Назаримда
“фаесбук”нинг аввалги мавқеини йўқотиб қуйаябмиз. Унда ё ортиқча ҳамду
-санолар ёки ҳаддан ташқари бигизвозликлар кўпайиб кетди. Холис
бўлайлик. Ибратомуз воқеаларга кўпроқ ўрин беришни таклиф этаман.
2002 йилда ёзилган “Фарзандга ўгитлар” китобимдан парча бермоқчиман.

ҲИКОЯТ
САМАРҚАНД ТУМАНИ ҚОЗИҚЎРҒОН ҚИШЛОҒИДА ЖЎРАҚУЛ СИБИР ДЕГАН ОТАХОН ЯШАЙДИЛАР. ПИРУ БАДАВЛАТ МЎЙСАФИД: ИККИ ЎҒИЛ, ИККИ ҚИЗ, НЕВАРА, ЧЕВАРА ДЕГАНДАЙ.
ҲОЗИР (2002 ЙИЛ) САКСОНДАН ОШГАН ОТАХОН УМРЛАРИНИНГ ЎН БИР ЙИЛИНИ СИБИРДАГИ АВАХТАХОНАЛАРДА ЎТКАЗГАНЛАР. МАШЪУМ ҚАТАҒОН ЙИЛЛАРИ У КИШИГА "КОЛХОЗ ТУЗУМИНИНГ ДУШМАНИ", ДЕБ АЙБ ҚЎЙИЛГАН. КЕЛИНЛИК ЛИБОСИДАГИ УМР ЙЎЛДОШИ ЧИРҚИЛЛАБ ҚОЛАВЕРГАН.
ЭРИ ҚАМАЛГАН, ҚАМАЛАЁТГАН АЁЛЛАР... ТАҚДИРДАН УЛАРГА ТОҚАТЛАР ТИЛАГИСИ КЕЛАДИ КИШИНИНГ. ҚИСМАТНИНГ УШБУ НОГАҲОНИЙ ЗАРБАСИ БИРОВНИ ҚУЛАТАДИ, БИРОВНИ МАЖРУҲ ЭТАДИ.
ҒУССАДАН БИРОВ УСТИГА БЕНЗИН СЕПСА, БОШҚАСИ ҚАДДИНИ МАҒРУР ТУТИБ, ҚИСМАТГА ҚАСДМА-ҚАСД КУРАШ БОШЛАЙДИ.
ХУЛЛАС, ШАРИФА ОПА УМР ЙЎЛДОШИНИ НАҚД БИР ЙИЛ КУТАДИ. УНДАН НОМ-НИШОН БЎЛМАГАЧ, ДАРАКЛАШГА КИРИШАДИ ВА ЖЎРАҚУЛ СИБИР ТОМОНЛАРГА СУРГУН ҚИЛИНГАНИНИ, У ЕРДА ДАРАХТ КЕСАЁТГАНЛИГИНИ, ЭШИТИБ ҚОЛАДИ.
СИБИР! CАРҲАДСИЗ СОВУҚ ЎЛКА! ОФТОБ ДЕГАН ТАБАРРУК МЎЪЖИЗА ҚАДРИНИ ЎША ИЗҒИРИН ЯЛАНГЛИКЛАРДА ЛОАҚАЛ БИР БОР БЎЛГАН КИШИГИНА ДИЛДАН ҲИС ЭТМОҒИ МУМКИН. УНИНГ ҲАТТО БАҲОРИ ОНИЙ БЎЛИБ, ОЛИС ҲАМДА НОХУШ ХОТИРАЛАРГА ЎХШАБ КЕТАДИ. БУ САРҲАДСИЗ ҲУДУДГА ОВРУПОДАГИ БИР НЕЧА МАМЛАКАТЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ МУМКИН.
