воскресенье, 5 января 2020 г.

1. ЖУМАНАЗАР АКА САРГУЗАШТЛАРИ


                               Биринчи вароқ            
                                                  Ҳазил
       Жуманазар акани олиб кетгани бу гал икки соҳибжамол фаришта келган экан. Ўзининг айтишига қараганда, тарифига сўз ожиз эмиш уларнинг; қадди-қомати келишган, хушсухан, хушилтифот, хушрафтор... “Лоақал паспортим билан носвойимни оливолай”, деса ҳам, коинотдагилар тўпланиб, у кишини кутаётганлигини айтишипти.
   Ҳақиқатан ҳам тумонот коинотлик: журналистлар, блогерлар  олимлар, давлат арбоблари тўпланиб туришган экан: зудлик билан савол-жавобни бошлаб юборишипти.

среда, 11 декабря 2019 г.

"БЕШ ҲИКОЯ"

  БАФУРЖА ВА ХОТИРЖАМ БЎЛСАНГИЗ, "БЕШ ҲИКОЯ"НИ ЎҚИШИНГИЗНИ МАСЛАҲАТ БЕРИБ ҚОЛАМАН.  ФИКР БИЛДИРИШНИ ҲАМ УНУТМАНГ.
 (Мои документи"даги мундарижадан изланг)

ҲОДАРВЕШ ШАМОЛИ


      Ўтаётган (2019)йилда икки дўстимдан жудо бўлдим. Булар Миршариф Хўжаев ва Зиядулла Нурматовлар эди.Йил охирида ажал менга ҳам чанг солди.  Жонлантириш бўлимида уч кеча кундуз ҳушсиз ётганман. Аммо насибам бор экан...Миршарифнинг асаридан парча эълон қиляпман

 МИРШАРИФ ХЎЖАЕВ «ҲОДАРВЕШ ШАМОЛИ»

…1962 – 1963 йилларда Бухородаги Биҳиштиён қабристони бузилгани, унинг тупроғини “ўлчаганим” хусусида ёзгандим. Ислом оламида Мадинаи мунавварадаги Жаннатул Бақия, Маккаи мукаррамадаги Жаннатул Муалло қабристонларидан кейинги ўринга даъвогарлик қилган Самарқанддаги Чокардиза қабристони ҳам 1948 йилда текисланиб, аҳолига уй-жой қуриш учун ажратиб берилгани, бу ҳақда камина, кейинчалик, Республика телевидениеси орқали чиқиш қилганим тўғрисида эслатган эдим.

"Facebok" - ИЖОДКОР МИНБАРИ



         

      Мазкур ижтимоий медиа-сайт давра суҳбатларимиз учун зоҳирий  юмалоқ столга, ўртада ёйилган дастурхонга ўхшаб қолди. Уни очиб, ғойибона, лекин  қадрдон дўстларни қидирадиган, янги, радикал ва ноёб фикрларни ташналик ила  излайдиган  бўлиб қолдик. Шоир ва ёзувчилар, журналист ҳамда публицистлар учун энг ўнғай минбарга айланди у. Тасаввур қилинг: сиз янги шеър, ҳикоя, мақола ёздингиз. Уни феесбукдаги саҳифангизга жойлаштиришингиз заҳоти дунёга тарқалади.  Ҳеч қанақа цензура ёки муҳаррирдан чўчимай, андиша қилмай дилдаги гапларни изҳор этаверасиз. Феесбук давлат чегараларини тан олмай, миллионлаб жаҳон халқларини  бирлаштирди. Ҳар  бир ҳудудда ўз забони, урфияти, савияси билан мулоқот  қиладиган бу воситанинг имкониятларини санаб адоғига етолмайсиз.