ҲАЗОРАДАН –
ЯЛЛАМАГАЧА
Оиламиз
ҳаётида жиддийгина ўзгариш юз
берадиганга ўхшаб қолди. 1982 йилнинг кузида Тошкентга кўчадиган бўлдик.
Киндик
қони тўкилган тупроқни ташлаб кетиш, боболар заминидан, уларнинг қабрларидан
андак бўлса ҳам узоқлашиш жаъмики кўникмалардан воз кечиш осон эмас, албатта.
Бувим, амаким, ёр-қариндошлар, қўни – қўшнилар, қишлоқдошлар бунга рози
эмасдилар. Ойим эса дадамга зорланарди.
–
Муалим, машшохийлар, дарахт бир жойда кўкаради, дейишган.
Дадамнинг
жавоби тайёр эди. Ўша машшохийлар «Кун кўрмасанг, кўчиб кўр» ҳам дейишган.
