четверг, 1 декабря 2022 г.

"МЕН РЕДАКЦИЯДАНМАН" китобидан

 


МАУГЛИ

         Вилоят газетасида чоп этилган илк мақоламнинг тафсилоти ғалати бўлган: агрономия куллиётининг иккинчи курсида ўқирдим. Тупроқшу-нослик фанидан дарсга кирган аспирант кулнинг, ҳа, одий ростмона кул-нинг бебаҳо ўғитлигини, унинг таркибидаги калций моддаси ҳосил тугун-чаларини сақлаб қолишини айтди.  Мен учун бу янгилик эди: ундан бош-қаларни ҳам ҳабардор қилгим келди ва қўлимга қалам олдим. Иккаламиз-нинг фамилиямизни кўриб, аспирант қувонди, сўнг мақолага кафедра му-дирининг ҳам исм-шарифини тиркашни таклиф этди.

         Орадан ўн кунлар чамаси ўтар-ўтмас, мақола босилиб чиқди: унда сарлавҳа ҳам, рақамлар ҳам жойида эди-ю , менинг фамилиям кўринмас-ди - фақатгина доцент билан аспирантнинг имзоси қолганди.

         Ҳамкурсларимга бу мақолани мен ёзганимни айтиб, мақтанган эдим, улар каминани меровликда айблашди. Шундан кейин тахририятга бориб, бунинг сабабини билишга қарор қилдим. Аммо газетанинг бўлим мудири бу ҳаракатимни беандишаликка йўйди.
         - Энди доцент билан аспирантнинг имзоси турганда, студент...га бало борми", демоқчи бўлди-ю, уёғини айтмай қўйақолди.
         Бу воқеага кўп йиллар бўлди, лекин ҳамон газеталарда қўш имзо кўрсам, илк мақоламни эслайман, имзоси пастда турган  муаллифга хай-рихоҳ, бўламан, азиятни асосан ўша чеканини (агар ундан пастдагиси олиб ташланмаган бўлса) ҳис этаман.
         Курсдошларимнинг маломатларидан қутулиш учун ёзавердим, ёза-вердим. Таҳририятдан эса бир хил қолипдаги жавоб келаверди, келаверди.
         "Газета расмий материаллар билан банд бўлгани учун ундан фойда-лана олмадик!"
         Ўша пайтлар ана шу баҳонага ҳам ишонганман! (Афсуски, ҳозир муаллифга умуман жавоб қайтармай қўйишди). Ниҳоят, бир аёл  канди-датлик диссертациясини ёқлаганини ёзиб юборгандим, эълон қилишди. Аммо бунинг ҳам иллати чиқиб қолди: ҳалиги аёлга "ветеринария фанла-ри кандидати", деган даража берилган экан. Менинг айбим билан "қиш-лоқ хўжалик фанлари кандидати" бўлиб кетибди. Шундай қилиб, газета-нинг эндигина қия очилган эшиги тағин  ёпилди.
         Бир куни таҳририятдан хат олдим. У батамом ҳидояткорона оҳангда ёзилган эди.
     "Хурматли . . . . . . . . . . . . . . ев!
     Институт тажриба участкасида синовдан ўтказилаётган ток ва мева навлари ҳақида ёзиб юборишингизни сўраймиз.
     Салом билан, Ҳожиқурбон Ҳамидов!"
         Шундай қилиб, Ҳожиқурбон Ҳамидовнинг топшириқларини изчил бажарадиган, у ҳам беминнат мадад ва маслаҳат берадиган бўлди. Шу орада шоир Нормурод Нарзуллаев билан ҳам танишдим ва у киши каминага эмин ва хайрихоҳ қўл чўзди.
         Институтни битириб, бир йилга етар-етмас энтомолог бўлиб ишла-дим. Ана шу даврда олийгоҳда беш йилда эгаллаган сабоғимдан кам нарса ўрганмадим.
         Каминани вилоят газетасига ишга таклиф этишмаганда, ҳаёт йўлим қайси ўзан бўйлаб кетишини айтишим қийин. Бу ҳақда ҳозир ҳам гоҳида ўйлаб қоламан: тўғри қилдимми шу соҳага ўтиб? Ҳозирги кунларда ҳам курсдошларимдан бир неча киши туман, вилоят миқёсида раҳбар, фан кандидати, доктори. Демак, мен ҳам публицистика йўлини танламаганим-да, ана шундай ашрафликларга эришишим мумкин эди.                   
         Хўш, мабодо тақдир тақозоси билан орқага қайтиб, мени энтомо-логликдан газетага таклиф қилишса борардимми?
         Ҳа, борардим! Бугун ижодда нимагаки эришган бўлсам (гарчанд салмоқсиз бўлса ҳамки) матбуотдан миннатдор бўлишим керак. Назаримда, публицист сифатида жамиятга, одамларга кўпроқ наф етказишим мум-киндай. Бунда агрономлик маълумотим ҳар қадамда асқотди.

