" МЕН КАШФ
ЭТГАН ҲИНДИСТОН"
Салобатли Тож Маҳал ёдгорлигидан чиққач, таржимонга илтижо оҳангида юзландим:
“Бу шаҳарга бизнинг бағоят шакаргафтор шоирамиз Зебунисо қабрини
зиёрат қилиш умидида келганман.
" У - бизнинг шоирамиз, деди, таржимон жавобан,
чунки бир умр Аграда яшаб, ижод этди".
"У - башар шоираси, томирларида турк ( ўзбек) қони
оқади, форсий забонда ёзди. Демак, Зебуннисо-- ҳинд фуқароси,
турк фарзанди, форс тожик шоираси, дедим, андиша билан. У малак - бизнинг жигаримиз!
У кулди, аммо ҳафсаламни ҳам пир қилди. " Шоира Аграда яшаган
бўлсада, Деҳлида дафн этилган".
Деҳлида бўлганимда ҳам, унинг қабрини суриштирган
, аммо кўплардан мантиқли жавоб ололмаган эдим.
Ўксиб кетдим ва бу орзу дилимда армон бўлиб қолди.
Азиз ватандош! Мабодо,
йўлингиз тушиб, Деҳлига бориб қолсангиз, унинг руҳини шод этинг. Ўзи
ёзганидек “ Шоҳ қизи бўлса ҳамки, умри
ёлғизликда, изтироблар билан ўтган” нуқтадон соҳибжамолни унутиб юбормайлик!
Илтимос!!! Ота юртдан биров
келмади, деб ўксимасин, муштипар...
* * *
Саёҳатим ҳақида батафсил ёзганман.
Ҳаволамга кириб,(nusratrahmat.blogspot.com) "Ўзбекча солнома"
бобидан 2013 йил постларига қаранг
Комментариев нет:
Отправить комментарий