воскресенье, 3 декабря 2023 г.

 

ЭНГ АШАДДИЙ КАЛЛАКЕСАР




Чикатило!
Бу совуқ фамилия ҳойнаҳой қулоғингизга чалинган чиқар 1991 -1992 йиллар давомида ана шу хунхўр ҳақида ёзмаган газета–журналлар кам
қолди. Туғри, ахборотлаар бир–биридан фарқ қилар: рўзномалардан бири Чикатило йигирмадан
ортик қиз–жувонни зўрлаб, кейин чавақлаб таш- лаганини ёзса, ўзгаси анна шу рақамни ошириш
ёки қуюқроқ ранг бериш пайида бўларди. Жиноят
тафсилотлари ҳам шунақа: хақиқат билан афсона ўртасидаги чизиқни ҳамиша ҳам илғаб бўлмасди.

Боиси: ҳали тергов тугамаган, ҳукм ўқилмаган эди.
Тергов бир йил давом этди. Суд Чикатилони
отиб ўлдириш ҳақида ҳукм чиқарди. Орадан бир
йил ўтгач – 1993 йилда ҳукм ижро этилди.
Нақ 53 ( эллик уч ) қиз ё аёлни зўрлаган ва
сўйган бу аблаҳни отиб ташлашгани тўғри бўлиб-ди дегандим ўзим ҳам аввал. Кейин эса тергов
жараёнларини ўқиб, отилган одамлар тақдирини ўрганиб, фикримдан қайтдим. Ўлим жазоси бир умрлик қамоқ жазоси билан алмаштирилиши зарур
экан, деган қатьий хулосага келдим.
Чикатилонинг жинояти билан ман ўртага
қуяётган муаммо бир–бирини инкор этадигандай,
қутбнинг икки томонидай бўлиб туюлиши мум-
кин. Аслини олганда, ҳар иккисида ҳам инсон тақдирига муносабат ётибди.
Майли, кечинмалар хусусида йўл–йўлакай
баҳслашармиз.
Матбуот Чикатилони бетиним қотил, хунхўр жаллод, йиртқич – хуллас, инсоннинг беҳудуд нафра- тини ифодалайдиган ҳақоратлар билан «сийлаб» турди.
Зино қилиб, кейин пичоқ санчиши машъум
изни йўқотиш учун қилинган чора деб ёзишди.
Бошқалар бу ҳолни қандайдир касалликка йўйиш-
ди ва ҳакозо.
Мавзудан андак чекиниб, этиборингизни та-
биатга, аниқроғи бўри ёки шерга қаратмоқчиман.
Агар бу йиртқичлар бирор инсон хунини татиб кўрса, умр бўйи одам овчисига айланади. Ёлғиз,
ожизларга ташланади, болакайларни олиб қочади.
Бундай ҳайвонлар жуда маккорлашади. (Эҳ-
тимол, инсон қонидан ўтар). Ман–ман деган овчи- ларни доғда қолдириб, ҳали бу қишлоқда, ҳали у даштда одамни ёриб кетади. Ҳар гал изини уста- корлик билан яширади.
Ҳа, биз кўп саволларимизга айнан табиатдан жавоб излашимиз зарурга ўхшайди. Фақат савол
бериб, жавобини тинглайбилсак кифоя. Инсон гўштидан мазахўрак бўлган шер билан бўри ҳақи-
да сўз юритдик. Ҳатто илон, заҳарли илон ҳам хун
таъмини татиса хавфли душманга айланади. Ёки кана, чивинни олинг. Улар сизни топиб бораверади
Хўш, бу не ҳикмат? Эҳтимол, инсон яъни mono sapiens қон томирларида вужудни сармаст қилувчи, сафо берувчи модда бордир ва унга нашаванд бўлган жонзод ўзини идора этолмай колар?!
Газеталардан бири Чикатило ҳақида шундай деб ёзди. «Чикатило овга чиққанди ўша куни. Қонга ташна йиртқич ўрмон ёқалаб бораркан, қаршисидан тўққиз–ун яшар қизалоқ чиқди.У қўзиқорин терар- ди. Чикатило нигоҳлари билан уни пайпаслаб чиқди, сўнг хотиржамгина деди: «Бу ерларда қўзиқорин кам бўлади, юр мен сероб жойни кўрсатаман». Қиза -лоқ беихтиер унга эргашди. Бу ғаркўз амакиниг нигоҳлари олдида лахта–лахта қилинган навқирон вужуд, қизалоқнинг хаёлида эса қузиқорин дегани тўкиб қуйилгандай сероб жойлар намоён эди.
