти.
- Жаннатда дадангни кўриб қолдим. Бир қарз гапни айтган эди, сенга етказиб қўймоқчийдим...
   Мирфозилнинг қизиқиши ошиб, гапнинг давомини эшитишга ошиқипти.
  -- Отанг Нарзи дароздан ғунажин олган экан, аммо пулини узмаган экан.
  Ўғил отасининг ғунажин олганини биларкан, аммо қарздорлик масаласини... 
   У андак хаёлга бориптию, Жуманазар акага юзланипти.
  -- Эшикни ёпинг, Нарзи аканикига борамиз.
   Нарзи дароз уларнинг ногаҳоний ташрифидан ажабланган бўлсада, одоб билан ичкарига таклиф этипти.
   -- Нарзи ака, сўз бошлапти Мирфозил, раҳматли дадам сиздан  андак қарздор бўлиб қолган экан, шекилли...
  -- Ким айтди,- ажабланиб сўрапти у.
  -- Бу киши бориб келдим, деяпти, Жуманазар ака томон имлапти у.
  -- Мен у пулдан кечганман, рози бўганман, яъни, худо урсин, бу гапни ҳеч кимга айтганим ҳам йўқ...
-- Неча пуллигини айтинг, кечқурун келтириб бераман.
-- Мирфозил, қўйсангчи, мен дадангни руҳига бағишлаганман. У кишининг хизмати...
  -- Мен ҳам руҳлари тинч бўлиши учун қарзларни узишим лозим! Ўғилман, ахир...
  Улар хайрлашиб, ғалати ва ғайриоддий бир таассурот билан тарқалибтилар.
  Эртаси кечқурун ва ҳеч кутилмаганда Жуманазар аканинг дарвозаси тақиллаб қолибди.Чиқиб қараса, Нарзи дароз, қўлида майда чуйда.
   Ичкарига таклиф зтипти  Жуманазар ака.
 -- Жуманазар ака, депти андак зорланиб Нарзи дароз,- ўзингиздан қолар гап йўқ, янгангиздан ажралиб қолганман. Келинлар, қизлар ҳолимдан хабардор-у, аммо у бошқача эди. Шу энсасидан бир без пайдо бўлди, денг   ўшанда. Айтдики:  ,,Эркак, ана шу без мени охир-оқибат олиб кетади.,,  ,,Онаси, ваҳима қилма,, дедим. Айтдики:  ,, Дадамнинг ҳам энсаларидан шунақа без чиққанди. Кўрсатмаган духтуру табибимиз қолмади, аммо наф бўлмади. Айни менинг ёшимда эдилар. Айтгани бўлди: орадан уч ой ўтиб тупроққа топширдик. Сизни нариги дунёга бориб келишингизга ишондим. Илтимос, аёлимни бир даракласангиз, дарҳақиқат, биҳиштга тушдими. Ўзи жаннати аёл эди.. Бизнинг сиҳат-саломатлигимизни етказсангиз бас. Бирор гапи бўлса айтиб юборсин. Мен йўл кирангизни тўлаб қўяман,,.
  -- Мен пул олмаймай. Аммо коинотдан яқинда келдим. Икки-уч ҳафтадан кейин бораман.
Гарчанд, Жуманазар ака пул олмагн бўлсада, атаганини унинг хотинига тутқазиб котипти Нарзи дароз.
  Эртаси,  ногаҳонда Жуманазар аканинг уйига   Таиса опа ташриф буюриб қолибди. Қишлоқда каттадан кичик Тайса опа деб ҳурмат қиладиган бу аёл ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида Россиядан ўқитувчи бўлиб келганди . Рус тилидан дарс берарди. Жуманазар акани ҳам ўқитганди. Кейин шу қишлоқлик бир йигитга турмушга чиқди. Ўзбекчани тез ўрганиб олди. Ҳаттоки ўзбек тилида шеърлар машқ қиладиган бўлди.  Кўп ўтмай фарзанд кўришди,  турмуш ўртоғи мактабга директор бўлди.
  Аммо бу дунёда бахт ва мусибат ёнма-ён юришини муҳтарам ўқувчиларимиз  яхши биладилар.
  Пахта терими пайти экан. Директор далада бир итни кўриб, шу яқиндаги ўқувчиларни қопиб олишидан хавотирланади ва итга тош отади.  Ит қочиш ўрнига муаллимга ташланиб оёғидан қопади. Тайса опа ҳам ўша ерда экан, ювиб, дори суйкайди.
 Аммо лаънати ит қутургвн экан, директор кундан-кун оғирлашиб, орадан бир  ой ҳам ўтмай,  оламдан ўтади. Тайса опа бир ўғил  билан ёлғиз қолади.
  -- Айланай, Жуманазар, аввал ишонмагандим, кейин ишондим, сиз ҳақиқиқатан ҳам у дунёга бориб келар экансиз.  Менинг мушкулимни осон қилинг.
--Тайса опа нима гап, - сўрапти Жуманазар ака.
-- Ўғлими  Саратовдаги синглимникига  юборгандим. Улар яхши кутиб олишибди,  ҳурмат қилишипти. Аммо, ҳафта ўтмай, уларникидан чиқиб кетган экан.  Мана бир йилки,  дараги йўқ. Ўзим бориб келдим,  милицига ҳам хабар берилган. Роса суриштирдик..  Мен чекмаган ғаму андуҳнинг чеки йўқ.
Тайса опа шундай деб,  кўзига   ёш олипти ва давом этипти.
 -- Мана шу шеърда менинг дардини ёзганга ўхшайди. Русчадан ўзим таржима қилдим. Қулоқ солинг.
Майли уйга тўлсин тамаки иси,
Майли, май ичсанг ҳам, бўза ичсанг ҳам,
Майли, мен кампирга раҳминг келмасин,
Фақат тезроқ топил , топилгин болам!

