Блогимга "Мен мухбирман" китобимни жойладим. Ундаги бир саргузаштни эътиборингизга ҳавола этябман.
* * *
"ЎЗЛАРИНИНГ ТОПШИРИҚЛАРИ БИЛАН"
Журналист нохуш ва ғуссали воқеалар билан бирга кўплаб латифанамо, чўпчакнамо ҳодисаларга ҳам дуч келади, ғалати фелдаги кишилар билан ишлайди ёки мулоқотда бўлади. Аммо ана шундай ҳодисалар ёки образлар унинг мия тўқималарида синтезланмас экан, у ҳақиқий ижодкор эмас, даққоқ ижрочи бўлиб қолаверади.
Матбуотга эса даққоқ мардикорлар эмас ҳақиқий ҳўжайинлар керак!
Рус олими Климент Тимирязев фотосинтез ҳодисасини кашф этмагунча, биз ўсимлик баргининг оламшумул хизматидан бехабар эдик. Шу оддийгина барг қуёш нурини олиб, уни синтезлар ва ғайриорганик моддани органик моддага, яъни бебаҳо неъматга айлантираркан. Мева нимаси биландир қуёшга ўхшаб кетиши бежиз эмас.
Ҳаёт ҳодисалари, одамлар биз учун қуёш нуридай гап, уни қайта ишлаб, маънавий неъматга айлантирмас эканмиз, бу бўстонда бир япроқча-лик ҳам хизмат қилолмаган бўламиз.
Ана шу узундан-узоқ муқаддимадан кейин газетанинг муҳим "винт"ларидан бири бўлмиш фотомухбирлар ҳақида сўз юритмоқчиман. Юқоридаги бобда газетанинг тўртинчи саҳифаси хусусида анчайин батафсил гапирганимдек, бу гал фотомухбирларни қаламга олганимдан ажабланмаслигингизни сўрардим.
Республикамизнинг турли газеталарида ишлаган, ишлайдиган кўплаб фотомухбирларнинг номи бизга қадрдон.
Лекин фотомухбирлар орасида савлати қуруқлар, ҳаннотлар, қаланғи-қасанғилар ҳам йўқ эмас.
Мен иш бошлаган таҳририятда икки фотомухбир ишларди. Ижозатингиз билан, улардан бирини Узоқжонов, иккинчисини Ғуломжонов деб таништираман. Уларни, аслида бу ерга келишдан анча илгари танирдим, аммо иш бошлаганимга бир неча ҳафта ўтгунча улар мени илғашмади, аниқроғи қизиқишмади.
Ҳар иккала фотомухбир ҳам эрталаб бирров ишхонага кирар, раҳ-барлардан топшириқ олиб, жиддий қиёфада ишга жўнаб кетишарди. Ик-каласининг ҳам шахсий автомашинаси бор эди. Масъул котиб, бўлиб му-дирлари улардан пул қарз сўраб туришарди.
Узоқжонов билан Ғуломжонов ҳар эрталаб ўпишиб кўришар, кийимларидаги чангни қоққан, тугмаларини тузатган бўлар, лекин бир-бирини ҳад-ҳудудсиз адоват билан ёмон кўрар, ҳар лаҳзада панд бериш пайида бўларди.
Бир куни Узоқжонов шошилинч хонамизга кириб келди.
- Нусратов сиз бўласизми? - мурожат қилди менга.
- Йўқ, мен Раҳматовман, - тузатдим унинг хатосини.
- Ҳа, майли, фарқи йўқ, сиз билан Иштихонга борар эканмиз: фоторепортаж керак эмиш.
Мен савол назари билан бўлим мудирига қарадим.
- Боринг, - деди у хайрихох, оҳангда, - эрталаб катталар билан шунга келишгандик.
Кекса журналист Бобоқул ака Имомов менга янги блокнот тутқазар экан, беихтиёр қўшиб қўйди.
- Узоқжонов яхши одам, аммо мабодо, у кишига "Москвич" машина-сини ёмонлаб қўйманг.
Пастга тушсам, шеригим кабинада мени кутиб ўтирган экан. Орқа ўриндиққа ўтирмоқчи бўлгандим, ён эшикни очди. Жойлашиб олишим билан зардалигина насиҳат қилган бўлди.
- Агар шофёр ёлғиз бўлса, ёнида ўтириш керак, орқада ялпайиб ётиш амалдорларга ярашади.
Тезда бу одам кўчада ўзига хос ҳоким эканлигига ишонч ҳосил қилдим: у йўл белгилари, светофор чироқларини писанд қилмасди. Шунга қарамай ДАН ходимлари унга хайрихох, қўл силкиб қолаверардилар.
