Шеърият
- Главная
- Таржимаи ҳол
- Автобиография
- Ўзбекча Солнома
- На русском
- Ба тоҷикӣ
- In English
- Видео
- FARZANDGA O’GITLAR
- Hikoyalar
- Kitoblar
- МАҚОЛАЛАР
- Фото
- ЖАДИД
- БЕШ ҲИКОЯ
- КАЛВАК МАХСУМ НОМАЛАРИ
- МЕН ЖУРНАЛИСТМАН
- ФАРЗАНДГА ЎГИТЛАР
- БУНИ ҲАЁТ ДЕБДИЛАР
- Facebook’даги саҳифам
- Ютубдаги каналим
- Шеърият
- ЯНГИ ҲИКОЯЛАР
- САРҲИСОБ
- Марафонча югуриш
- Асқад Мухтор дедилар
- Тафсилот
пятница, 14 августа 2020 г.
среда, 12 августа 2020 г.
ДЕБОЧА ВА БИРИНЧИ БОБ
БУНИ ҲАЁТ ДЕБДИЛАР ЁКИ ЎҒЛИМ УЛУҒБЕКНИНГ КУНДАЛИГИДАН
Д Е Б О Ч А
Ёш
сухандоннинг илк бор экранда пайдо бўлиши ёхуд актёрнинг биринчи марта саҳнага
кўтарилиши арафасидаги ҳаяжонини кузатганмисиз? Бир неча дақиқалик мулоқотнинг
зоҳирий салобати босади, бояқишларни.
Менинг
айни лаҳзалардаги ҳаяжоним уларникидан чандон устун. Чунки танаффуслари билан
қўшиб ҳисоблаганда нақ йигирма олти йиллик меҳнатим маҳсулини илк бор
ҳукмингизга ҳавола этяпман. Шу тобда сизни бир
неча сония зимдан кузатишни истардим. Тасаввуримча, китобни қўлга олиб,
орқа-олдига назар ташлайсиз-у салмоқлаб кўриб, беихтиёр ўқишга тутинасиз.
Кейинчи? Чалғиб кетмайсизми?! Саҳифалар қатидан ўзингиз излаган шоҳиста ва
зариф сеҳрни, дарддош оғриқни топаоласизми?!
Ҳозирги
китобхон ўта талабчан, зукко, дейишади. Лекин у андак серташвиш, лоқайд, худбин
ҳам. Унинг ихтиёрида телевизорнинг қатор каналларидан ташқари, компьютер, қизиқарли
газета, журналлар, кассеталар, улфатлар ... Бунинг устига китобхонимиз тинч,
хотиржам эмас: сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, экологик муаммолар уни, оиласини
четлаб ўтмайди.
четверг, 6 августа 2020 г.
понедельник, 27 июля 2020 г.
КОМПЮТЕР ҲОШИЯСИДАГИ ЁЗУВЛАР
Одамларни тушуниш қийин. Уларнинг аксари оғма ва беқарор. Қишлоқ ёшлари шаҳарга интилишади-ю, бир азобда ўрнашиб олгач,қолган умрларини қишлоқларини улуғлаш, шаҳар ва шаҳарликларни ёмонлаш, ғийбат қилиш билан ўтказишади. Ёки кексаликни олинг. Ҳамма ҳам мўйсафид ёшларга етишни орзу қилади. Унга етиб олгандан сўнг, кексаликни лаънатлашади. Ўзлари танлаган касбу корни, сайлаган депутат ҳамда ҳукуматни ҳам ёмонлашгани ёмонлашган улар. Эҳтимол, бу қониқмаслик ҳиссидир. Айнан, ана шу ҳис кишини ҳаракатга солар...
* * *
Статистика –ҳақгўй ва даққоқ қария.Фоизма- фоиз айтиб беради: одамлар қанчага кўпайгани, жиноят қанча ошгани, нон истеъмол қилишнинг кўтарилиш динамикаси , гўштнинг қимматлашуви... хуллас ҳаммасини. Аммо, энг муҳим кўрсатгич – инсоннинг нечоғлик бахтли ёхуд бахтиқаро экaнлигини айтишдан ожиз у!
* * *
Ташвиш сени ташвишга солмагунча сен ташвишни ташвишга солма!
* * *
Халойиқ гавжум бўлиб ўтадиган йўл бўйида икки гадонинг ғижиллашиб қолганига гувоҳ бўлганман.
-Сен, ипирисқи иккинчи бор участкамга келсанг, уриб оёғингни синдираман. Бу ер учун ойида эллик минг тўлаганман!
-Вой, паст-ей! Эллик минг дейди-я!
Мен юз минг сўм бериб чиқдим бу жой учун.
Йўлда давом этар эканман ўйладим: ким экан ана шу гадолардан ҳам бож ўндирган? Албатта, амалдор!
Тиланчидан ҳам паст турган ярамас!
Онанг қайси тилда алла айтган бўлса, ўша забон, сенинг миллатингдир! Қанақа юрт ёки муҳитда яшвшингдан қатъий назар, миллатингдан тонма, чироғғим...
"Мен ўзбекман," деб гариллайдиганларни суриштириб борсанг, илдизи муғул, араб ёки. форсга туташган бўлиб чиқади.
* * *
Подписаться на:
Сообщения (Atom)