Самарқанднинг Гагарин кўчасидаги марказий авиакассадан жануб томонга
қараб, тахминан беш юз метрлар ўтсангиз,
чорраҳа чиқади. Ўнг томонда беш
қаватли, ғиштли бино бор.(128 уй) Бу
иморат Иттифоқ даврида ёш оилалар учун мўлжаллаб қурилган бўлиб, энсиз, олд
қисми айвонли, бир ёки икки хоналидир.
Бинонинг биринчи ва иккинчи
қаватида “Сапфир” деган хусусий
клиника жойлашган. Ҳарҳолда, одамлар бу шифохонани шундай аташади. Унинг пешонасида эса “Som
So’zani Plus medical klinic” деган ёзув бор.
Агар эътибор
берган бўлсангиз, Тил байрами кунлари
мухбирлар ўзга забонда ёзилган
вивескалар, шиорларни танқид қилишни хуш кўришади. Газетада “Сапфир”
деган русча ибора танқид қилингандан кейин, хўжайин уни инглизчалатиб қўйган.
Мухбирлар тағин бир ҳақиқатни тушуниши керакки,ҳозир реклама ҳақидаги қонунда
унинг қай тилда ёзилишини эгаси (рекламадател) белгилаши керак. Аниқроғи,
бу инглизча ном айрим мухбирларга
нисбатан иддао сифатида битилган.