- Мотори яхши тортаркан, - дедим, у тезликни оширгач, Бобоқул аканинг гапи ёдимга тушиб.
- Буни "Волга"га алиштирмайман, - деди у мақтовимдан қувониб. - "Волга" нима у?!
Гап шундаки, унинг шериги Ғуломжонов яқинда "Волга" харид қил-ганди, "Москвич"ни камситишга мойил бўлиб қолганди.
- Мен файтун ҳам ҳайдадим, немисларнинг, инглизларнинг ҳам маши-насини миндим. Лекин "Москвич" ...
Кўп ўтмай, унинг равон, мағрур фалсафаси ўзгариб, негадир аллақандай надомат, ўкиниш оҳангига урғу бера бошлади.
- Ўша кетишда кетганимда, ҳозир камида министр бўлардим. Аммо савод чатоқ, савод. Ўқийолмай қолдик...
Узоқжоновнинг саводи ҳаминқадарлигини, бадхатлигини билардим. Унинг фотосуратлар орқасидаги ёзувлари кўпинча, бир қайнови ичида гапга айланиб қолар, турфа латифаларга сабаб бўларди. У, масалан вете-ран билан ветеринарнинг, ҳинду билан индеецнинг фарқига бормасди. Чўчқачилик бўйича ихтисослаштирилган хўжаликдан олинган суратга: "Чўчқалар совхозида иш қизғин бўлиб, улар тез семирмоқда", деб ёзилганди. Суратда эса совхоз раҳбарларининг (уларнинг аксарияти семиз эди) мажлис ўтказаётган пайти акс эттирилганди. Яна бир суратнинг ортига: Машхур артист ....ев деҳқонлар орасига чиқиб, "Сен ҳам гадо, мен ҳам гадо" деган ашулани ижро этмоқда, деб ёзилганди. Суратга синчиклаб қараган киши эса, артистнинг қаншарига қистирилган пулни кўриши мумкин эди.
Суратлар нуқул бир хил қолипда олинар эди. Тракторчими, сувчими, молбоқарми, албатта, галстук таққан бўларди, тракторчи ҳар гал ўнг қўли билан рулни ушлаганча, чап қўлини соябон қилиб турар, сувчи эса тескари - чап елкасига кетмонни қўйиб, ўнг қўлини соябон қиларди. Молбоқар масаласида эса Узоқжонов анчайин ижодий ёндашарди: у моллар орасида ўтириб, албатта, китоб ўқиётган бўларди.
Ишга келган кунларим эди. Шаҳримизга шахмат бўйича мамлакат чемпиони келди-ю, кечқурун сеанс берадиган, бу янгиликни газетада ёритадиган бўлдик. Аммо, эртаси Узоқжонов олиб келгин суратни кўриб, ҳафсаламиз пир бўлди. Шаҳримизнинг қўли баланд шахматчилари давра бўлиб ўтирар, аммо ўртада юриб, сеанс бераётган чемпион кўринмасди.
- Чемпион қани? - тутақиб сўради масъул котиб.
- Ана шуларнинг ҳар бири чемпион, - деди у ҳам овозини баландроқ кўтариб, тирноқ орасидан кир изламанг!
Бахсу-мунозарага чек қўйиш, масалага аниқлик киритиш учун гапга масъул котиб ўринбосари аралашди.
- Йўқ сурат олаётганингизда ўртада чемпион бормиди, - сўради ётиғи билан.
- Ҳа, биттаси юрган экан, "Выходи не мешай!" - дедим, чиқиб турди.
- Бизга худди ана шу чиқиб турган кишининг сурати керак эди-ку,- деди котиб ўринбосари, афсусланганнамо бўлиб ва баҳсга якун ясади.
Биз автостанцияга яқинлашиб қолдик.
- Нусратов, сизга яна бир насиҳат, - деди Узоқжонов, - одамларга фақат яхшилик қилинг! Чумолига ҳам озор берманг!
Одамлар тўпланиб турган жойда у машинасига тормоз берди.
- Иштихонгача уч киши, - деди бизни ўраб олиб саволга тутаётган кишиларга.
Бизнинг бояги эмин-эркин суҳбатимиз барҳам топди: бегона одам-лар... Кўп юрмай Узоқжонов рулни ёқилғи қуйиш шаҳобчасига бурди ва бу ерда навбатда турган машиналарни четлаб, олдинга ўтиб олди. Аввал шофёрлар, сўнг бензин улашаётган армани йигит уни тартибга ча-қиришди.
- Бу ерда хўжайин ким, - сўради Узоқжонов ўша хотиржамлик ва улуғворлик билан.
