воскресенье, 18 ноября 2018 г.

Рогун ГЭСи ишга тушди


 
   Кеча Тожикистон ТВси Рогун ГЭСи, аниқроғи, унинг биринчи блоги ишга тушганлиги тантаналарини намойиш қилди. Минглаб кишилар тўпланган бу анжуман катта байрамга айланиб кетди. Тожикистон президенти Имомали Раҳмон бу ўлкан иншоот чинакамига халқ қурилиши бўлганлигини, кўплаб кишилар унинг учун ўз жамғармаларини  инъом
  этганликларини таъкидлади. Жаҳон банки, Италия ва бошқа мамлакатлардан ташриф буюрган нуфузли  меҳмонлар бу ГЭСнинг аҳамияти, салобати ҳақида сўз юритишди. Биринчи блок соатига 600 меговат ёки 600 минг киловат ток бариши таъкидланди. (Бу эса Чорвоқ ГЭСининг қувватига тенг.)
   Тожикистонда электр энергияси танқислигига барҳам берилганига анча вақт бўлди. Рогун энергияси, асосан экспорт учун мўлжалланаётганлигини ҳам айтиб ўтишди. Афғонистон ва Покистонга қараб катта кучланишга тоб берадиган электр линиялари қурилаётганлигини маълум қилишди.
   Бундан олдинроқ “Барқи Тожик” компаниясининг  вакили Ўзбекистонга арзон нархда ( атиги 2 центдан)  суткасига миллион киловатт ток узатилаётганлигини ёзганди ва биз томонга янги электр узатиш линиялари қурилиши бошланганини таъкидлаганди.
   Ўз навбатида, биз ҳам уларга, давлатлараро шартномаларга биноан, арзон нархда газ бераётганлигимизни таъкидлаб ўтиш лозим.
  Яқин йилларда Рогун ГЭСининг қолган  беш агрегати ҳам ишга тушиши таъкидланмоқда. Унинг нури бизнинг хонадонларимизни ҳам мунаввар этса ажаб эмас. 



Комментариев нет:

Отправить комментарий