Энг ашаддий
каллакесар
Чакатило!
Бу совуқ фамилия
ҳойнаҳой қулоғингизга чалинган
чиқар. 1991 -1992 йиллар
давомида ана шу
хунхўр ҳақида ёзмаган
газета–журналлар кам қолди. Туғри,
ахборотлаар бир–биридан фарқ қилар:
рўзномалардан бири Чикатило
йигирмадан ортиқ қиз–жувонни зўрлаб,
кейин чавақлаб ташлаганини
ёзса, ўзгаси ана
шу рақамни ошириш ёки
қуюқроқ ранг бериш
пайида бўларди. Жиноят
тафсилотлари ҳам шунақа: ҳақиқат билан
афсона ўртасидаги чизиқни
ҳамиша ҳам илғаб
бўлмасди.
Боиси: ҳали тергов
тугамаган, ҳукм ўқилмаган эди.
Тергов бир йил
давом этди. Суд
Чикатилони отиб ўлдириш ҳақида
ҳукм чиқарди. Орадан
бир йил ўтгач – 1993
йилда ҳукм ижро
этилди.
Нақ 53 ( эллик уч ) қиз ё аёлни зўрлаган ва сўйган бу аблаҳни отиб ташлашгани тўғри бўлибди, дегандим ўзим ҳам аввал. Кейин эса тергов жараёнларини ўқиб, отилган одамлар тақдирини ўрганиб, фикримдан қайтдим. Ўлим жазоси бир умрлик қамоқ жазоси билан алмаштирилиши зарур экан, деган қатьий хулосага келдим.
Чикатилонинг
жинояти билан мен
ўртага қуяётган муаммо
бир–бирини инкор этадигандай, қутбнинг икки
томонидай бўлиб туюлиши
мумкин. Аслини олганда,
ҳар иккисида ҳам
инсон тақдирига муносабат
ётибди.
Майли,
кечинмалар хусусида йўл–йўлакай баҳслашармиз.
Матбуот
Чикатилони бетиним қотил, хунхўр
жаллод, йиртқич – хуллас, инсоннинг беҳудуд нафратини
ифодалайдиган ҳақоратлар билан
«сийлаб» турди. Зино қилиб,
кейин пичоқ санчиши
машъум изни йўқотиш учун
қилинган чора деб
ёзишди. Бошқалар бу ҳолни
қандайдир касалликка йўйишди
ва ҳакозо.
Мавзудан андак чекиниб,
этиборингизни табиатга, аниқроғи
бўри ёки шерга
қаратмоқчиман. Агар бу
йиртқичлар бирор инсон
хунини татиб кўрса,
умр бўйи одам
овчисига айланади. Ёлғизлар, ожизларга ташланади,
болакайларни олиб қочади.
Бундай ҳайвонлар жуда
маккорлашади. (Эҳтимол,
инсон қонидан ўтар). Манаман деган
овчиларни доғда қолдириб, ҳали бу
қишлоқда, ҳали у даштда одамни
ёриб кетади. Ҳар гал
изини устакорлик билан
яширади.
Ҳа, биз кўп
саволларимизга айнан табиатдан
жавоб излашимиз зарурга
ўхшайди. Фақат савол бериб,
жавобини тинглайбилсак кифоя.
Инсон гўштидан мазахўрак
бўлган шер билан
бўри ҳақида сўз
юритдик. Ҳатто илон, заҳарли
илон ҳам хун таъмини татиса, хавфли
душманга айланади. Ёки кана,
чивинни олинг. Улар сизни
топиб бораверади.
Хўш, бу не ҳикмат? Эҳтимол, инсон яъни hono sapiens қон
томирларида вужудни сармаст
қилувчи, сафо берувчи модда
бордир ва унга
нашаванд бўлган жонзод
ўзини идора этолмай
қолар?!
Газеталардан бири
Чикатило ҳақида шундай деб
ёзди. «Чикатило овга
чиққанди ўша куни. Қонга
ташна йиртқич ўрмон
ёқалаб бораркан, қаршисидан тўққиз–ўн
яшар қизалоқ чиқди. У қўзиқорин
терарди. Чикатило нигоҳлари билан уни пайпаслаб чиқди, сўнг
хотиржамгина деди: «Бу ерларда қўзиқорин
кам бўлади, юр мен
сероб жойни кўрсатаман». Қизалоқ, беихтиер
унга эргашди. Бу ғаркўз
амакиниг нигоҳлари олдида
лахта–лахта қилинган
навқирон вужуд, қизалоқнинг хаёлида эса
қузиқорин дегани тўкиб
қуйилгандай сероб жойлар
намоён эди.