Улар овлоқ сўқмоқлар бўйлаб анча ичкари
киришди. Чикатило атрофга тағин бир бор хавоти- рона кўз югуртирди–ю қизчага ташланди, унинг
нозик бўйнидан тутиб йиқитди, чайир қуллари билан қисди. У дод деёлмади. Қотил чап қўли билан ўлжа сини ерга босиб, ўнг қули билан кийимларини ечиб ташлади. Зўрлаб бўлгандан кейин ҳамон хушига келмаган қизалоқнинг кўксига тиғ санчди. Унинг жимгина сизаётган қонидан бир қултум ичди-ю, йўлида давом этди.
Гап шундаки, Чикатило биринчи ёки охирги хунхўр нашаванд эмас. Бундай вос–вослар бўлган ва бўлиб туради. Ўтганларини билиб кўйиш, кела- жакдагисидан огоҳ бўлиш шарт! Ҳа. шарт. Ахир, фарзандалар, сингиллар, опалар бор...
Қўлимга француз ёзувчиси Мишель Бриснинг «Ғаркўз қассоб» романи тушгандан кейин бу касал лик (агар шундай деб ҳисоблайдиган бўлсак) айниқса ғарбда кенг таркалганига гувоҳ бўлдим. Мазкур асардан бир бобини таржима қилдим. Уни
эътиборингизга ҳавола этишдан олдин огоҳланти-
риб кўяй: асарда беҳаё гаплар ғиж–ғиж. Начора ғарб – ғар(б)да. Бундай бешармликка тобингиз бўл-
маса, уч -тўрт вароғини ағдариб қуйиб, давомини
ўқиб кетарсиз

* * *
Бу серғалва оламда кўпларга сирли бир иллат илашган бўлади ва ўша дард оёғига урилган тах-
качдай умр бўйи судралиб юради. Эндигина йигир-
ма икки ёшга тўлган Боб Мак Рой кўп йилдан бери аёл кишини ўлдиришни истарди. Мазкур истак ривож топиб, мақсадга, аниқроғи, касалликка айланганди.
Ана шу нохуш ният унда қачон пайдо бўл- ганини ўзи ҳам эслолмайди: аммо бу фикр тобора пишиб, такомиллашгач, қон ва ўлим ташналигидек шум муддаога қарши бош кўтарди. Аммо ҳарчанд қилса ҳамда ёзув хаёл уни тарк этмади.
Эркакона истак билан аёлга яқинлашиш, унга хушомадлар қилиш, бадаларини эҳтирос билан ўпиш, шаҳвоний эҳтиросларини қондириш билан бирга уни пичоқлаш, бўлакларга бўлишни истарди. Буни аёлга бўлган нафрат деб баҳолаш
камлик қиларди: очлик, ташналикка ўхшаш бот- бот ўзини эслатиб турадиган талаб, мавҳум бир
инстинкт эди у. Ана шундай дақиқалардан реаллик кўзга кўринмас, одамлар ва буюмлар аллақандай сарғиш туман орасида қолгандай туюлар, уларнинг
контур ва овозлари сезилмай қоларди. Қулоғига эса
дилни ғаш этувчи бир шовқин келар, заковат эса тубсиз, қора бўшлиққа чўкиб кетарди. Тутқаноққа ўхшаш дард бир неча дақиқа давом этар, сунг Боб ўзига келар, андак каловланиб тургач, муътадил ҳолга тушар ва энсасидаги оғриқни ҳисобга олмаганда, бошидан кечирган ҳолатини ҳеч нима ёдига солмас- ди.
Бирор киши – отаси ҳам, ўгай онаси Фанни
ҳам Бобнинг бунақа бедаво дардга йўлиққанини
билишмасди. Улар соғлом, бақувват йигитчанинг
фақат чиниққан ташқи қиёфасини илғашарди, хо-
лос. Қизлар ҳам унга ўзгача суқ билан боқишарди.
