Бу ҳикояни 2007 йилда ёзгандим. Мардикор аёллар қисмати ҳақида. Аммо бундай бозорлар камаймади. Жумладан, бизнинг Самарқанд туманимизда тағин биттага кўпайди. Бошқа шаҳар ва кентларда ҳам кам эмас, деб эшитаман.
Феесбукка Турк ТВсининг бир кўрсатувини олиб беришди. Қарангки, Истамбулда ҳам ўзбек аёлларининг мардикор бозори пайдо бўлибди. Оператордан юзини яшираётган аёллар ўзимизники эканлигини дарҳол фаҳмлаб олиш қийин эмасди. Бир турк далоллик қилиб, уларни харидорларга улашар, аввал роса савдолашарди. Худо ҳақи, ўксиб кетдим. Нега энди туркман, тожик, африка аёлларининг мардикор бозори йўқ-у...
Йўқ, барига иқтисодий танглик сабаб эмасдиров. Кейинги пайтларда анчагина бойидик, тарикчилик ваҳимаси чекинди. Балки, эркаклар айбдордир? Пул топиш ўрнига хотини, қизини ўша бозорларга жўнатиб, миллат шаънига доғ туширишаётгандир. Билмадим, билмадим...
Хуллас, ҳикоя ҳукмингизга ҳавола.
Ҳиконинг тўлиқ матнини "Ўзбекча" ёки "Ҳикоялар" бўлимидан изланг
Комментариев нет:
Отправить комментарий