Улар овлоқ сўқмоқлар
бўйлаб анча ичкари киришди. Чикатило
атрофга тағин бир
бор хавотирона кўз
югуртирди–ю қизчага ташланди, унинг нозик бўйнидан тутиб йиқитди, чайир қуллари билан қисди. У
дод деёлмади. Қотил чап қўли
билан ўлжасини ерга
босиб, ўнг қули билан кийимларини
ечиб ташлади. Зўрлаб бўлгандан
кейин ҳамон хушига
келмаган қизалоқнинг кўксига
тиғ санчди. Унинг жимгина
сизаётган қонидан бир
қултум ичди-ю, йўлида
давом этди.
Гап шундаки,
Чикатило биринчи ёки
охирги хунхўр нашаванд
эмас. Бундай вос–вослар бўлган
ва бўлиб
туради. Ўтганларини билиб кўйиш, келажакдагисидан огоҳ
бўлиш шарт! Ҳа.
Шарт! Ахир, фарзандалар, сингиллар,
опалар бор…
Бу қассобни Игор
Костоев раҳбар бўлган
ўта хавфли жиноятларни
очувчи гуруҳ қўлга олди. Бирқатор газета–журналлар мазкур
гуруҳни кўкларга кўтариб
мақтади. Костоевнинг ўзини комиссар
Катанига қиёслашди.
Аслини олганда, гуруҳнинг
йигирмага яқин аъзоси атиги битта жиноятчини саккиз йил
излашди. Чикатилонинг милиционерлардай рацияси,
тўпончаси, машинаси йўк;
улардай катта маош олмайди. Саккиз йил
давомида йигирма кишига чап бериб,
яшириниб юрди ва
эллик уч кишини ҳаётдан бенасиб этди.Улар кимнингдир қизи, хотини, синглиси
эди.
Қайғулар,
ҳайратлар, мотамлар…
Рио де Жанейрода
жиноятни йигирма тўрт
соатда очмаган полиция
гуруҳини ландавўр ва лакалов
ҳисоблаб, ишдан четлаштиришаркан.
Костоевчилар эса тугунни
бир қўл билан
ечмоқчи бўлган қасамхўрларга
ўхшаб кетади.
Тўғри, Чикатило маккор,
бирор из, ашёвий далил
қолдирай, ҳидини чиқармай
қассоблик қилган. Бунинг
устига турли шаҳарларда
иш кўрган. Журналистлар комиссар
Катанига тенглаштирган ўша
Костоев ва унинг
шерикларидан кўра тадбиркорроқ бўлгани
учун ҳам саккиз
йил давомида қон тўккан у!
Майли, мен тафсилотлар ҳақида гапирай, хулосаларни ўзингиз
чиқаринг.
1982 йилнинг май
ойида Ростов шаҳри
яқинидаги электр поезди бекатига туташ
ўрмондан политехника
институти студенти Катя
И.нинг жасади топилади.
Экспертиза марҳумани тўрт кун илгари
ўлдирилганини аниқлайди. Буғилган,
тажовуз қилинган, кўксига
уч бор пичоқ
санчилган, Бу тўла тафсилот
эмас. Мутахассислар актида
яралар
нинг ҳажми, характери,
ўлимининг содир бўлиш сабаблари илмий
тилда баён этилган,
албатта.
Атрофдан бирорта
ашёвий далил топишолмайди, қотил
бармоқ изи ҳам қолдирмаган. Искович ит
роса ғингшиб, темир йўл томон
равона бўлади.
Зудлик билан оператив группа тузилади, шубҳали одамлар
рўйхатга олинади.
Шу орада терговчи
Рябов Катянинг кундалик дафтарини
ҳижжалаб ўқиб, қуйидаги
ёзувнинг остига чизиқ
тортади: “Ярамас В.
билан уришиб қолдим
Нияти бузуқ. Энди
гаплашмайман».
Володя деган йигитча
юқори курс студенти
бўлиб, Катя билан учрашиб
тураркан.Уларни кинода, ўрмон сайрида
кўрганлар бор экан. Дарҳақиқат йигирма тўрт
соат давомида Володя қўлга
олинади. Биринчи суҳбат чоғида
Рябов Катянинг нобуд бўлганидан сўз
очмай уларнинг муносабатлари,
учрашувлари билан қизиқади.