Ҳозир Брижит ювинаётган ваннада, ногаҳонда Бобнинг сўқир дарди аввалгисидан ҳам аянчлироқ тутиб қолди, «Ўзини тутиб олиш учун бошини ил- кис силкиб, хаёлини бошқа томонга чалғитмоқчи бўлди. Аммо тушида босинқираётгандай кўз ўнгида қиймаланган бадан, шириллаб оқаётган куюқкқина қон намоён бўлди. Енгилгина қалтираётган бармоқ- лари дандон сопли, ўткир пичоқ солинган жинси шимининг чўнтагига қараб ўрмалай бошлади. «Бўш келма, хитоб этарди ички бир овоз, имиллама, фур- сат қўлдан кетмасин. Бундай ўнғай вазият қайтиб келмайди. Вужудига боқ бу еб тўймаснинг: пичок билан чавақлаш нақадар роҳатбахш».
«Йўқ, инкор этди Боб бор салоҳиятини ишга солиб, бундай гуноҳ қилмайман!» Бояги овоз эса унинг устидан масхараомуз кулгандай бўлди. Шу билан бирга алланималарни шипшийверди, шипший- верди.
«Нима қилибди, ўзича хулосага кела бошлади Боб, мен америкалик бўлсам: бу шаҳрда танишмай- ди, шубҳаланадиган итнинг ўзи йўк, Эртагаёқ бош олиб кетаман Париждан. Полиция сирли ўлим ҳақи- да бош қотириб, энса қашлаб юрганда эркин ша- молдай дунёнинг у чеккасида бўламан. Хўш нима- дан чўчишим керак?!»
Боб ханжар дастасини ҳадиксирабгина тутгани да эшик қўнгироғи жиринглаб қолди. Икковлари ҳам чўчиб тушишди. Аммо бу хавотирланишнинг сабаби ҳам икки хил эди.
- Жин урсин, - жаҳлга минди Бриджит,-мутлақо эсидан чиқибди, - бу таъминотчи!
Боб гипноз асоратидан холи бўлгандай чуқур нафас олди. Унинг нигоҳлари тиниқроқ кўра бошла- ди. Бриджит қип яланғоч бўлса ҳамки Боб жинси- ни ечмаганди. Шунинг учун биринчи бўлиб эшик томон интилди. Уни очиш олдидан энсасидаги оғриққа эътибор бермай чуқур–чуқур нафас олди.
- Кечки овқат, - деди эшик олдида турган киши махсус қутига солинган таомни Бобга узатаркан, - Буниси счети, - қўшиб қўйди у.
Боб Мак Рой қоғоз парчасини беихтиёр чўнтагига суқиб, у ердан пул олди. Тан олиш керак,
Бобнинг отаси бу масалада соховатли эди, «У жойлар дабдаба ва маишатни хуш кўради», деган эди у ўғлига истаганича пул олишга имкон бераркан.
- Етадими, - сўради Боб иккита беш юз франк= лини узатаркан.
- Бунга қайтимим йўк, - деди жавобан таъминот- чи.
- Қайтим керак эмас, - деди Боб хотиржамлик билан.
Қули бандлиги учун Мак Рой эшикни оёғининг учи билан ёпди. Бу орада Бриджит оқ шойи либосини кийиб олишга улгурганди.
- Юр, энди тўшакда давом эттирамиз, - эркалан- ди аёл.
Хобгоҳнинг учдан бирини катта қўшкаравот эгаллаганди.
- Сен ҳали қониқмадингми – сўради Боб ялан- ғоч Бриджитни қучоғига оларкан,
Шу пайт телефон зарб билан жиринглаб қолди.
- Аблаҳ, - қаҳрга минди ҳаволатбахш қониқиш- дан тўлғанаётган Бриджит, - агар ўша бўлса дунёга келганидан пушаймон бўлади.
У адашмаган экан.
- Разил! – бақирабошлади телефонда. – Ярамас!
Таъбига ўтиришмайдиган эркаклар билан ҳамиша шу оҳангда гапирарди. Сим қоқаётган
Максим Коффе эди.
- Бошимни қотирма Максим, - буйруқ оҳан-
гида давом этди аёл, - башарангни кўришга, ово-
зингни эшитишга тобим йўк! Истамайман, тамом!
Орамизда ҳеч нарса йўқ, ҳеч гап бўлмаган. Тушу- нарлими?!
- Нима, - тағин ҳам овозини кўтарди Брижит, -- жириллама, қоқвоз! Мен эркин – озод аёлман! Нимани истасам, шуни киламан, ким билан истасам, ўша билан ётаман! Тушундингми?!
