“УРУШНИ ЁМОН ОДАМЛАР
БОШЛАЙДИ”...
Мен, фашист босқинчилари ҳужумидан ўн кун
ўтиб, дунёга келганман. Урушнинг машъм
уқубатларига эса ақлимни танибоқ, юзма-юз бўлабордим.
.Шаҳарда яшардик, у замонлар. Ойим билан эрталаб дўконга чиққанимизда, нон
ваҳимасига дучор бўлган умидвор ва афтодаҳол одамларни кўрардим. Бир бурда
қора буханка фақат нон карточкаси бўлганларга бериларди. Ойим камзулларининг ички
чўнтакларидан қоғоз чиқариб, дўкончига узатардилар. У катта пичоқ билан буханка
нонни ўртасидан чаққон кесиб, тарозига қўяр,
сўнг ойимга узатарди. Ойим иккаламиз, оч баччағардан, қоч баччағар,
деганларидек,. минг бир хавотир билан
ортга қайтардик.
Ғалабадан кейин фронтдан бўшаган
автомобилларни колхозларга тақсимлашди, Ургутдаги. *Шарқ юлдузи” колхозига
берилган “ политурка”ни дадам ҳайдайдиган
бўлдилар. Биз ҳам ўша ерга кўчиб бордик.
Илк
бор мактабга бориб, муаллимизнинг бир оёғи ёғочдан эканлигини кўриб қолдим. Бу, мен учун. жуда
ғайриоддий, ўта нотабиий бўлиб
туюларди . Аммо у киши жуда меҳрибон, ғамхўр
эди.
Урушга бўлган нафрат ўшандан бошлаб шаклланган эди мурғак
қалбимда.
Дастлабки шеърларимдаёқ урушга бўлган нохуш
муносабатимни қоғозга туширганман.
ЁҒОЧ ОЁҚ
Ёғоч
оёқ ғичирлайди,
Ғичирлаб хазин-
Одамларга баён этар,
Серҳасрат арзин:
“Мен садақайрағоч эдим бир замон
Она ергинамнинг чайир ўғлони.
Чорак аср аввал кесиб беомон,
Кесилган оёққа улашди мани
Чорак аср мадад бўлдим-у, аммо,
Оёқ бўлолмадим, бўлолмайман ҳам.
Чорак асрдирки, менга муаммо:
Мажруҳ этар нечун одамни одам,,,
ЕР ВА
ОДАМЛАР
-Ким юзинг қуёшга бурди,
она-Ер,
Ким сенга мангулик берди,
она-Ер
Ва илк бор кўз ёшинг
артганлар кимлар?
-Одамлар!
-Ким у сени боқиб, бахтини
топган,
Ким у табаррук, деб тупроғинг
ўпган.
Содиқ тақдирдошинг-қуёшинг
кимлар?
-Одамлар!
-Айтгин, ким аҳволинг аянч
этмоқчи,
Нуроний онани топтаб кетмоқчи
Ва дўзах этмоқчи бағрингни
кимлар?
-Одамлар!
-Она-Ер, наҳотки йўқ
халоскоринг,
Наҳот кул бўлади гулдек
рухсоринг,
Айт, ажал олдини тўсолур
кимлар?
-Одамлар!
ОНА-ЕР
Агар гуноҳ қилса одамлар,
Ларзага кирармиш она-Ер.
Тупроққа қон тўкилган дамлар.
Сесканиб кетармиш она-Ер.
Тириклар тинчланинг, бағримда
ётган
Марҳумларнинг бузманг
ҳаловатин, деб
Безовта бўлармиш она-Ер,
Илтижо қилармиш она-Ер…
АФСОНА
Ривоят қилурлар: ўтган бир
замон,
Ўлимга буюрмиш ўз
навкарин хон;
Навкарнинг ҳамқишлоқ
дўсти ўша он,
Хонга таъзим қилиб,
дебди: “Эй, султон,
Уни озод эту мени эт
қурбон;
Унинг онаси бор, қон ютмасин,
қон!”
Шоҳ мардлик олдида бошин
эгибди,
Икки навкарни ҳам озод
этибди.
ХИЁНАТ
Ногоҳ болта ботди чинор
жисмига,
У дардли ингради, тўкди аччиқ
ёш.
Ажаб, саботининг йўқ эди
чеки,
Худди метин эди ундаги
бардош?!
Болта сопин таниб, чекканди
қайғу,
Ахир, ўз шохидан бўлган эди
у.
Эрнест Хемингуей: “ Урушни ёмон одамлар
бошлайди, унда яхши одамлар ўлади” дейди.
Тағин бир донишманд: “Инсон минг йиллар
давомида ўлкан тараққиётга эришди, аммо ақлли бўлолмади, Агар
ақлли бўлганда, бир-бирининг қонини тўкмасди”, дейди.
Мен урушни бошламоқчи бўлган ўша ёмон одамнинг
ҳам оёғига йиқилиб, бу ақлсизликни қилма,
дейишга тайёр эдим.
Комментариев нет:
Отправить комментарий