Шеърият
- Главная
- Таржимаи ҳол
- Автобиография
- Ўзбекча Солнома
- На русском
- Ба тоҷикӣ
- In English
- Видео
- FARZANDGA O’GITLAR
- Hikoyalar
- Kitoblar
- МАҚОЛАЛАР
- Фото
- ЖАДИД
- БЕШ ҲИКОЯ
- КАЛВАК МАХСУМ НОМАЛАРИ
- Мен мухбирман
- ФАРЗАНДГА ЎГИТЛАР
- БУНИ ҲАЁТ ДЕБДИЛАР
- Facebook’даги саҳифам
- Ютубдаги каналим
- Шеърият
- ЯНГИ ҲИКОЯЛАР
- САРҲИСОБ
- Марафонча югуриш
- Асқад Мухтор дедилар
- Turkish
суббота, 24 декабря 2022 г.
БОЯҚИШ МУАЛЛИМ ЁКИ ЭРТАКДАН С ЎНГ
суббота, 3 декабря 2022 г.
НОХУШ ХАЁЛЛАР
четверг, 1 декабря 2022 г.
"МЕН РЕДАКЦИЯДАНМАН" китобидан
среда, 30 ноября 2022 г.
ФОЖИА
понедельник, 21 ноября 2022 г.
ИҚБОЛ
Нусрат Раҳмат.
Иқбол (ҳикоя)
– Чиқар! – буюрди
полвон, одатдаги тўнглик билан тошларни имлаб кўрсатаркан.
Мен зилдай оғир
тошлардан иккитасини икки қўлимга олиб, саҳнага чиқдим: залнинг ҳар ер-ҳар
еридан тартибсиз қарсак чалинди.
Булар мени полвон
деб ўйлашганидан шундай қилишади. Аслида мен полвон эмас, унинг шогирдиман.
Институтга
киролмаганимдан кейин, физкультура ўқитувчимиз шаҳар истироҳат боғининг
директори Киромовга илтимос қилиб, шу одамга – Жума полвонга шогирд тушишимга
ёрдамлашди.
Мен тошларни
саҳнага жойлаштиришим билан, одатдагидек, сурнай чўзиб нола қилди, ноғора
ҳаяжон билан авжига кўтарилди. Кенг елкалари, забардаст билакларидан куч ёғилиб
турган азимжусса Жума полвон саҳнага чиқиши билан ҳамма қарсак чалиб юборди.
Паҳлавон лабининг бир чеккаси билан хиёл табассум қилди. Мен ўзимни чеккароққа
олдим: томоша бошланди.
Жума ака энг аввал мен чиқарган икки пудлик тошларни коптокдай юқорига улоқтириб ўйнай бошлади: уларни навбатма-навбат ирғитар, сўнг кўкраги билан уриб юборар, чўян тошлар зарб билан полга урилар, тахталар бир оз майишиб кетар, енгил чанг кўтариларди.
воскресенье, 30 октября 2022 г.
БЕМОР
“Ассалому алайкум, ҳурматли тоғажон!
Ушбу номани қадрдон жиянингиз − Содиқжондан деб билгайсиз!
Саломатлигингиз яхшими? Янгам, жиянларим соғ-саломатми?
Диссертациянгиз қийнаб қўймадими?
Мендан аҳвол сўрасангиз, ёмон эмас. Врачлар обдон
текширишди, рентгендан ўтказиб, дори-дармон тайинлашди. Жуда меҳрибон, ғамхўр
одамлар экан. Тузалиб кетсам, бирор йўл билан яхшиликларини қайтаришни
кўнглимда тугиб қўйдим. Дори-дармонлардан кейин енгил таомларни баҳазўр ҳазм
қиляпман. Доктор узум, анор, савзи шарбати ичишни тавсия этяпти.
