ЮНЕСКО
дунёнинг етти муъжизасини аниқлашга киришгандан кейин (2006 йил)« Бекажон»
таҳририяти билан норасмий бўлса ҳамки, Ўзбекистоннинг етти муъжизасини
аниқлашга аҳд қилдик. Газетада сўроқнома ва купон эълон қилинди, бу борада ўз
аргументларимизни ҳам тавсия этдик.Овоз беришда тарихий ёки табиий обиданинг
қадимийлиги, бетакрорлиги, ҳозирги ҳолати ва бошқа хислатлари ҳисобга олинишини
таъкидладик.
Таҳририятга келган хатлар, телефон қўнғироқлари ва каминанинг қўл телефонига
тушган СМСларни жамлаб, ҳар ойда натижаларни эълон қилабошладик. Аммо тезда шу
нарса аён бўлди-ки, республикамизда яшайдиган ва масалага муносабатини
билдирадиган фуқаро, энг аввало, ўз ҳудуди: вилояти, туманидаги ёдгорликни
тавсия қилар экан.
Бу ҳол реал хулоса чиқариш имконини бермас экан. Шунда бир интернетга мурожаат
қилдик ва чет мамлакатлардан ҳам сўровномага иштирок этиш имконини яратдик.
Орадан олти ойлар ўтгач, натижаларни жамлаб эълон қилиш имкони юзага келди. Натижага
эътибор беринг:
1. Регистон мажмуаси ( Самарқанд)
2. Исмоил Сомоний мақбараси ( Бухоро)
3. Шоҳи Зинда мақбараси ( Самарқанд)
4. Минораи Калон ( Бухоро)
5. Биби хоним масжиди ( Самарқанд)
6. Ичан Қалъа мажмуаси ( Хива)
7. Алишер Навоий номидаги Ўзбек Давлат академик опера ва балет театри биноси
(Тошкент)
Бундан кейинги ёдгорликлар ҳам сизни эътиборсиз қолдирмас деб ўйлаймиз.
8. Бухоро арки
9. Улуғбек расадхонаси ( Самарқанд)
10. Гўри Амир мақбараси ( Самарқанд)
11. Интерконтинентал меҳмонхонаси ( Тошкент)
12.Телеминора ( Тошкент)
13.Туркистон саройи ( Тошкент)
Автор: Нусрат Раҳмат н
Комментариев нет:
Отправить комментарий