Володя қизни мажнунона
севишини тан олади,
масаланинг моҳиятига етмай анграяди. Иккинчи
суҳбатда тергувчи кундалик
дафтардаги ёзувни ниқтаб
кўрсатади изоҳ сўрайди. “Ҳа,
мен ўрмонда… лекин
у кўнмади» дейди йигитча.
Ҳуллас, Катянинг ваҳшиёна
ўлдирилганидан воқиф бўлган
Володя беҳудуд дард,
надомат билан йиғлайди. «Уни сен
ўлдиргансан!» дейди терговчи
қатъий қилиб. Ошиқ
йигит бундан баттар надомат чекади,
қасам ичади. Кейин
эса “бўйнига олдиришади.» “Уни
мен ўлдирдим, мени
тезроқ отиб ташланглар»,
деб зорланади. Аммо
терговчилар қаҳрга минган, ҳаяжонга
тушган одамлар билан
қандай муомала қилишни
билишади. Тағин далда
беришади.
Инсон тақдири устида
сўз кетганда, бўйинга
олишнинг ўзи кифоя эмаслигини, буни
исботлаб бериш кераклигини шаъма
қилишади. Володя исботлаб
беради: ўрмонга олиб боргани,
зўрлагани, пичоқлагани… Тағин
илмоқли саволлар, аргументли жавоблар.
Институт комсомол қизлари
зудлик билан имзо тўплаб Володяга
олий жазо чораси
қўллашни талаб қилишади.
Бир ойдан сўнг
вилоят суди ошиқ йигитчани
қатл этиш ҳақида
ҳукм чиқаради. Қирқ уч
кундан кейин ҳукм
ижро этилади.
Ҳаммаси
рисоладагидай. Аниқ
ҳужжатлар, далиллар асосида, заррача эътирозга
ўрин қолдирмай амалга
оширилади.
Орадан олти ой
ўтгач, шаҳарнинг бошқа
бир чеккасида, ўрмонга
туташ жойда ўн
яшар қизалоқнинг жасади
топилади. Қарашса, худди Катядек
зўрланган, кўксига пичоқ
санчилган, маммаси тишлаб
олинган.
Муҳтарам ўқувчи! Мен
бир вақтлар олий жазо ҳукмини
бир умрлик қамоқ билан алмаштириш
зарурлигини ёзган эдим.
Катяни ҳам, ўн яшар
қизалоқни ҳам Чикатило
ўлдиргани бир
неча йиллардан кейин аён бўлди.
Бечора Володя! Қайбир
хатонинг қурбони у?!
Бунга терговчилар сабабми
ёғуд ўлим ҳукмини
жорий этган қонунчилар?! Балки униси
ҳам буниси ҳаммасдир: мажнунона, муҳаббат қурбони
бўлгандир, шўрлик Володя!
Ўша ўн яшар қизчанинг
отаси уюшган жиноятчилар
саркори экан, Костоевга учрашиб,
қотилни топган кишига «Волга» ваъда
этади, шубҳали кишилар
рўйхатини тутқазади.
Шундан кейин бу иш
“Ўрмон» деб номланади.
Гуруҳга қўшимча изқуварлар
ажратилади, шубҳага олинганларнинг ҳар
бир қадами назоратдан
қочирилмайди.
Аммо арқонни жуда
узун ташлашган эканми олти ой орасида тағин икки
қиз худди шу усулда
ўлдирилади. Қотилликнинг
бири Киев, иккинчиси Ленинград
шаҳри яқинида содир
этилади. Тергов ишларига мазкур
шаҳарларнинг ҳам донгдор
изқуварларни жалб этишади.
Узоқ
баҳс–мунозаралардан кейин
жиноятчининг тақрибий портретини яратишади
улар. Ана шу таърифга
биноан у тахминан
25 – 30 ёшларда, аввал спорт
билан шуғулланган бақувват,
келишган киши. Илгари судланган, ҳеч қаерда ишламайди, чаласавод. Ростовда
туғилган ва шу
ерда прописка қилинган
булиши керак. Руҳий
касалик аломатлари
бор. Эҳтимол
жиннихонада ётиб
чиққандир.Атрофдагилар билан кам
мулоқотда бўлади. Кўпроқ электр
поезд бекатларида, ўрмон
ёқаларида юради. Гапга чечан,
қизлар аёлларни тез
қармоққа туширади. Унинг
қўлида дипломат бор
ичида ўткир пичоқ, тўпонча бўлиши
керак.
