Маҳмудхўжа
Беҳбудий таваллудининг 126 йиллиги
Маҳмудхўжа Беҳбудий фақат жадидлар
ҳаракатининг раҳнамоси ёки драматургиямиз асосчиси бўлиб қолмай публицистикамизнинг
ҳам ўзига мос яловбардоридир. Унинг ХХ аср бошида турли газеталарга, кейинроқ
эса ўзи ташкил этган «Самарқанд» рўзномаси, «Ойна» журналида ёзган талай
публицистик мақолалари ҳозир ҳам ўз актуаллигини йўқотмаганлиги диққатга
сазовордир.
Профессор Бегали Қосимовнинг
саъй-ҳаракати билан бу мақолаларнинг бир қисми ҳазратнинг 1997 йили «Маънавият»
нашриётида чоп этилган «Танланган асарлари»да эълон қилинди. Аммо булар
денгиздан томчи. Чунки Беҳбудий ёзган мақолалар сони 500 га яқин деган
маълумотлар бор.