понедельник, 27 июля 2020 г.

КОМПЮТЕР ҲОШИЯСИДАГИ ЁЗУВЛАР


Одамларни тушуниш қийин. Уларнинг аксари оғма ва беқарор. Қишлоқ ёшлари шаҳарга интилишади-ю, бир азобда ўрнашиб олгач,қолган умрларини қишлоқларини улуғлаш, шаҳар ва шаҳарликларни ёмонлаш, ғийбат қилиш билан ўтказишади. Ёки кексаликни олинг. Ҳамма ҳам мўйсафид ёшларга етишни орзу қилади. Унга етиб олгандан сўнг, кексаликни лаънатлашади. Ўзлари танлаган касбу корни, сайлаган депутат ҳамда ҳукуматни ҳам ёмонлашгани ёмонлашган улар. Эҳтимол, бу қониқмаслик ҳиссидир. Айнан, ана шу ҳис кишини ҳаракатга солар...
* * *
Статистика –ҳақгўй ва даққоқ қария.Фоизма- фоиз айтиб беради: одамлар қанчага кўпайгани, жиноят қанча ошгани, нон истеъмол қилишнинг кўтарилиш динамикаси , гўштнинг қимматлашуви... хуллас ҳаммасини. Аммо, энг муҳим кўрсатгич – инсоннинг нечоғлик бахтли ёхуд бахтиқаро экaнлигини айтишдан ожиз у!
* * *
Ташвиш сени ташвишга солмагунча сен ташвишни ташвишга солма!
* * *
Халойиқ гавжум бўлиб ўтадиган йўл бўйида икки гадонинг ғижиллашиб қолганига гувоҳ бўлганман.
-Сен, ипирисқи иккинчи бор участкамга келсанг, уриб оёғингни синдираман. Бу ер учун ойида эллик минг тўлаганман!
-Вой, паст-ей! Эллик минг дейди-я!
Мен юз минг сўм бериб чиқдим бу жой учун.
Йўлда давом этар эканман ўйладим: ким экан ана шу гадолардан ҳам бож ўндирган? Албатта, амалдор!
Тиланчидан ҳам паст турган ярамас!

Онанг қайси тилда алла айтган бўлса, ўша забон, сенинг миллатингдир! Қанақа юрт ёки муҳитда яшвшингдан қатъий назар, миллатингдан тонма, чироғғим...

"Мен ўзбекман," деб гариллайдиганларни суриштириб борсанг, илдизи муғул, араб ёки. форсга туташган бўлиб чиқади.
* * *

Комментариев нет:

Отправить комментарий