Таъкидлаб
ўтаман, бу тахмин
кўп асосларга таяниб тузилган. Жиноят харакатлари,
мулоҳазалар ҳисобга олинган.
Бу 1983 йил
эди. Лекин 1990 йилда
кўлга олинган Чикатило
салкам эллик ёшда,
ҳеч қачон спорт
билан шуғулланмаган, новча
манфур, аввал судланмаган,
фабрикада таъминотчи бўлиб ишлайдиган
олий маълу-
мотли (филолог) КПСС
аъзоси, оиласи, икки фарзанди бор, мутлақо
соғлом, атрофдагилар билан
ҳушмомула киши экан.
Қўлида кичик сумкача,
ичида пичоқ, чилвир.
Қаранг–а, қанча
катта фарк. Эҳтимол,
изқуварларни ҳам чалғитган
нарса ана шу
фарқдир.
Майли, хулосани айтиб
қўйишга шошилмайлик. 1985 йили
Анатолий Кравченко деган киши
шубҳа билан қўлга олинди. Бу
одамнинг қопқонга тушиш тафсилоти
ғалати. Костоев гуруҳида ишловчи
Зоя деган лейтенант
қиз тузоқ сифатида
бекатларда юради, хотин – қизлар билан
мулоқотда бўлган шубҳали
кимсаларни кузатади, ўзини
уларга мойил қилиб
кўрсатади.
Ростов яқинидаги
бекатлардан бирида Кравченко Зоянинг қармоғига илинади.
Танишувдан кейин уни ўрмонга таклиф
этади. Зоя қараса, бу
одамда улар излаётган
қотилнинг ҳамма аломатлари
бор: татуировка қилинган қулида
дипломат, гапга чечан,
хушқомат. Улар анча
ичкари киришади. Кравченко бу
хушрафтор, оқтомоқ ва
арзон ўйнашнинг уёқ–буёғини ушлаш пайида бўлади. Зоя эса
нуқул чап бериб бўлар–бўлмас
нарсаларни сўрайверади. Шуниси
ғалатики, бу жавоблар ҳам
қиз кутгандай бўлиб чиқаверади. Эзмалик
жонига тегади, шекили.
Анатолий қизга
ташланиб, уни остига олади. (Эркакчилик: ғунажин кўзини
сузмаса, буқа ипини
узмайди). Эҳтиёт чораларини
кўриб қуйган Зоя уни тепиб
юбориб, ўрнидан туради ва
рақибига тўппонча тўғрилайди! Кейин
рация билан шерикларини
чақиради.
Текшириб кўришса,
Кравченко Ростовда туғилган, аввал
аёл кишини зўрлагани
учун қамалиб чиққан,
ҳеч ерда ишламайди.
Кравченко бир ойгача
ҳеч нимани бўйнига олмайди. Кейин гарданига
қўйишади. У бир эмас,
олти хотин–қизни ўлдирганини
ёзиб беради. Газеталар ашаддий
қотил қўлга тушганлиги ҳақида шов-шув
кўта-
ришади.
Судда у тағин
тонади, аммо жабрдийдаларнинг дарғалаб
қавмлари, улардан совғаю мукофотлар
олиб қўйган терговчилар
ҳамма воситаларни ишга
солиб. уни отиб
ташлашни талаб қилишаверади, Суд уни отиб ўлдириш ҳақида ҳукм чиқаради.Тағин хатога
йўл қуйишдан чўчиган жиноят кодексининг
даққоқ каламушлари ҳукм
ижросини уч ойга
чўзишади.
Мен инсонни отиб ўлдириш
калтабинлик эканлигини
таъкидлашдан олдин тағин
бир аянчли воқеа
хусусида сўз юритмоқчиман.
1990 йилда Чикатило
қўлга олингандан кейин,
изқуварлар гуруҳи устма–уст қўпол хатолар
қилганига ишонч ҳосил
этгач, виждон азобиданми ёки
бошқа сабабданми Львов
шаҳрига – Кравченконинг
онасиникига боришади. «Марина
Никифоровна бизни кечиринг,
дейишади, хато килибмиз, ўғлингиз бегуноҳ экан.
