Маҳалладошлар уни унчалик хушлашмайди. Деярли
ҳар йили янгиланиб
туриладиган машиналар, данғиллама
иморатдаги чет эл
жиҳозлари нопок йўл
билан келаётганини ҳамма
билади. Шунга қарамай,
унинг олдига келиб
туришади, илтифот кўрсатишади.
Ахир, кимнинг ташвиши
йўқ? Бировга ғишт,
бошқа бировга кўмир
зарур бўлиб қолади.
Кимнингдир ўғлини судда
ҳимоя қилиш керак,
яна биров машина
ололмай ҳалак. Бунақа
юмушларга унинг суяги
йўқ: танишларини ишга
солади, урушда “қон
тўкканини” пеш қилади,
булар ҳам иш
бермаса тегишли жойларга
ёзади.
Шаҳарга туташ
колхознинг бригадири унинг
уйига ёз давомида
мева, сабзавот жўнатиб
туради. Авжи пишиқчилик
даврлари ўзи ҳам
келади, маҳсулотни топширолмай
овора бўлаётганидан нолийди.
Шунда бу одам
унинг мушкулини осон
қилади, гоҳида алоҳида
вагон олиб беради.