среда, 10 октября 2018 г.

САФАР БАҲОНАСИДА

Президентимизнинг Францияга сафари баҳонасида Амир Темурнинг Карл YI га ёзган мактуби ҳақида маълумот бермоқчиман.
Мазкур мактубнинг асл нусхаси ҳозир Самарқанддаги Улуғбек музейида сақланмоқда. Уни собиқ юртбошимизга фарангларнинг ўша пайтдаги президенти туҳфа этганди. Мактуб бир саҳифадан иборат бўлиб, араб имлосида, форс-тожик тилида ёзилган ва охирида Амир Темурнинг муҳри босилган.

Форс-тожик тилида ёзилганидан ажабланмаслик керак. Амир Темур ва Улуғбек ҳукмронлиги пайтида давлат тили, яъни расмий тил форс-тожик тили эди. Маҳкама, қозиёт ҳужжатлари ҳам шу тилда битиларди. Туркий тилдаги ёзувлар ҳам бўлган ва улар топилябди, ўрганилябди. Бировнинг миллатини сўраш одобдан эмас, дейишади. Лекин у замонларда миллат деган тушунча бўлмаган. Саройда, бозорлар, мачитларда туркий ва форсийда гаплашишган.
Мактуб, кечагина Елисей саройида Шавкат Мирзиёев ва Макрон имзо чеккан шартномага ўхшаб кетади. Аввало, фаранглар қиролига эҳтиром баён этилади ва ўзаро муносабатларни яхшилашдан ҳар икки томон манфаатдор эканлиги айтилади. Кейин савдо масалалари ва карвонларни йўлда қароқчилардан ҳимоя қилишга урғу берилади.
Қизиққан ҳар бир киши бу муҳим тарихий ҳужжат билан танишиши мумкин.

Комментариев нет:

Отправить комментарий