У дастакни зарда билан ўрнига қуйиб, изоҳ берди, - Бу каллаварам – аввалги ўйнашим. Орани очиқ қилганимга уч ойдан ошди. Ҳамон ортимдан эргашиб юрибди, ипирисқи, лакалов!
Брижит ўзини янги ўйнаши бағрига отар экан, Максимни лаънатлашда давом этди.
- Собиқ ўйнашинг бу ерга келиб қолмайдими – хавотирланиб сўради Боб.
- Келиб кўрсинчи? Башарасига солмайманми…
Боб узун ва чайир қуллари билан аёлнинг
белидан тутди кейин пастга тушабошлади.
- Бақирсам ҳам эътибор берма, - нозланди аёл – кайф қилсам чидаб туролмайман.
Шунда бирдан… Боб аёлнинг овозини эшитол- май қолди. Кўз ўнгини мавҳум қоронғулик қоплади. Брижитнинг опоқ думбаларини силаётган қўллар юқорига қараб ўрмалади. У аёлни буғиб ўлдириш, кейин эса қиймалашни режалаштирганди.
- Нима ақлдан оздингми, - ҳушёр тортди кекир- тагида оғриқ сезган Брижит.
Панжалар қаттиқроқ қисилаётганини ҳис қилган аёл жон ваҳимасида ногаҳоний рақиб чангалидан чиқишга ҳаракат қилди. Ишқий эҳтирослардан унинг бадани намиқиб терлаган эди.Шунинг учун бўлса ке- рак ҳаракати беҳуда кетмади – юлқиниб чиқаолди.
Боб буни кутмаган эди У ўлжасини тутиш учун ўрнидан турганида Брижит ўзини ўнглаб олиб, рақибга зарба беришга шайланди. Ранги, киёфаси батамом ўзгариб, ҳиссизлик касб этган: роботга, механик одамкушга айлангаш вос–воснинг қўлида пичоқ ялтиради. Бриджит орқага чекинмоқчи бўлганда, кечки овқат қутисига қоқиниб, мувозанат- ни йуқоди. Жаллод жуда яқинлашиб қолгани учун Брижит қочиб ваннага кирди, аммо унинг эшигини беркитишга улгурмади. Ёпирилиб келаётган жаллодга қараб: “Тирик мурдалар туни» деган ваҳимали филмдаги одамкушни эслади. Аввал нимадир деб
илтижо қилди, кейин қўлига тушган совуқ тароқ,
шампуни унга отабошлади.
Буларга тариқча парво қилмаган Боб Брижит- нинг юрагини мўлжаллаб пичоқ санчди.Кейин тағин, тағин. Зум ўтмай ванна қонга беланди.У жон бераёт- ган аёлга бироз тикилиб турди-ю, сўнг ташқари чиқди.
Боб бу даргоҳни ҳадиксирабгина тарк этганида тун ярмидан оққан эди. У такси ҳам тутмай меҳмон- хона тамом пиёда одимлаб кетди.

* * *
Майли, тагин Чикатилога қайтамиз
Бу хунхўрни Игор Костоев раҳбар бўлган ўта хавфли жиноятларни очувчи гуруҳ қўлга олди. Бир- қатор газета–журналлар мазкур гуруҳни кўкларга кўтариб мақтади. Костоевнинг ўзини комиссар Ката- нига қиёслашди.
Аслини олганда, гуруҳнинг йигирмага яқин аъзоси атиги битта жиноятчини саккиз йил излашди. Чикатилонинг милиционерлардай рацияси, тўпончаси, машинаси йўк, улардай катта маош олмайди. Саккиз йил давомида йигирма кишига чап бериб, яшириниб юрди ва эллик уч кишини ҳаётдан бенасиб этди.Улар кимнингдир қизи, хотини, синглиси эди.
Қайғулар, ҳайратлар, мотамлар…
Рио де Жинейрода жиноятни йигирма тўрт соатда очмаган полиция гуруҳини ландавўр ва ла- калов ҳисоблаб, ишдан четлаштиришаркан.
Костоевчилар эса тугунни бир қўл билан еч- моқчи бўлган қасамхўрларга ўхшаб кетади.