                                   *    *    *

         Газетага ишга келиб, илк бор йўл қўйган ҳатоим ҳақида гапирмоқ-чиман.
         Мен махсус мухбир бўлсам ҳамки, қишлоқ хўжалиги, адабиёт  ҳамда иқтисод бўлимларига баббаравар кўмаклашардим.
         Ўшанда адабиёт бўлимининг  мудири, шоир Суръат Орифийнинг столи устидаги мактуб эътиборимни тортди. "Қоратоғли маугли" деб номланган бу мақолага география фанлари кандидати, Халқаро география жамиятининг аъзоси имзо чекканди. Унда ёзилишича, Форишнинг Қора-тоғ қишлоғида Жиян деган бола ногаҳонда йўқолиб қолибди, уни ҳарчанд излашса ҳам топиша олмабди. Орадан икки йил ўтгач, Жиянни бўрилар маконидан ушлаб олибдилар. Бола бўрига ўхшаб увлайдиган, тўрт оёқлаб юрадиган, овқатни ҳам ўша жониворлардек  чўккалаб ейдиган бўлиб қол-ган экан. Мақолага Жияннинг турли ҳолатдаги суратлари илова қилин-ганди: фотолар ҳам унинг ғайритабиийлигидан далолат берарди.           
         - Қизиқарли мақола экан, - дедим, негадир Орифийнинг эътиборини тортиш илинжида.
         У ойлаб эътиборсиз ётган мақолани ўқиб чиқди-ю, фикримга қў-шилди; тайёрлаб беришимни илтимос қилди. Мен ҳам мақолани машинкадан чиқариб бердим. Шоир олди-қочди жойларини қисқартириб, силлиқлаб секретариатга топширди.
         Мақола босилиб чиқди ва кўпчиликнинг эътиборини тортди. Уни йиғилишда мақташди. Ой охирида бўлим мудирига мукофот ҳам беришди.
         Бўлим мудири, муҳаррир менинг ҳиссамни таъкидлашмаганини ўйлаб, жилла ўкиниб юрганимда иш тескари тус олиб кетди.
         Рус тилида босиладиган газетанинг муҳаррири (Лев Абрамович) анчайин калондимоғ, нописанд, ҳаннот одам эди. Лекин шунга қарамай, у билан ҳисоблашишарди: хушлаган кишисига уй, машина олиб бериш, бу корчалонга қийин эмасди. Лев Абрамович редакциямиздан фақат Орифийнинг хузурига кириб турар, у билан адабиёт хақида суҳбатлашишни хуш кўрарди.
     - Бу редакцияда энг доно одам - сен, - деярди у Орифийни ҳижолатда қолдириб.
         Бир куни у суҳбат чоғи, газета тахламини варақлайди ва ногаҳонда "Қоратоғли маугли"га кўзи тушади. Бўлим мудири мақоланинг мазмунини айтиб бергач, қизиқиши янада ортади.
         Хуллас, мақола рус газетасида босилиб чиқди. Республика матбуотида эълон қилинди. Кўп ўтмай радио ва телевидение бу сенсациядан одамларни ҳабардор қилди. Маугли тўғрисидаги шов-шувлар кундан-кун авж олар ва Лев Абрамович ҳатто асл муалифни ҳам тан олмай, бу янгиликни ўзи кашф этганини кўкрак кериб гапирарди.