Палатамиздагиларнинг ҳаммаси бир-бирига меҳрибон, ажойиб
кишилар. Ўнг томонимда Ҳожи бобо деган мўйсафид ётадилар. Инқилобдан илгари –
ҳали мендан ҳам ёш бўлганда тоғалари ҳажга олиб борган экан. Туяда, отда нақ
олти ой йўл босибди. “Ҳозирги ҳожилар ҳожи эмас, — дейди у киши, — зув этиб
самолётда бориб келади”.
Чап томонимда Владик деган бола ётади. Болалар уйида
тарбияланган экан. Ҳеч кими йўқ. Владик биз билан камдан-кам гаплашади,
китобдан бош кўтармайди. Ундан нарида Сергей деган амаки бор! Бир оёғи протез.
Даволовчи врачимиз Ҳакимжон ҳам мен тенги йигит. Жуда
камтарин, виждонли. Ҳожи бобо аввалари қандайдир арабча китобни ҳамширалардан
яшириб ўқирди. Ўша Ҳакимжон сезиб қолиб: “Қўрқмай ўқийверинг, ишимиз йўқ”,
деди. Ҳожи бобо жуда қувондилар.
Тоғажон! Ортиқча тафсилотларни ёзиб, вақтингизни олаётганим учун кечиринг. Бу ерда одам зерикиб, нима қилишини билмай қолади. Шунинг учун бошқа одамларга ёзган хатларим ҳам узундан-узоқ. Дадамга ҳам икки варақли хат ёзиб, яқин кунларда тузалишимни айтдим.
пятница, 21 октября 2022 г.
ЭНГ АШАДДИЙ КАЛЛАКЕСАР
Энг ашаддий
каллакесар
Чакатило!
Бу совуқ фамилия
ҳойнаҳой қулоғингизга чалинган
чиқар. 1991 -1992 йиллар
давомида ана шу
хунхўр ҳақида ёзмаган
газета–журналлар кам қолди. Туғри,
ахборотлаар бир–биридан фарқ қилар:
рўзномалардан бири Чикатило
йигирмадан ортиқ қиз–жувонни зўрлаб,
кейин чавақлаб ташлаганини
ёзса, ўзгаси ана
шу рақамни ошириш ёки
қуюқроқ ранг бериш
пайида бўларди. Жиноят
тафсилотлари ҳам шунақа: ҳақиқат билан
афсона ўртасидаги чизиқни
ҳамиша ҳам илғаб
бўлмасди.
Боиси: ҳали тергов
тугамаган, ҳукм ўқилмаган эди.
Тергов бир йил
давом этди. Суд
Чикатилони отиб ўлдириш ҳақида
ҳукм чиқарди. Орадан
бир йил ўтгач – 1993
йилда ҳукм ижро
этилди.
Нақ 53 ( эллик уч ) қиз ё аёлни зўрлаган ва сўйган бу аблаҳни отиб ташлашгани тўғри бўлибди, дегандим ўзим ҳам аввал. Кейин эса тергов жараёнларини ўқиб, отилган одамлар тақдирини ўрганиб, фикримдан қайтдим. Ўлим жазоси бир умрлик қамоқ жазоси билан алмаштирилиши зарур экан, деган қатьий хулосага келдим.
пятница, 30 сентября 2022 г.
Ушбу шеъларни ёзганим ва монологни ижро этганимга бир неча йил бўлган. Уни ҳаваскорлар саҳна ва давраларда ижро этишаётганидан хабардорман. Аммо ҳар гал матнни бузиб айтишаётгани ва муаллифни ( каминани) тилга олишмаётганлиги дилимга ўтиришмайди. Шу қусурларни бартараф этиш илинжида қайта эълон қилдим.
пятница, 16 сентября 2022 г.
ҚАВМЛАР ЁКИ ВАДИМ ФАЛСАФАСИ
Нусрат Раҳмат. Қавмлар ёки Вадим фалсафаси (ҳикоя)
Бу
кўнгилсизликларнинг бари Тоғошарнинг бурнидан қон келган ўша нохуш шанбадан
бошланди. Дастлаб ўзи ҳам, бошқалар ҳам бунга жиддий эътибор беришмаганди.