Беҳудага отилибди…» «Анатолийни
отишдими» қулоқларига ишонмай
сўрайди кампир.
Аён бўлишича, унинг
қатл этилганини кампирдан яшириб юришган экан. Бояқиш ғайритабиий
тарзда фарёд чекади-ю,
юрагини чангаллаб йиқилади.
Начора, инсон қалби
ғаладон эмаски, ҳамма
нарсани сиғдираверса…
Тағин: Кравченко қўлга
олингач, қизлари сингиллари
ўлдирилган аламзадалар ал
қасосу, минал ҳақ дея
бош кўтарадилар. Фамилияси Кравченко
бўлган оилалар, одамлар
икки кунда шаҳарни
тарк этишга мажбур
бўладилар.
Мен ноҳақ нобуд
бўлган Володяни, Анатолий ни эсласам,
раҳматли бувимнинг маҳзун аллалари
ёдимга тушади.
Балолардан,
қазолардан алҳазар!
Нохуш, нохуш сазолардан
алҳазар!
Остонамни омон сақла
ўзгинанг,
Ноҳақ туҳмат,
Жазолардан алҳазар!
Алҳазар – о
Алҳазар – о
Алҳазар…
1986 йил, яъни
Кравченко қатл этилгандан
икки ой ўтгач
Тошкентнинг аэропорт районида
(ҳужжатларда шундай деб
қайд этилган) ўрта ёшдаги аёлнинг жасади
топилди. Айнан буғилган, зўрлан
–ган, юрагига пичоқ
санчилган, мамаси тишланган.
Кейин Олмаотада…
Вой, аблаҳ!
Нақадар ноўнғайлик!
Демак, тантаналар
анча эрга нишонланган экан.
«Ўрмон» операциясини давом эттиришдан
ўзга чора йўк.
Ким у олчоқ?! Қандай
қилиб қўлга олиш керак, арвоҳ ургурни?
Шундан кейин ҳам
у тўрт йил
давомида
Костоев гуруҳини (
бошқаларни ҳам ) таҳликага
солиб, қақшатиб юрди.
Турли шаҳарларда қизлар, аёлларнинг қонга
бўланган жасадлари топилаверди.
Шубҳага олинган ўнлаб
кишилар қамоққа ташланадилар.
1990 йилга келиб,
ногаҳонда Чикатило ҳам шубҳа
билан, тасодифан қўлга тушади. Қотил
элекр поездидан дайди аёлни тушиб
қолишини талаб этади,
лекин у кўнмайди. Буни кузатиб
турган изқуварлар иккаласини
ҳам олиб кетишади.
Чикатилонинг визиткасидан ўткир
пичоқ ва чилвир
чиқади. Аёлни ўрмон сайрига
таклиф этганини буйнига
олади. Уни роса
сўроқ қилиб, пичоққа
илинадиган гап чиқаришолмайди. Жавоб
бериб юборгандан кейин
санчиклаб ўрганишса, айнан
жасадлар топилган Киев,
Ленинград, Тошкент, Алмати шаҳарларига
идора томонидан командировка
қилинган экан.
Қайта тутиб, сиқувга
олишади. Зўр келгач,
гарданига олади ва
исботлаб беради.
Қонун посбонлари тағин
адашишмадимикин?
Йўқ, бу гал улар
айнан қўли қон
қотилнинг ҳиқилдоғидан
тутишган эди. Узоқ
давом этган савол- жавоб,
таҳдид, алдам–қалдамлардан кейин
қирқ
хотин–қизни
ўлдирган, деган айбномага
ўзи тузатиш киритади. Яъни, 53 (
эллик уч! ) кишини
аспаласопинга жўнатганини ёзиб
беради. Исбот учун
изқуварлар билан бориб,
ўрмонларда кўмилган ёки суякларигина қолган
жасадларни кўрсатади.
Ҳаммаси шу!
Йўқ, ҳаммаси шу эмас. Мен бу мақолани Ўзбекистонда ўлим
жазоси бекор қилинишидан илгари ёзган эдим.”Пахта иши” билан ноҳақ ўлим
жазосига ҳукм этилган ватандошларнинг қисматлари ҳақида қалам тебратгандим.
Ҳикоянинг қолган қисмини ўчириб ташладим.
Комментариев нет:
Отправить комментарий