МАЗЛУМЛАР АВАХТАХОНАСИ БЎЛИБ ҚОЛГАН БУ ЎРМОНЗОРЛАРДАН БИР МАҲБУСНИ ДАРАКЛАШ ЧЕКСИЗ КОИНОТДАН УЧАР ТАРЕЛКАЛАРНИ ИЗЛАШДЕК ГАП. АММО НОУМИД — ШАЙТОН ДЕЙДИЛАР. ИНСОН ЭСА ЭСА ХАМИША ИШОНЧ БИЛАН ЯШАЙДИ. ШАРИФА АНА ШУ ҚАҲРАТОН ЎЛКАДАН УМР ЙЎЛДОШИНИ ТОПИШГА АЗМУ ҚАРОР ҚИЛИБ ЙЎЛГА ЧИҚАДИ. БРАТСК ШАҲРИГА ТУШГАЧ, БОШҚА МУСОФИРЛАРДЕК, АВВАЛО МЕҲМОНХОНАНИ ДАРАКЛАМАЙ, ҚАМОҚХОНАЛАРНИ СУРИШТИРАДИ. КЕЙИН ЭСА АНА ШУ ҲИБСХОНАЛАР АТРОФИДА АРВОҲДАЙ КЕЗА БОШЛАЙДИ. БАДЖАҲЛ СОҚЧИЛАР МАҲБУСЛАРНИ ЭРТАЛАБ ИШГА ОЛИБ ЧИҚАЁТГАНДА, КЕЧҚУРУН ҚУТУРГАН КЎППАКЛАР ВОСИТАСИДА ТИКАНЛИ СИМЛАР ОРТИГА ҲАЙДАБ КИРАЁТГАНДА БУ ПАЖМУРДА ГАВДАЛАР ОРАСИДАН ЭРИНИ ИЗЛАЙДИ. ЭҲ-ЭҲ ЭТИКДЎЗ ЖУГАШВИЛИНИНГ ЎҒЛИ ТОМОНИДАН ЕНИСЕЙ БЎЙЛАРИДА ҚУРИЛГАН НЕ-НЕ АВАХТАХОНАЛАРДА БЎЛМАЙДИ У?!
ЭЙ, САДОҚАТЛИ ҲОТИНЛАР! ДУНЁНИНГ ЭНГ УЛКАН ШАҲАРЛАРИДА ҲАШАМДОР ҲАЙКАЛ ЎРНАТИШ КЕРАК СИЗЛАРГА! ТОКИ ОДАМЛАР МУҲАББАТ ВА САДОҚАТ ОЛДИДА БОШ ЭГИБ ПОЙИНГИЗГА ГУЛЛАР ҚЎЙИШСИН!
ШУ КЎЙИ БИР ЯРИМ ЙИЛ ИЗҒИЙДИ У. МУСОФИРЧИЛИК ВА ҲОРУ ЗОРЛИКНИНГ БЕҲАД УҚУБАТЛАРИНИ БОШИДАН КЕЧИРАДИКИ, БУ САРГАРДОНЛИКЛАРНИНГ ЎЗИ БИР КИТОБГА СИҚҚУЛИКДИР. ШУ САРСОНЛИКЛАР САБАБ БЎЛИБ, ТИЛ ЎРГАНАДИ, ҲУШЁРЛИГИ ОРТАДИ. АЛҚИССА, БИР ҲАРБИЙ ГРУЗИН УНИНГ ЖАСОРАТИГА ТАН БЕРАДИМИ ЁКИ РАҲМ ҚИЛАДИМИ — ҲАР ҲОЛДА КЎМАКЛАШИШГА БЕЛ БОҒЛАЙДИ. ШАРИФА ОПА БИР НЕЧА ОЙГАЧА УМИД БИЛАН УНИНГ УЙИДА ЯШАБ, КАСАЛВАНД ХОТИНИГА, БОЛАЛАРИГА ҚАРАШАДИ. ГРУЗИН ҲАМ ЎЗ СЎЗИНИНГ УСТИДАН ЧИҚИБ, БИР КУНИ ШАРИФА ОПАНИ ДАРЁ БЎЙИДАГИ ЎРМОНЗОРГА ЭРГАШТИРИБ БОРАДИ. ХУДДИ ШУ ЕРДА У УМР ЙЎЛДОШИНИ ТОПИБ ОЛАДИ!
