пятница, 5 июля 2024 г.

 

МУҲТАРАМ МУХЛИС МЕН САКСОН УЧГА КИРДИМ.



    ЭНДИ АВВАЛГИДЕК, ЧАҚҚОН КЛАВИШ ТЕРОЛМАЙМАН, БЛОГИМГА ЯНГИ МАҚОЛАЛАР ЖОЙЛАШТИРИШГА ҚИЙНАЛАМАН. АММО СИЗ БИЛАН БИРГА БЎЛИШ ИШТИЁҚИ СУСАЙГАНИ  ЙЎҚ.

   СИЗ САҲИФАЛАРИМНИ ТАРК ЭТМАСЛИГИНГИЗ УЧУН АЙРИМ МАЪЛУМОТЛАРНН АЙТИБ ҚЎЙГИМ КЕЛДИ. МАЗКУР БЛОГНИ 2009   ЙИЛИ ОЧГАНМАН. ҲОЗИРГАЧА УНГА 700 ДАН КЎПРОҚ   МАҚОЛА ЖОЙЛАШТИРДИМ. НАСР. НАЗМ. ПУБЛИЦИСТИКА. ШЕЪРИЯТ... ХУЛЛАС ҲАММАСИДАН БОР.

 

  ЎҚИШНИ, АВВАЛ МУНДАРИЖАГА ҚАРАБ, ТАНЛАБ, ЎҚИШИНГИЗНИ СЎРАГАН БЎЛАРДИМ. БЛОГНИ ОЧИШИНГИЗ БИЛАН  КОМПЬЮТЕРДА МАЗКУР РЎЙХАТГА КЎЗИНГИЗ ТУШАДИ. АММО ТЕЛЕФОНДА ЎҚИШ УЧУН ЭКРАНГА БАРМОҚ ТЕГИЗИБ, УНИ ИЗЛАШГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ.

   АГАР СИЗ ИНСОННИНГ РУҲИЙ ҲОЛАТЛАРИ, КЕЧИНМАЛАРИ, ТАҚДИРИ БИЛАН ҚИЗИҚСАНГИЗ, КИТОБЛАР ВА ҲИКОЯЛАРНИ ВАРАҚЛАНГ. ҲИКОЯЛАР БИР НЕЧА ТИЛЛАРГА ТАРЖИМА ҚИЛИНГАН ВА ЯХШИ БАҲО ОЛГАН. “ШЕЪРИЯТ” БЎЛИМИДА ЁШЛИКДА  ЁЗГАН МАШҚЛАРИМ БОР. “КАЛВАК МАХСУМ НОМАЛАРИ”. “ЖУМАНАЗАР АКА САРГУЗАШТЛАРИ” ЛАБИНГИЗДА ТАБАССУМ ПАЙДО ҚИЛИШИГА ИШОНАМАН.

 “ЎЗБЕКЧА СОЛНОМА”ДА ПУБЛИЦИСТИК МАҚОЛАЛАР, САЁҲАТНОМАЛАР, ХУЛЛАС, ЁЗГАНЛАРИМНИНГ БАРИ.  

 "ВИДЕО" УЧУН САРФЛАГАН ВАҚТИНГИЗГА АЧИНМАЙСИЗ ВА УЛАР БИЛАН  "ЮТУБ"ДАГИ КАНАЛИМ ОРҚАЛИ ҲАМ ТАНИШИШИНГИЗ МУМКИН.

   БЛОГИМДА ўЗБЕК ТИЛИДАН  ТАШҚАРИ РУС, ИНГЛИЗ,  ТУРК, ТОЖИК ТИЛИДАГИ АСАРЛАР  БОР. 

  "МАҚОЛАЛАР" БЎЛИМИНИ ОЧСАНГИЗ, АНЧАЙИН ЖУРЪАТЛИ МУХБИР БЎЛГАНИМГА ИШОНЧ ҲОСИЛ ҚИЛАСИЗ,

  АГАР СИЗ ХОРИЖДА БЎЛСАНГИЗ, ЁЗГАНЛАРИМ ВАТАН ЭПКИНИНИ ЕТКАЗАДИ; ЮРТДА БЎЛСАНГИЗ, ДИЛИНГИЗГА ҚУВВАТ, ИШОНЧ, САЛОҲИЯТ АТО ЭТАДИ. 

       КЎНГИЛГА ЎТИРИШГАНЛАРИНИ ЯҚИН КИШИНГИЗГА ҲАМ ТАВСИЯ ЭТИНГ.

   ЭҲТИМОЛ, ФИКР ҲАМ БИЛДИРАРСИЗ.(БУ- КАМИНА УЧУН ЖУДА МУҲИМ.)

   БИР-БИРИМИЗНИ ТАРК ЭТИШГА ШОШИЛМАЙЛИК!!!

Комментариев нет:

Отправить комментарий