Тўғри, Чикатило маккор, бирор из, ашёвий
далил қолдирай, ҳидини чиқармай қассоблик қил-
ган. Бунинг устига турли шаҳарларда иш кўрган. Журналистлар комиссар Катанига тенглаштирган ўша Костоев ва унинг шерикларидан тадбиркорроқ
бўлгани учун ҳам саккиз йил давомида қон тўккан у!
Майли, мен тафсилотлар ҳақида гапирай, хуло- саларни ўзингиз чиқаринг.
1982 йилнинг май ойида Ростов шаҳри яқи- нидаги электр поезди бекатига туташ ўрмондан поли- техника институти студенти Катя И.нинг жасади топилади. Экспертиза марҳумани тўрт кун илгари ўлдирилганини аниқлайди. Буғилган, тажовуз қилинган, кўксига уч бор пичоқ санчилган, Бу тўла тафсилот эмас. Мутахассислар актида яралар
нинг ҳажми, характери, ўлимининг содир бўлиш
сабаблари илмий тилда баён этилган, албатта.
Атрофдан бирорта ашёвий далил топишолмайди, қотил бармоқ изи ҳам қолдирмаган. Искович ит роса ғингшиб, темир йўл томон равона бўлади.
Зудлик билан оператив группа тузилади, шубҳали одамлар рўйхатга олинади.
Шу орада терговчи Рябов Катянинг кундалик дафтарини ҳижжалаб ўқиб, қуйидаги ёзувнинг остига чизиқ тортади: “Ярамас В. Билан уришиб қолдим Нияти бузуқ. Энди гаплашмайман».
Володя деган йигитча юқори курс студенти бўлиб, Катя билан учрашиб тураркан.Уларни кинода, ўрмон сайрида кўрганлар бор экан. Дарҳақиқат йигирма тўрт соат давомида Володя қўлга олинади. Биринчи суҳбат чоғида Рябов Катянинг нобуд бўлга- нидан сўз очмай уларнинг муносабатлари, учрашув- лари билан қизиқади. Володя қизни мажнунона
севишини тан олади, масаланинг моҳиятига етмай
анграяди. Иккинчи суҳбатда тергувчи кундалик дафтардаги ёзувни ниқтаб кўрсатади изоҳ сўрайди.
“Ҳа, мен ўрмонда… лекин у кўнмади».
Ҳуллас, Катянинг ваҳшиёна ўлдирилганидан воқиф бўлган йигитча беҳудуд дард, надомат
билан йиғлайди. «Уни сен ўлдиргансан!» дейди терговчи қатъий қилиб. Ошиқ йигит бундан баттар
надомат чекади, қасам ичади. Кейин эса бўйнига
олдиришади.» Уни мен ўлдирдим, мени тезроқ отиб ташланглар», деб зорланади. Аммо терговчилар
қаҳрга минган, ҳаяжонга тушган одамлар билан қандай муомала қилишни билишади. Тағин далда
беришади.
Инсон тақдири устида сўз кетганда бўйинга олишнинг ўзи кифоя эмаслигини, буни исботлаб
бериш кераклигини шаъма қилишади. Володя исботлаб беради: ўрмонга олиб боргани, зўрлагани,
пичоқлагани… Тағин илмоқли саволлар, аргументли жавоблар.
Институт комсомол қизлари зудлик билан
имзо тўплаб Володяга олий жазо чораси қўллашни талаб қилишади.
Бир ойдан сўнг вилоят суди ошиқ йигитчани қатл этиш ҳақида ҳукм чиқаради. Қирк уч кундан кейин ҳукм ижро этилади.
Ҳаммаси рисоладагидай. Аниқ ҳужжатлар,
далаллар асосида, заррача эътирога ўрин қолдирмай амалга оширилади.
Орадан олти ой ўтгач шаҳарнинг бошқа бир чеккасида, ўрмонга туташ жойда ўн яшар қизалоқ- нинг жасади топилади. Қарашса худди Катядек зўрланган, кўксига пичоқ санчилган, маммаси тишлаб олинган.
Муҳтарам ўқувчи! Мен юқорида узуқ –юлуқ ҳолда олий жазо ҳукмини бир умрлик қамоқ билан алмаштириш зарурлигини ёзган эдим. Катяни ҳам,
ўн яшар қизалоқни ҳам Чикатило ўлдиргани бир
неча йиллардан кейин аён бўлди.