Бу жараёнлар биз баён қилгандек жўн кечган эмас, албатта. Масалан, сиз киноларда башараси cовуқ ҳарбий соқчиларни бир неча бор кўргансиз, албатта. Улар зарур бўлганда, қўлларидаги автомат тепкисини босиб юборишлари ҳам ҳеч гап эмас. Ҳа, гарчанд бағритош бўлишса ҳамки Шарифа опанинг садоқати олдида бош эгиб, эр-хотиннинг бир-бирига қараб ҳудудсиз меҳр билан талпинишларига монелик қилишмайди.
ЭРТАСИ ҲАМ, ИНДИНИ ҲАМ УЧРАШАДИЛАР УЛАР...
ШАРИФА ОПА АВВАЛ ШУ ЕРДАГИ МАКТАБДА ФАРРОШЛИК ҚИЛАДИ. УНГА БИР ХОНАЧАНИ ЖИҲОЗЛАБ БЕРАДИЛАР. ШУНДАЙ ҚИЛИБ, ЎЗ ИШИНИ ИХЛОС БИЛАН БАЖАРГАН ҲОЛДА ҲАР КУНИ ОВҚАТ ПИШИРИБ, ЖЎРАҚУЛ СИБИРГА ОЛИБ БОРИШНИ КАНДА ҚИЛМАЙДИ. ШУ ТАРИҚА МАКТАБДАГИЛАРНИНГ ҲАМ, МАҲБУСЛАРНИНГ ҲАМ ЯҚИН КИШИСИГА АЙЛАНИБ ҚОЛАДИ. ЧУНКИ УНИНГ ҚАЛБИДАГИ ШАФҚАТ ВА МЕҲР ОДАМЛАРНИ ЛОҚАЙД ҚОЛДИРОЛМАСДИ-ДА! ФАҚАТ УМР ЙЎЛДОШИНИНГГИНА ЭМАС, ЎЗГАЛАРНИНГ ҲАМ КИЙИМЛАРИНИ ЯМАБ БЕРАДИ, БЕМОРЛАР, БЕЧОРАЛАРГА ЁРДАМ ҚЎЛИНИ ЧЎЗАДИ.
ХУЛЛАС, ХОТИНИ САБАБ БЎЛИБ ЖЎРАҚУЛ СИБИРГА ҲАМ АНЧА-МУНЧА ОЗОДЛИК ЭПКИНИ ТЕГИБ ҚОЛАДИ: БОШЛИҚЛАР КЕЧҚУРУНЛАРИ ОИЛАСИ БИЛАН БЎЛИШГА РУХСАТ БЕРИШАДИ УНГА. ВАТАНДАН ЖУДА ОЛИС, СОВУҚ БИР ЮРТДА ЭР-ХОТИН БИР-БИРИГА ТАЯНИБ, ДАЛДА БЕРИБ УМРГУЗАРОНЛИК ҚИЛА БОШЛАЙДИЛАР.
1955 ЙИЛИ УЛАР СИБИРДАН БИР МАШИНАДА КЎЧ-КЎЛОН, ИККИ ЎҒИЛ, ИККИ ҚИЗ БИЛАН ҚАЙТИБ КЕЛИШАДИ.
НАДОМАТЛАР БЎЛСИНКИМ, ШАРИФА ОПА БУНДАН БЕШ ЙИЛЧА МУҚАДДАМ ҲАЁТДАН ҚУЗ ЮМДИЛАР.
ЭЙ, ФАРЗАНД! ОИЛА ЖАМИЯТ БЕШИГИ БЎЛСА, ФАРЗАНД БЕЛНИНГ ҚУВВАТИ, ЗУРРИЁТНИНГ ДАВОМЧИСИ, ЧИРОҒИМИЗНИ ЁҚИБ ҚОЛУВЧИ ИРСИЯТИМИЗДИР!
ШУНИ БИЛКИ, БОЛАКАЙЛАР ШОВҚИНИ ЭГАЛЛАМАГАН ХОНАДОННИ АСТА-СЕКИНЛИК БИЛАН ЗОҲИРИЙ ВАҲИМА ШАРПАСИ ЭГАЛЛАЙ БОРАДИ.
ТАҒИН ШУНИ БИЛГИНКИ, БУ ДУНЁДА СОҒЛОМ ФАРЗАНДИНИ КЎТАРИБ ТУРГАН ЖУВОНДАН ГЎЗАЛ, ЖОЗИБАЛИ САНАМ ҲЕЧ ЕРДА ЙЎҚ ВА БЎЛМАЙДИ ҲАМ!