- Мен, - ўзини таништирди бензин улашаётган киши.
Узоқжонов уни имлаб чақирди ва қулоғига алланима деди. Ҳалигининг авзойи ўзгарди, бошқа шофёрларни койиб берган бўлиб, машинамизга бензин қуйди.
Нима дедийкин унинг қулоғига? Бу савол мени дафъатан қизиқтириб қолганди. Назаримда у жуда сеҳрли сўздай эди.
Иштихонда йўловчилар ўриндиққа пул ташлаб, ҳар томонга тарқалиб кетдилар. Мен Узоқжоновдан илтимос қилдим.
- Ҳалиги арманининг қулоғига....
- Бу - сир, - сўзимни кесди у.
- Илтимос.
- Мумкин эмас!
Туман сардорининг қабулхонасида одам кўп эди. Аслида биз унга кирмасак ҳам бўларди: қишлоқ хўжалик бошқармасими, бирорта бўлим-гами, учрашсак кўмаклашишарди, аммо Узоқжоновнинг хоҳишига қарши бориб бўлмади.
- Ичкарида ким бор? - сўради у эшикни тўсиб турган дарбондан.
- Прокурор кириб кетди.
Узоқжонов бир лаҳза иккиланиб турди-ю, унинг ҳам қулоғига ҳалиги сеҳрли гапни айтиб юборди: дарбоннинг чеҳраси ёришди ва дарҳол эшикни очиб берди.
Биринчи котиб Узоқжонов билан қуюқ кўришди, бола-чақаларнинг саломатлигини суриштириб, чой узатди, прокурорга бир оздан кейин ки-ришни тайинлади.
- Бу - бизни шогирд - Нусратов, -деди шеригим алламаҳалдан кейин мен томон имлаб ва мақсадга ўтди. - Энди икковлашиб Иштихоннинг об-рўйини кўтармоқчимиз. Бошқа районга борасиз, дейишганди - кўнмадим. Иштихонга борамиз, дедим. Чунки сизларда иш зўрлигини биламан!
Улар икковлашиб, негадир вилоят сардорини мақташди.
Биз учта хўжаликка борадиган бўлдик.
Аммо нафсиламбирини айтганда, у ерларда бизни кутиб олиш, меҳ-мондорчилик Узоқжонов кутгандай бўлмади. Биринчи хўжаликда раҳбар-лардан бирортасини тополмадик. Узоқжонов қоровулни роса койиб берди, сурат ҳам олмай, қўшни колхозга ўтдик. Иккинчисида бош ҳисобчини кўриб, қувондик, Лекин жуда латтачайнар, нобарор мижғов киши бўлиб чиқди. Шеригим унга таҳқирона назар солиб чиқди-ю, қўл силтаб қўяқолди. Учинчисида омадимиз анча юришди. Боришимизни юқоридан айтишган экан, шекилли, раис стол тузаб, бизни кутиб ўтирган экан. У яқинда сайланганини айтиб, узр сўраган бўлди, сўнг йиғим-теримга тайёргарлик кўрилаётганини батафсил ҳикоя қила кетди.
- Майли, - унинг сўзини кесди Узоқжонов, - чой-пой ичиб олайлик, кейин ўз кўзимиз билан кўрамиз.
Чойдан кейин раис бизни машина-трактор паркига олиб борди. Узоқжонов пахта терим машиналарининг барабанлари, шпинделларини кўздан кечирган, айримларини силкитиб кўрган бўлди. Раис мақтаган механиза-торга саволлар берди, сўнг сумкасидан галстук чиқариб, унга узатди.
- Буни боғлаб олинг-у, ўнг қўлингиз билан рулни ушлаб, чап қўлингизни соябон қилиб туринг!
Идорага қайтгач, Узоқжонов колхознинг "Ҳурмат тахтаси"га қараб, надомат билан бош силкиди, амалдорларга хос оҳангда танбеҳ берди.
- "Ҳурмат тахтаси"ни хор қилибсизлар.
Дарҳақиқат, у бўялмагани устига суратлари ҳам йўқ эди. Раис ҳали бу масалаларга бош қотирмагани кўриниб турарди. У савол назари билан ўринбосарига ўгирилди.
- Бунинг суратлари қани?
- Ёмғирда ивиб кетган эди, олиб қўйдик. Янгилаймиз, десак ревизор пул ўтказишга рухсат бермай турибди.
- Ёнингиздан тўланг! - деди раис буйруқ оҳангида.
Орага сукунат чўкди. Уни Узоқжонов бузди.
- Майли, мен бир яхшилик қилиб, шогирдимни юбораман, айтганларингдай қилиб, сурат олиб беради.