Бечора Володя! Қайбир хатонинг қурбони у?! Бунга терговчилар сабабми ёғуд ўлим ҳукмини
жорий этган қонунчилар?! Балки униси ҳам буниси
ҳаммасдир: мажнунона, муҳаббат қурбони бўлгандир,
шўрлик Володя.
Ўша ўн яшар қизчанинг отаси уюшган жиноят- чилар саркори экан, Костоевга учрашиб, қотилни
топган кишига «Волга» ваъда этади, шубҳали киши-
лар рўйхатини тутқазади.
Шундан кейин бу иш “ўрмон» деб номланади. Гуруҳга қушимча изқуварлар ажратилади, шубҳага олинганларнинг ҳар бир қадами назоратдан қочи- рилмайди.
Аммо арқонни жуда узун ташлашган эканми олти ой орасида тағин икки қиз худди шу усулда ўлдирилади. Қотилликнинг бири Киев, иккинчиси Ленинград шаҳри яқинида содир этилади. Тергов ишларига мазкур шаҳарларнинг ҳам донгдор изқу- варларни жалб этишади.
Узоқ баҳс–мунозаралардан кейин жиноятчи- нинг тақрибий портретини яратишади улар, Ана шу таърифга биноан у тахминан 25 – 30 ёшларда, ав- вал спорт билан шуғулланган бақувват, келишган киши. Илгари судланган, ҳеч қаерда ишламайди:
чаласавод. Ростовда туғилган ва шу ерда прописка қилинган булиши керак. Руҳий касалик аломатлари
бор. Эҳтимол жиннихонада ётиб чиққандир.Атрофда гилар билан кам мулоқотда бўлади. Кўпроқ электр
поезд бекатларида, ўрмон ёқаларида юради. Гапга
чечан, қизлар аёлларни тез қармоққа туширади. Унинг қўлида дипломат бор ичида ўткир пичоқ.
тўпонча бўлиши керак.
Таъкидлаб ўтаман, бу тахмин кўп асосларга
таяниб тузилган. Жиноят харакатлари, мулоҳазалар
ҳисобга олинган. Бу 1983 йил эди. Лекин тахмин-
-тахминда 1990 йилда кўлга олинган Чикатило салкам эллик ёшда, ҳеч қачон спорт билан шуғул-
ланмаган, новча манфур, аввал судланмаган, фаб-
рикада таъминотчи бўлиб ишлайдиган олий маълу-
мотли (филолог) КПСС аъзоси, оиласи, икки фарзан- ди бор, мутлоқо соғлом, атрофдагилар билан ҳуш-
момила киши экан. Қўлида кичик сумкача, ичида пичоқ, чилвир.
Қаранг–а, қанча катта фарк. Эҳтимол, изқувар- ларни ҳам чалғитган нарса ана шу фарқдир.
Майли, хулосани айтиб қўйишга шошилмайлик. 1985 йили Анатолий Кравченко деган киши шубҳа билан қўлга олинди. Бу одамнинг қопқонга тушиш тафсилоти ғалати. Костоев гуруҳида ишловчи Зоя деган лейтенант қиз тузоқ сифатида бекатларда юради, хотин – қизлар билан мулоқотда бўлган шубҳали кимсаларни кузатади, ўзини уларга мойил қилиб кўрсатади.
Ростов яқинидаги бекатлардан бирида Кравчен ко Зоянинг қармоғига илинади. Танишувдан кейин уни ўрмонга таклиф этади. Зоя қараса, бу одамда улар излаётган қотилнинг ҳамма аломатлари бор: татуировка қилинган қулида дипломат, гапга чечан, хушқомат. Улар анча ичкари киришади. Кравченко бу хушрафтор, оқтомоқ ва арзон ўйнашнинг уёқ–буёғини ушлаш пайида бўлади. Зоя эса нуқул чап бериб бўлар–бўлмас нарсаларни сўрайверади. Шуниси ғалатики, бу жавоблар ҳам қиз кутгандай бўлиб
чиқаверади. Эзмалик жонига тегади, шекили.
Анатолий қизга ташланиб, уни остига олади.(Эркак-
чилик: ғунажин кўзини сузмаса, буқа ипини узмай-
ди). Эҳтиёт чораларини кўриб қуйган Зоя уни тепиб юбориб, ўрнидан туради ва рақибига тўппонча тўғри- лайди! Кейин рация билан шерикларини чақиради.
