1947 йилда биринчи синфга борганимда, муаллимимиз (раҳматли Абдураҳмон
ака) фронтдан ногирон бўлиб келган: ўнг оёғи ёғочдан эди. У кишининг
тўққилаб қадам босиши, оёғининг ғичирлаши мурғак онгимизга ғулғула
солганича сингиб қолганди. "Сўроқ белгиси деганда, ўроқ кўз олдиларингга
келсин, ундов белгиси деганда, мени оёғимни ўйланглар", дердилар у
киши.
Урушга нисбатан нафрат шууримда, ўшанда ёғоч оёқ ва ундов белгиси билан бирга макон топганди. Мен: нон карточкаси, деб аталадиган бир парча увада қоғознинг нақадар муқаддаслигини, у ҳаёт-мамот паспорти эканлигини ўшанда идрок этгандим. Сталин ўлганда, ёшу- қари йиғлаганига гувоҳ бўлдим. Йўқ, улар фақат доҳийга ачиниб йиғлашмаганди, одамларни: энди муқаррар уруш бўлади, деган ваҳима хавотирга солганди. Чунки жамиятда Сталин тинчлик ва фаровонлик кафолати, деган ақида ҳукмрон эди. Кейин мен, бахтиқаро Месхетин туркларининг уйларига ўт қўйилганига, эркаклари бараҳмона калтакланганига ва улар республикамиздан чиқариб юборилганига гувоҳ бўлдим. Бу жиноят учун ҳеч ким жазоланмади ва бирор мусулмон жабрдийдалардан кечирим сўрамади. Менга халқ ваколати берилмаган, албатта ва лекин шунга қарамай, турк биродарларимиздан бошим ерга теккунча эгилиб кечирим сўраб келдим ва ҳозир ҳам шундай ҳолат ва ақидадаман.Аслида миллат ўз ўтмиши, зафарлари билан фахрланганидек, ўз хатоларидан надомат чекиш, узр сўрашни ҳам уддалаши керак. Мардликнинг таомили шу...
Фалсафа суқишга ўтиб кетдим, узр! Ўрта мактабни битириб, шеърлар ёзганман. Урушга қарши...Ўқиб кўринг..
"ШЕЪРИЯТ" рубрикасида

Комментариев нет:
Отправить комментарий