четверг, 17 октября 2019 г.

3. БЕҲБУДИЙ ЁЗАДИЛАР




                                            *  *  *

   1908 ЙИЛДА ТОШКЕНТГА  ИМПЕРАТОР  ТОПШИРИҒИ  БИЛАН КЕЛГАН  ГРАФ ПАЛЕНГА ТАҚДИМ ЭТИЛГАН
                                   ТАЛАБНОМАДАН

 Государский думага Туркистондан вакил олмоқ; 
   
Туркистон халқи ҳар ҳуқуқда русийлар ила баробар бўлмоқ;
   
 Русия ўрта ва олий мактаблариға Туркистон мусулмонларидан кирмоқ учун тадбир жорий қилмоқ ва анда дини ислом ва адабиёти маҳалия муаллимлари тайин қилмоқ; 
    
 Забт бўлган авқофларни (бойликларни) қайтармоқ; 


Зироат, саноат ва тижорат мактаблари очилиб, мусулмонларға қулай тариқинда вазъи программи  ва ўзга шунга ўхшаш диний ва замоний ва мулкий эҳтиёжлар ... ила ёзмоқ.
 
                                   

   Идораи руҳония ва шуъбаларининг таҳрироти ҳукумат маҳкамалари илан русча ва аҳоли, қуззот ҳам вўлостной управителлар илан ўзбекча бўлса керак. 
                    


                                                        *  *  *
                                   
     
                  Дума вакиллари хусусида


      Сайланадурғон вакилимизни(нг)  илмий фикри, дониши, ғайрати, ҳиммати, жонсипорлиги, муслим ва ғайримуслимни  аҳвол ва маишатидан воқифлиги, дин ва дунёдан боҳабарлиги бобиға фикр ва таҳқиқ этмоқ  лозимдир. Нима учун ва кимлар беш йиллик сайланадур, шоядки, вакилимизни биргина раъй , талаб ё  мудофаси қабул ва Миллат мажлисиға маъқул бўлинса, ақал маротиб ўн йилғача бизға нафи тегадур. Худо сақласун, нодон бўлса ё хушёқмас бўлса, андан келатурғон зарар ҳам ўн йилғача бизни абгор қилса керак.

                                              *  *  *

 Эй азизларим ҳам ҳамватанлар!  Ожизона арз қилурманки, шу хизматларни бажо келтиратурғон кишиларни вакил сайламоқ керак, олими дин ва дунё кишини ахтармоқ лозим, агарда Туркистондин олими дин ва дунё киши  топилмаса, бир олими дин ва  дунё кишини жуфт жуфт этиб сайламоқ керакдур... Камина роқими хуруф Самарқанд областидаги ҳамватанларимга холисанлилоҳ маслаҳат бериб, ўз билишимни арз қиларманки, Самарқанд шаҳрини биринчи қитъа қозиси Мулло Мирзо Ниёз Муҳаммадни, бир неча йиллар муфтилик , бўлустнойлик, истарший оқсоқоллик қилиб ва беш олти йилдан бери ҳаммадан беҳроқ қозилик қилиб турубдур ва бизни шаҳар ва уезд  халқини диний маишатини...биладур. Иккинчисиға, Самарқандий дўхтур Абдураҳмон Фарҳодуфни сайласа ҳам ҳам бўладурки, форсий, туркий хат саводи бор... 

                                                 *  *  *

  Биринчи Думаға биздан вакил борган йўқ.  Иккинчиға борди ва аммо оз. Туркистонни беш областиға  ўн милиёнға яқин мусулмон ва  етмиш минг қадар насоро бордур.  Бу икки тоифани ҳар биридан 6 нафардан вакил  талаб қилиниб эрди. Ҳануз бизни дард ва талабимизни баён қилмасдан илгари Иккинчи дума вакилларининг фуқаро нафи ва ҳукумат зарариға  бўлгани учун ва баъзи вакилларни фикри балки дин ва ҳукуматни бузмоқчи бўлгани учун қолдилар. Учинчи Дума учун сайлов қоидаси эълон қилинди. Биз, туркистонликлар ва Сибир халқларини учинчи Думаға вакил юбормоқдан вақтинча маҳрум қилинибдур. Холбуки биз юборган вакиллардан ҳукуматнинг аксига сўзлагани йўқ. Ва Туркистон вакилларидан ёлғуз Самарқанд вакили Тошфўлод Халилов ер солиғини озаймоғи  хусусида биргина мартаба сўйлаб эрди.

                                                   *  *  *

Эй Туркистон мусулмонлари, биродарлар, ибрат назари ила боқинг, ҳолимиз надур? Бу кун бу ишда саъй қилмасак, эртага дин ва маишатимизға (тирикчилигимизга) зарар келур, сўнгра иложсиз қолурмиз. Депутат юборайлук, подшоҳимиз одил ва меҳрибондур. Ўн миллиён халқ тарафидан ҳукумати хумоюн  боргоҳларига борган депутатларни ноумид ва қуруқ, албатта жўнатмайдурлар... Ва илло, бул турушимиз ила йўқ бўлармиз...

                                                                     Тўпловчи Нусрат РАҲМАТ
         Манба:  Маҳмудхўжа Беҳбудий. Танланган асарлар 2018  https://nusratrahmat.blogspot.com/

Комментариев нет:

Отправить комментарий