Текшириб кўришса, Кравченко Ростовда туғил- ган, аввал аёл кишини зўрлагани учун қамалиб чиққан, ҳеч ерда ишламайди.
Кравченко бир ойгача ҳеч нимани бўйнига
олмайди. Кейин гарданига қўйишади. У бир эмас, олти хотин–қизни ўлдирганини ёзиб беради. Газе-
талар қотил қўлга тушганлиги ҳақида шов-шув кўта-
ришади.
Судда у тағин тонади, аммо жабрдийдаларнинг дарғалаб қавмлари, улардан совғаю мукофотлар олиб қўйган терговчилар ҳамма воситаларни ишга солиб. уни отиб ташлашни талаб қилишаверади, Суд уни отиб ўлдириш ҳақида ҳукм чиқаради.Тағин хатога йўл қуйишдан чўчиган жиноят кодексининг даққоқ каламушлари ҳукм ижросини уч ойга чўзишади.
Мен инсонни отиб ўлдириш калтабинлик экан- лигини таъкидлашдан олдин тағин бир аянчли воқеа хусусида сўз юритмоқчиман.
1990 йилда Чикатило қўлга олингандан кейин, изқуварлар гуруҳи устма–уст қўпол хатолар қилга- нига ишонч ҳосил этгач, виждон азобиданми ёки бошқа сабабданми Львов шаҳрига – Кравченконинг онасиникига боришади. «Марина Никифоровна
бизни кечиринг, дейишади, хато килибмиз, ўғлингиз
бегуноҳ экан. Беҳудага отилибди…» «Анатолийни
отишдими» қулоқларига ишонмай сўрайди кампир.
Аён бўлишича, унинг қатл этилганини кам- пирдан яшириб юришган экан. Бояқиш ғайритабиий тарзда фарёд чекади-ю юрагини чангаллаб йиқила- ди. Начора, инсон қалби ғаладон эмаски, ҳамма нарсани сиғдираверса…
- Тағин: Кравченко қўлга олингач, қизлари сингиллари ўлдирилган аламзадалар ал қасосу, ми-
нал ҳақ дея бош кўтарадилар. Фамилияси Кравчен-
ко бўлган оилалар, одамлар икки кунда шаҳарни
тарк этишга мажбур бўладилар.
Мен ноҳақ нобуд бўлган Володяни, Анатолий ни эсласам, рахматли бувимнинг маҳзун аллалари ёдимга тушади.
Балолардан, қазолардан алҳазар!
Нохуш, нохуш сазолардан алҳазар!
Остонамни омон сақла ўзгинанг,
Ноҳақ туҳмат,
Жазолардан алҳазар!
Алҳазар – о
Алҳазар – о
Алҳазар...
Йўқ, илдизига қараш керак!
Бу қисматларга қупроқ жамиятда олий ҳукм- нинг амал қилиши сабаб деб ҳисоблайман. Володя билан Кравченко бир умр қамоқ жазосига ҳукм қилинганда хатоларни тузатиш мумкин бўларди, албатта!
Аслида Кравченконинг ноўрин қурбон бўлган- лиги Чикатилонинг қўлга тушгандан кейин эмас 1986 йил, яъни у қатл этилгандан икки ой ўтгач аён бўлди. Тошкентнинг аэропорт районида (ҳуж- жатларда шундай деб қайд этилган) ўрта ёшдаги
аёлнинг жасади топилди. Айнан буғилган, зўрлан –ган, юрагига пичоқ санчилган, мамаси тишланган. Кейин Олмаотада…
Вой, аблаҳ!
Нақадар ноўнғайлик!
Демак, тантаналар анча эрга нишонланган экан. «Ўрмон» операциясини давом эттиришдан ўзга чора йўк.
Ким у олчоқ?! Қандай қилиб қўлга олиш керак, арвоҳ ургурни?
Шундан кейин ҳам у тўрт йил давомида
Костоев гуруҳини ( бошқаларни ҳам ) таҳликага солиб, қақшатиб юрди. Турли шаҳарларда қизлар,
аёлларнинг қонга бўланган жасадлари топилаверди.
Шубҳага олинган ўнлаб кишилар қамоққа ташлан-
дилар.
