пятница, 31 августа 2018 г.

"САНАТОРИЯДА"


Чечен халқига меҳрим баланд. Лев Толстой "Ҳожимурод" асарида бу миллатни озодик учун курашнинг тимсоли қилиб кўрсатади. Улар ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида ҳам мустақиллик талаб қилиб, кўчага чиқдилар. Бир ҳовуч халқ ядро ракетаси, ҳарбий қирувчи самолётлари, қудратли танкалари бўлган рақиб билан юзма-юз бўлди. Бечораларнинг овуллари ёнди, танка занжирлари остида хоку туроб бўлди.
ТВ да бир ҳолатни кўрсатишгани ёдимда. Рус автоматчилари қишлоқлардаги тирик жон борки, отиб кетишаётганда, ногаҳонда уларнинг қаршисида қора рўмол ўраган чечен аёли пайдо бўлди. У кўкрагини кериб: "Отинглар мени! Мен сизларнинг оналаринг бўламан!" деди. Албатта, уни отишмади. Она ана шу хитоби билан рус ҳарбийлари, кўксини нишонга олганди. Эртасига, аскарларга тинч аҳолини отмаслик ҳақида буйруқ бўлди.
Менинг ҳикоямдаги бош қаҳрамон ҳам чечен. Аммо, ўзимизнинг чеченлардан. Лекин адолат, ҳақиқат учун курашда ўз қавмларидан қолишмайди.
Туркистон тизма тоғларига туташ Обигарм қишлоғидан бирор чақиримча баландликдаги оромгоҳга баҳо берадиган бўлсак, унинг мўъжазлиги, оддий, ҳатто жўнлигини тан олишимиз керак бўлади. Бошқа шаҳар, юртлардаги дам олиш уйлари, курорт, санаторияларда бўлганлар бу ерга келиб, бурунларини жийиришлари ҳеч гап эмас.https://nusratrahmat.blogspot.com/2017/03/blog-post.html

   Ҳикоянинг давомини "Ўзбекча" бўлимидан изланг

Комментариев нет:

Отправить комментарий