Аммо, қон тўхтамади. Бурнига пахта тиқди, бошини кўтариб ётди — қон эса
ҳалқумига ўтди ва оғзидан келди. Ишбоши «тез ёрдам» чақирди. Доктор ўз ишининг
устаси экан — унинг бошини янада баланд қилиб ётқизди, бурнига водород пероксид
шимдирилган пахта суқди, қаншарига ҳўл латта босди — қон тўхтади. Кейин шошмай
қон босимини ўлчади.
— Жойида,- деди енгил тортиб. — Бурнингизни бирор нарсага
уриб олганингиз йўқми? Ичмайсизми, чекмайсизми?
У инкор маъносида бош тебратиб турди. — Иссиқда юрманг,
бурнингизни қаттиқ қоқманг,- деди доктор кетатуриб. Тағин қон кетса, ётишга
тўғри келади. Жигар касалланганда ҳам шундай бўлиши мумкин.
Анчагина қон йўқотганидан бўлса керак, у андак ҳолсизланди
ва биринчи бор ўлим ҳақида ўйлаб қолди. Кайфияти андак бузилди.
Ҳафта ўтмай, дилни хуфтон қиладиган ҳол тағин такрорланди:
бу гал докторни овора қилишмади — бурнига дориланган пахта тиқиб, пешонасига
муздай латта босишганди, қон тўхтади. Бора-бора, жигарида билинар-билинмас,
рутубатли оғриқ пайдо бўлди. У: «Ватанга қайтиш керак», деган хулосага келди.
Бу ердаги шифохоналарда даволаниш жуда қимматга тушишини у
эшитган эди, шунинг учун ҳам юртга қайтиш, ўша ерда даволаниш фикри тағин
кучайди. «Ҳар ҳолда, ўз юртим, қавмлар ҳолимдан хабардор бўлишади. Тузалиб
кетсам, тағин қайтиб келарман», деган, унчалик қатъий бўлмаган, мавҳумроқ
муддаоси ҳам йўқ эмасди унинг. Бунинг устига қизи Шабнам бўй етиб қолганди:
хотини унинг бу мусофир юртда, бегонага турмушга чиқишини тасаввур қилолмасди.
* * *
Тоғошарнинг тақдир тақозоси билан, аниқроғи, ризқ-у насиба излаб, Сочи шаҳридан бир неча чақирим юқоридаги Мамайка посёлкасига келиб қолганига ўн йилдан ошганди. Тўқсонинчи йилларнинг (ХХ аср) ўрталарида устма-уст келган қурғоқчиликлар бошқа жойлардаги сингари унинг қишлоқдошларини ҳам талай қийинчиликлар, мушкулотларга рўбарў қилди. Дарё суви қуриди, (муйсафидларнинг айтишларича, бундан етмиш йил илгари ҳам шундай ҳол рўй берган экан) юзга яқин хўжалик биргина булоққа кўз тикиб қолди. Ёзнинг охирларига келиб, ундан чиқадиган сув жуда камайиб: пақир кўтарган қиз-жувонлар, фляга ортган мотоцикллар, аравалар навбатда турадиган бўлиб қолишди. Тоғда ўт-ўлан ўсмагани сабаб, молларни арзон-гаровга сотишди. Болалар мактабга келмай қўйишди: муаллимлар мардикорликка жўнаб кетишди. Оммавий-ахборот воситалари тўкинлик, фаровонлик ҳақида шалдироқ гапларни вайсаётганда, одамлар нон топиш ваҳимасига тушгандилар. Табиийки, Тоштемир ҳам бундан мустасно эмасди. Унинг туғилган куни, аниқроғи қирқ ёшга тўлиши ҳам нажот ҳақида бош қотириб юрган кунларга тўғри келиб қолди. Ўша куни почтачи тутқазиб кетган телеграмма ҳаёт йўлини батамом ўзгартириб юборишини эса хаёлига ҳам келтирмаганди.
четверг, 8 сентября 2022 г.