1990 йилга келиб ногаҳонда Чикатило ҳам шуб- ҳа билан, тасодифан қўлга тушади. Қотил элекр по- ездидан дейди аёлни тушиб қолишини талаб этади, лекин у кўнмайди. Буни кузатиб турган изқуварлар иккаласини ҳам олиб кетишади. Чикатилонинг ви- зиткасидан ўткир пичоқ ва чилвир чиқади. Аёлни ўрмон сайрига таклиф этганини буйнига олади. Уни роса сўроқ қилиб, пичоққа илинадиган гап чиқаришолмайди. Жавоб бериб юборгандан кейин санчиклаб ўрганишса, айнан жасадлар топилган Киев, Ленинград, Тошкент, Алмати шаҳарларига идора томонидан командировка қилинган экан.
Қайта тутиб, сиқувга олишади. Зўр келгач, гарда- нига олади ва исботлаб беради.
Қонун посбонлари тағин адашишмадимикин?
Йўқ, бу гал улар айнан қўли қон қотилнинг ҳиқил-
доғидан тутишган эди. Узоқ давом этган савол- жавоб, таҳдид, алдам–қалдамлардан кейин қирқ
хотин–қизни ўлдирган, деган айбномага Чикатило
тузатиш киритади. 53 ( эллик уч! ) кишини аспала-
сопинга жўнатганини ёзиб беради. Исбот учун изқуварлар билан бориб, ўрмонларда кўмилган ёки
суякларигина қолган жасадларни кўрсатади.
Ҳаммаси шу
Тамом. Уёғи ўзингизга аён. Лекин қиссадан
ҳисса даганларидан, икки хулосага тағин урғу бер-
моқчиман.
Биринчидан, Чикатилолар тағин чиқиб қолиши мумкин. Огоҳ бўлишимиз шарт! Қизларимиз, син- гилларимиз, опаларимиз бор!
Иккинчидан, тараққий этган қатор мамлакат-
лардаги сингари бизда ҳам ўлим ҳукми бекор қи-линмоғи зарур. Гап Чикатило ҳақида эмас. Тағин
хатога йўл қўймаслик учун ҳатто шу қотил ҳукм-
дан кейин бир йил сақланади. Барибир ўлимидан кейин муаммолар чиқабошлади. Ғарблик олимлар унинг мия тўқималарида аллақандай модда оз ё
кўп бўлиши керак деб ёзишди Психиаторлар бу
авлоддан–авлодга ўтадиган касаллик бўлиши мум- кин, деб тахмин қилишди. Аммо буларни тадқиқ
қилишнинг иложи йўк эди.
Бу–ку Чикатило, ҳатто Берияни ҳам бир
умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилиш фойдали бў-
лур эди, демоққдалар сиёсатдонлар. Тарих учун анча–мунча маълумотлар бериши аниқ эди унинг!
Келажак авлод ашаддий қотилликнинг бу икки тирик гувоҳини кўриб эшитиб турар, ҳушёр тор- тарди.
Жамиятда ўлим ҳукми бўлмаганда қатағон
йиллари миллион–миллион одамлар нобуд бўлиш-
масди, лоақал бир қисми тирик қоларди!
Майли, бу масалада гап кетар экан респуб-ликамизга қайтайлик. Агар хотирангиз панд бермаса ( кўплар буни унутган ёки эсга олишдан ноунғай
бўлишади.) саксонинчи йилларнинг бошида Ўзбе-
кистонда фамилияси “У” ҳарфи билан бошланадиган пахтачилик министри бўларди. Камтарин, хоксор инсон эди. « Ўзбеклар иши » деб номланган машъум ва қитмир айбнома билан отиб ташланди у.
Эҳ! Худди биз–у сизга ўхшаб, орзу умид-
лари, бола – чақалари, ёр-у оғайнилари бор эди-ку
бечоранинг!!! Хатомизни икки йилдан кейин тушун-
дик. Ҳукумат ҳам, эзма мухбирлар ҳам бу хусусда гапирмай қўйишди. Чунки фожеага фақат Гдлян би-
лан Иванов айбдор эмасди?!
Тағин бир мисол Ғиждивон тумани саркотибини ҳам шу иш бўйича отишга ҳукм қилинганди. У кишининг қавмлари югуриб елиб, ҳукм ижросини андак орқага сурдилар. Ана шу муддат эрку саодат сароби бўлди у учун.
Бугун ҳам бундай мисоллар лак–лак!
1995

Комментариев нет:

Отправить комментарий