- Илтимос, ўзингиз келинг, - илтижо оҳангида сўради раис, шогирд, - энди шогирд-да!
Узоқжонов индамади. Сукут - аломати ризо, деганлари шу бўлса ажаб эмас!
Шеригим табиатан хушчақчақ одам эканлигини таъкидлаб ўтишим керак. У йўл-йўлакай бир талай латифалар айтди, ўз саргузаштларини ҳи-коя қилди: охирида эса мени огоҳлантириб қўйди.
- Ишхонага боргандан кейин Ғуломжонов бизни қандай кутиб олишганини сўраб қолиши мумкин. Қовун тушириб қўймайсиз-а?!
Унинг муддаосини илғаб олдим.
- Агар, ҳалиги қулоққа айтиладиган гапни билсак...
У барибир рози бўлмади.
Дарҳақиқат, эртаси Ғуломжонов мени чеккага тортиб, сафаримиз тафсилоти, аниқроғи, Узоқжоновга кўрсатилган илтифот билан қизиқди. Мен гапни нимадан бошлашни билмай, дудуқланиб турганимда, Узоқжо-новнинг ўзи пайдо бўлиб қолди ва гапни илиб кетди.
- Энди шу Нусратов билан бир ерга бормайдиган бўлдим. Бу коняк ичмас экан. (Менга ҳеч ким коняк манзират қилмаганди) Совға узатишса ҳам.... шунақа. (Ёпирай!) Каттани ўзи олиб чиқди. У киши билан курорт-да бирга бўлгандик. Ай, ўзи ҳам. Биринчи колхознинг раиси оёғимиз ос-тига қўй сўйди, ундан қўшнисига ўтгандик, раис талмовсираб қолди. Бу ҳам оёғимиз остига қўй сўйди. Шимимга қон сачраб кетди. Мана. (Дарҳа-қиқат унинг шимида доғ бор эди) Ёлғон бўлса, Нусратов айтсин. Кейин...
Ғуломжонов киноя билан унинг сўзини илиб кетди.
- Бунинг раиси қўй тополмай, ўринбосарини сўймадими.
У мўлжални аниқ олганди. Узоқжонов қаҳрга минди: улар гапга бо-риб қолишди.
Иккала фотомухбирнинг адоватлари кейинчалик ҳам сўниб кетмади, баръакс, оловнаверди. Атрофларига айрим ходимларни оғдириб ола бошладилар улар. Ишхонада кўзга кўринмас гуруҳлар пайдо бўла бошлади, юқори ташкилотларга устма-уст юмалоқ хатлар тушди.
Ниҳоят, муҳаррирни янгилашди. Янги бошлиқ таҳририятга бир фотомухбир кифоя, деган хулосага келди ва биз Узоқжоновни "кўтариб юбордик". Кузатиш маросимидан кейин кайфи ошиб қолган Узоқжоновни уйига олиб бориб, илтимос қилдим.
- Ўша гапни айтинг!
У андак хушёр тортди. Бир лаҳза ўйланиб қолди.
- Ай, майли, Нусратов, сиз ўзимизники экансиз, лекин ҳеч кимга...
Маст бўлганда ҳам...
У тағин сукут сақлади. Фикридан қайтиб қолишдан чўчиб, илтимос қилишда давом этдим.
- Бу гапда бирор сир йўқ. Ким бўлса ҳам, кўзига хотиржам тикиласиз-у: "Служебний! Ўзларининг топшириқлари билан", дейсиз.
- "Ўзлари" ким, - сўрадим шошиб.
- Бунинг аҳамияти йўқ.
Орадан бирор йил ўтгач, Самарқанд вокзалидан билет ололмай қий-налдим, смена бошлиғига ўша гапни айтишга мажбур бўлгандим, у дар-ҳол билет тўғрилаб берди.
Бир куни Тошкентдаги меҳмонхоналардан жой тополмадим. "Тош-кент" меҳмонхонаси директорининг кўзига тик боқиб:
- Служебний! Ўзларининг топшириқлари билан, - дедим.
- Ўзлари ким, - деди у синчковлик билан.
- Узоқжонов!
У Узоқжоновнинг кимлигини сўрамади, лекин жой тўғрилаб берди. Бу каломни учинчи бор тилга олмасликка аҳд қилганман. Мабодо, Узоқ-жонов кимлигини астойдил суриштириб қолишса, шарманда бўлиш ҳеч гап эмас.
Узоқжоновнинг кимлигини эса ўзингиз билиб олдингиз!
Тўлиқ матн:
nusratrahmat.blogspot.com

Комментариев нет:
Отправить комментарий