Азиз дўстлар!
Олий Мажлисга депутатлар сайлаш муддати эшик қоқмоқда. Шахсан мен, Ургутнинг
асл фарзанди истеъдодли шоир, забардаст
публицист, хушфеъл инсон Карим Баҳриевни ана шу депутатликка муносиб номзод деб
биламан. “У бизнинг туманга нима қилиб беради”, деган худбин саволни ўртага
ташламанг! Карим Баҳриевдай зукко, нуқтадон кишилар бутун мамлакат тараққиёти
учун кучли импулслар беришлари шубҳасиздир!
Карим Баҳриевнинг табиатида бировни
камситиш, манманлик, миллатчилик умуман йўқ;
у ўз мулоҳазаларини айтишда ҳеч қанақа максимализм, бир ёқламалик,
худбинликка йўл қўймайди.
Биродарлар! Унданда муносиб кандидат
топишингиз амри маҳол.
Бу курашда камина ҳам сизлар билан
биргаман!
Комментариев нет:
Отправить комментарий