Публицист ёзувчининг далиллари ва
армонлари
Узоқ
ва мавҳум сукунатдан сўнг Россия оммавий ахборот воситалари Сибирь дарёлари
сувини Қозоғистон ҳамда Марказий Осиёга ташлаш лойиҳаси ҳақида тағин пичирлаб
гапира бошлади. Бугун мазкур ўлкада дарёларнинг ўз ўзанидан тошиб чиқиши,
сайёра ҳароратининг ошиши натижасида келажакда бу ҳол яна авж олиш эҳтимоли рус
биродарларимизни ташвишга солмаслиги, сув балосидан қутулиш йўлларини
изламасликлари мумкин эмас эди. Бу экологик катаклизмни ҳал қилиш йўлларидан
бири асов дарёларни ташна саҳроларга буриб юбориш эканлигини эътироф этишмоқда
улар…