БАСКИ, ШУНДАЙ ЭКАН, ФАРЗАНДЛАР МЎЛ, СОҒЛОМ, АҚЛЛИ, ЎҚИМИШЛИ БЎЛИШИГА ЭРИШМОҚ КЕРАК. ШУНДАЙ ИШ ТУТМОҚ ЗАРУРКИ, БОЛАЛАРИМИЗ, ФАҚАТ УМРИМИЗ ДАВОМЧИСИ БЎЛИБ ҚОЛИШМАСИН, БАЛКИ БИЗДАН ҲАМ УСТУНЛИКЛАРГА ЭРИШСИН. ФАН НОМЗОДИНИНГ ЎҒЛИ, МАСАЛАН, КАМИДА ФАН ДОКТОРИ БЎЛМАСА, АВЛОД ТАРАҚҚКИЁТГА ЭРИШОЛМАЙ ҚОЛАДИ-КУ! СЕН ФАРАЗ ҚИЛАЙЛИК, УЧ ТИЛНИ БИЛАДИГАН БЎЛСАНГ, БОЛАНГ КАМИДА БЕШ-ОЛТИ ЗАБОНДА БУРРО БЎЛМОҒИ ЛОЗИМ.
АФСУСКИ, ҲАЁТДА НОҚОБИЛ ОДАМЛАР ОЗ ЭМАС. ҚОТИЛЛАР ВА СОТҚИНЛАР, ГИЁҲВАНДЛАР ВА ФОҲИШАЛАР, БЕЗОРИЛАР ВА ҚАЛЛОБЛАР...
ЭҲ, УЛАР КЎП! БУ ОДАМЛАРНИНГ БИРОРТАСИ ҲАМ ЁМОН БЎЛИБ ТУҒИЛМАГАН. ОИЛАВИЙ ТАРБИЯНИНГ ҚЎПОЛ НУҚСОНЛАРИ САБАБ БЎЛИБ, АНА ШУНДАЙ НОБОП ЙЎЛЛАРГА ЧАЛҒИБ КЕТИШГАН УЛАР.
БИОЛОГИК ЖИҲАТДАН КИЧИК ҲАРФ БИЛАН ЁЗИЛАДИГАН ИНСОН СУТ ЭМИЗУВЧИЛАР ОИЛАСИДАГИ HOМO САPИЕНС ТУРИГА МАНСУБ БЎЛСА ҲАМКИ, КАТТА ҲАРФ БИЛАН БИТИЛАДИГАН ИНСОН — КЎЗЛАРИДА НУРИ МУНАВВАР, ҚАЛБИДА ЭЗГУЛИК ШАМЧИРОҒИ, НИЯТИДА УСТУВОРЛИК, СЎЗИДА ЭМИНЛИК БЎЛГАН ОЛИЙ ЗОТДИР!
ОТА-ОНА ЎЗ ФАРЗАНДЛАРИНИНГ ҚИЛМИШЛАРИ УЧУН БУТУН ЖАМИЯТ ВА ТАРИХ ОЛДИДА ЖАВОБ БЕРИШИ КЕРАКЛИГИНИ БИР ДАҚИҚА БЎЛСА ҲАМ ЁДДАН ЧИҚАРМАНГЛАР!
ФАРЗАНДЛАРНИНГ МУРҒАК ҚАЛБЛАРИГА ЗАРИФЛИК, ЗАКИЙЛИК ВА ШАФҚАТ УРУҒИНИ КЎПРОҚ, СЕПИНГЛАР; УЛАРНИ ЗУККО ТАРБИЯЧИ, ШОҲИСТА МУАЛЛИМЛАР ҚЎЛИГА ТОПШИРИНГЛАР, ТОКИ КЕЛАЖАКДА ФАҚАТ ЎЗ ОИЛАСИГАГИНА ЭМАС, МИЛЛАТИ, ХАЛҚИ, ВАТАНИГА ҲАМ ШАРИФЛИКЛАР КЕЛТИРСИН!

Комментариев нет:
Отправить комментарий