Майли гоҳ-гоҳида чиқиб кет уйдан,
Менга у томондан хатлар ёзмагин.
Майли, қайси қизни хоҳласанг уйлан
Ва бевалар билан билганингни қил!

Ардоқлаб ўсдирдим сени ғунчадек,
Кўксим ҳароратин бердим бир олам.
Майли ич, лаънати тамакини чек,
Фақат тезроқ топил,  топилгин, болам.

 Илтимос, ўғлимни топишда ёрдам беринг.
  -- Тайса опа, бунга ёрдам беролмайман.  Фақат, бу дунёни тарк этган бўлса,
жаннатга борганимда йўқлашим мумкин.
  --Йўқ, у тирик! У, албатта келади! Лекин борсангиз, дадасини суриштиринг, аммо ўғли бедарак кетганлигини айтманг.
  Эртаси   бир милиционер эшик тақиллатипти. Жуманазар ака жилла хавотирга ҳам тушипти. Аммо бу одамнинг юзида бирор тундлик ёки бадбинлик кўрмабди, баракс андак муте,  хокисордай экан. Қулидаги совға-саломини   Жуманазар акага узатиб, илтижо оҳангида дардини изҳор этипти..
   -- Мен туҳматга учрадим. Бир жиноятчини тергов қилайтган пайтим инфарт бўлиб ўлиб қолди. Докторларнинг хулосаси ҳам бор.  Аммо марҳумнинг одамлари терговчи уриб ўлдирган,  деб даъво қилишмоқда.
    -- Хўш,  мен нима қилишим мумкин?
   - Ўша марҳумдан бир энлик хат олиб келолмайсизми. Ўз ажалим билан... дегандай...
 -- Бунинг иложи йўқ, тушунтирипти Жуманазар ака,  у томондан бирор нарса олиб келиш тақиқланган. Ҳатто хас хам.
 --Ҳақингизни берардим.
   -- Айтдимку  энди...
  Ҳаш-паш дегунча орадан икки ҳафта ўтиб кетипти.  Бу орада Жуманазар ака икки бор чойхонага ҳам чиқибди,  бир қишлоқдошларининг тўйига  иштирок этипти.
   Чойхонада гап нуқул Россияга кетган йигитлар, уларнинг ишлари, топаётган  ва уйга юбораётган пуллари ҳақида бўларкан.  Шунингдек светнинг ўчиб қолаётганлиги,  фалон йилда газ келармиш, деган тахминлардан нарига ўтмапти.
  Тўйдан ҳам унчалик хурсанд бўлмапти Жуманазар ака. Кореяда икки йил ишлаб келган Тўйчивой деганнинг ўғил тўйи экан.
  -- Жумавой ака сиз шу артистларга хизмат қилиб туринг,  чой-пойига дегандай,... дебди у.
   Тўйнинг давракаши ҳам шу артистлардан экан. У шанғиллаб узоқ гапирипти. Аниқроғи,  аввал ҳукуматни, кейин Тўйчивойни кўкларга кўтариб мақтапти, кейин ашулачи артистни роса сифатлапти. Меҳмонлар беш юздан кам эмас эман, ароқ деганини оқизиб қўйибди, шоввоз. Икки раққоса роса жилпанглаб, пул йиғипти.
   Бир маҳал раққосалардан бири иккинчисига:  "Бу бефаҳмларнинг ҳожатхонасида эшик йўқ экан,  юз охрана бўлиб тур,  дебди.  Шунда бошлиғи, яъни ашулачи уларни жуда бешарм гап билан сўкиб ташлапти.
  Жуманазар ака бу ҳолдан ранжиб, жўнаб кетипти.
  Кейин жаннатдаги одамларнинг нақадар  хушмуомала, камтарин эканликларини эслапти. Ўша ёққа  бориб, бирор ой яшашни ўйлапти.

Комментариев нет:

Отправить комментарий