ЗУЛМ
ЗУЛМ
Ўтган асрнинг етмишинчи йилларида “Қишлоқ ҳақиқати”
газетасининг вилоятлараро мухбири бўлиб ишлаганимда, анча−мунча доно, тадбиркор
раисларни билардим. Жомбойлик раис уруш (1941−1945) иштирокчиси бўлиб, фронт
таассуротлари, концлагер азобларини сўзлаб беришни ёқдирарди.
Машъум “Ўзбеклар иши” билан кўп раислар, жумладан жомбойлик биродарим ҳам
қамоққа олинди. Шундай кунлардан бирида колхозга бориб, идора олдида тўпланган
анчайин одамларни кўрдим. Партком уларнинг айримларига жиҳозланган юк машинасига
минишга рухсат берарди. Билсам, бу одамлар Каттақўрғон қамоқхонасига, раис
бобони кўргани, аниқроғи, унинг овозини эшитгани ва йўл-йўриқ, маслаҳат олгани
жўнашаётган экан.
Раис қамоқхонанинг пастки қавати − ертўласига ташланган бўлиб, у ердан чиққан вентиляция
қувурига оғиз қўйган ҳолда, аҳвол сўрашар, маслаҳат олишар экан. Овоз ҳам зўрға
эшитиларкан.
Парткомнинг ҳикоя қилишича, раис кеча пахтанинг аҳволи билан қизиқибди. “ Сув
йўқ, ғўза қовжираб кетябди, дебди инженер. “Менга қара, лакалов бўлма, дебди
раис, чашмани сувини беркитиб, насос қўй! Халқнинг насибаси…”
Бу гал Жамила хола деган сут соғувчи сут соғувчи аҳвол сўрамоқчи бўлган экан,
раис унинг гапини бўлиб: “Жамила, эна, тўйингни қилдингми?” деб сўрабди. Опа
бўкириб йиғлаб юборибди.
Аммо қўрқа-писа гаплаширакан Ҳар замон қоровул келиб, сўкиб, ҳайдаб ҳам
юбораркан.
Партком, шу билан бирга, айрим кишиларнинг тапшириғини ҳам қоғозга туширарди.
“Сутни райондан кўра шаҳарда анча қиммат олаётган экан, раис боводан сўранг
қани бу ёққа топшириш мумкинми”. “Мени терговчи қамайман, деябди, раис боводан
сўранг, маслаҳат берсин”…
У киши қамоқдан чиққач, кўргани боргандим. Аммо бечора раис батамом бошқа
одамга айланганди. Руҳи пажмурда, андак одамови, биров билан гаплашишга тоби
йўқ.
“Эй домла деди, концлагерда фашистлар ҳам бунча азоб бермаганди мени.”
Кўп ўтмай жанозага ҳам иштирок этгандим.
Қўшиб ёзиш. Надоматлар бўлғайким, бу одатдан ҳамон холос бўлолмаяпмиз.
АДОЛАТСИЗЛИК
Бу шавқовар пойгани бундан ўттиз йиллар муқаддам ТВда
кўргандим.
Краснодар ўлкасида мамлакат отларининг катта пойгаси бўлаётган эди ўшанда.
Ҳашамдор ва салобатли ипподромни турфа дулдулларнинг безовта кишнаши, минглаб
томошабинларнинг қийқириғи тутиб кетганди.
среда, 7 сентября 2022 г.
АЙИҚ ЭРГАШТИРГАН АМАКИ
ЗЕРИКАРЛИ ҲИКОЯЛАР. АЙИҚ ЭРГАШТИРГАН АМАКИ
вторник, 26 июля 2022 г.
ОМАДСИЗЛИК
4. ЖУМАНАЗАР АКА САРГУЗАШТЛАРИ
пятница, 22 июля 2022 г.
3 ЖУМАНАЗАР АКА САРГУЗАШТЛАРИ
“Юпитериан хоним қани”, сўрапти Жуманазар ака норози оҳангда.