         Самарқандда мазкур масала юзасидан матбуот анжумани ўтказиладиган, Жиян тўғрисида филм олинадиган бўлди. Чунки биздан ҳали маугли чиқмаган ва бунинг ўзига яраша илмий аҳамияти бор эканда.
         Тасодифни қарангки, Москвадан чиқадиган "Комсомольская правда" газетасининг ходими Лев Абрамовичнинг "Маугли ҳузурида" деган мақоласини эълон қилишдан олдин, шу соҳа бўйича йирик мутахассисга кўрсатади.
         - Мен бу гапни эшитдим, - дейди олим ишонқирамай, - ахир Ўзбекис-тон Ҳиндистон эмас-ку! Қишда совуқ ўттиз даражадан ошиб кетади: бола нари турсин, катта ёшдаги одам ҳам қотиб қолади. Бунинг устига овқатсиз, бошпанасиз...
         Бу жумбоқ ҳамон бошимни қотиради. Нега буни мен ўйлаб кўрмадим? Нега бу очиқ хақиқатни мазкур мақола эълон қилинган ўнлаб (ҳа, ўнлаб) оммавий-ахборот воситаларининг маъсуллари хаёлдан кечирмадилар?
         "Журналист", "Маугли сабоқлари" сарлавҳали мақоласида Форишга уюштирилган экспедиция натижаларини ёзиб, минглаб, миллионлаб ки-шилар алданганлигини надоматлар билан маълум қилди.
         Аён бўлишича, боланинг асли исми Мамат бўлиб, ота-онасидан эрта ажралгани, тоғасиникида яшагани учун, Жиян дейишаркан. Жиян ҳақиқатдан ҳам қишлоқда икки йилча бўлмабди. Бу ҳақда тоғасининг гапи айнан келтирилганди.
         "Болада сал етишмайди, савдойироқ. Бальницага олиб бордим: қишлоқчилик - тоғаси сиғдирмабди, дейишмасин, деб ҳалиги гапни тарқатганман".
         Лев Абрамович бор айбни бошқаларга тўнкамоқчи бўлди, аммо тусланиш наф бермади: ғалчани ишдан олишди.            
         Муҳтарам ўқувчим! Мабодо сиз бирор газета ёки журналда фалон тоғда қор одам бор, фалон қишлоқда бир табиб докторлар тузатаолмаган ҳар қандай беморни даволаб юборади, фалон кўлда диназаврлар яшайди, фалон жойда коинотдан одам келибди, деб ёзса сира ишонманг! Ишонманг, тамом! Бундай бўлиши мумкин эмас! Биз бундай мўъжизаларни бир умр кутиб яшаймиз - шунинг учун ишонгимиз келади ва туйғуларимиз бизни бот-бот чалғитиб туради. Бўлгани шу!
         Мобода сиз журналист бўлсангизу, ном чиқариш учун ана шундай олди-қочди гапларга кўп ўрин берсангиз, бу ғирромлик бўлур эди.
         Чингиз Айтматов таъбири билан айтганда: «Одам боласини Худонинг ўзи билан ёқалаштириб қўядиган газетачилардан» асрасин.
         Матбуотдай муқаддас нарсага нуқул ёлғон ёзиб, одамларни чалғитиш дастурхон устига муляж1  қўйишдай гап.
      1987

                    

Комментариев нет:

Отправить комментарий